Мавзу: ” Умумий ва анорганик кимё ” фанига кириш. Кимёнинг асосий тушунчалари. Анорганик бирикмаларнинг асосий синфлари
Download 121.49 Kb.
|
маъруза-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосли оксид
Мураккаб моддалар - хар хил турдаги атомлардан тузилган моддалар.
Улар 4 га бўлинади: Оксидлар Асослар Кислоталар Тузлар. Бинар бирикмалар Оксид – бири кислород бўлган икки элементдан ташкил топган моддалар ёки элементларнинг кислородли бирикмалари.(Переоксидлар бунга кирмайди). Оксидлар табиатда кўп тарқалган ва кундалик турмушимизда ва саноатда кенг миқёсда ишлатилади.Энг мухим оксидлар: Водород оксиди – Н2О сув бусиз хаёт йуқ. SO3 – олтингугурт (VI)- оксиди сульфат кислота олиш ва озик овкат махсулотларига ишлов беришда ( масалан меваларнинг сакланиш муддатини ўзайтиришда) Fe3O4 (Fe2O3, FeO) – краска олиш, электрод ясаш ва асосан металлургияда Fe олишда ишлатилади. СаО – сўндирилмаган охак қурилишда ишлатилади. TiO , ZnO сувда эримайдиган ок рангли модда бўлиб “ Белила” краскалари ишлаб чиқаришда ишлатилади. SiO2 шиша ишлаб чикаришнинг асосий хом ашёси ҳисобланади. Cr2O3 –яшил шиша ва керамик махсулотлар ишлаб чиқаришда ишлатилади. СО2 – сода(Na2CO3 , NaHCO3) ишлаб чикаришда, ўт учиришда, қуруқ муз олишда совутиш воситаси сифатида ишлатилади. Улар қуйидаги турларга бўлинади: Асосли оксид. Кислотали оксид. Амфотер оксид. Бетараф оксид. Қўш оксид. Асосли оксид – асослар мувовиқ келадиган оксидлар. Буларга ишкорий ва ишкорий ер металларининг оксидлари ва оксидланиш даражаси кичик бўлган металларнинг оксидлари мисол бўлади: Li2O, Na2O, CaO, FeO MnO Олиниши : Кислород билан оксидлаб: а) оддий моддаларни: 2Ca+O2=2CaO 4Li+O2=2Li2O (бошқа ишкорий металларга кислород таъсир эттирилса переоксидлар хосил бўлади.) б) мураккаб моддаларни: 2H2S+3O2= 2H2O+2SО2 Парчалаб: Тўзларни қиздириб: 2СuSO4=2CuO+2SO2+O2 Pb(NO3)2 = PbO + 4NO2 + O2 CaCO3 = CaO + CO2 Ишқорий металл тузларидан ташқари(2NaNO3= 2NaNO2 + O2) б) Асосларни қиздириб: Fe(OH)2 = FeO + H2O Ca(OH)2 = CaO+ CO2 в) Таркибида кислород бор бўлган кислоталарни қиздириб: H2SiO3= H2O+ SiO2 H2CO3= H2O+ CO2 H2SO3= H2O+ SO2 г) Кислоталарни бошка моддалар иштирокида қиздириб : 2HClO4=Cl2O7+H2O (Р2О5 иштирокида киздириб) 2HNO3= N2O5+ H2O (Р2О5 иштирокида киздириб) 3. Юкори оксидларни парчалаб ва куйи оксидларни оксидлаш натижасида: 4CrO3= 2Cr2O3+3O2 4FeO+O2= 2Fe2O3 4. Учувчан оксидларни туз таркибидан сиқиб чиқариш йўли билан: Na2CO3 + SiO2 = Na2SiO3 + CO2 5. Баъзи кислоталарнинг металлар ва металлмаслар билан ўзаро таъсири натижасида: Zn + 4HNO3 = Zn(NO3)2+2NO2+ 2H2O 2H2SO4 + C = 2SO2 + CO2 + 2H2O Download 121.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling