Мавзу 13 Фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганида ва содир бўлганида аҳолини эвакуация (кўчириш) қилиш


Download 147.5 Kb.
bet4/12
Sana29.06.2023
Hajmi147.5 Kb.
#1657466
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Мавзу 13 Фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганида ва содир бўлганида аҳолини эвакуация

Ишлаб чиқариш-ҳудудий тартиби фавқулодда вазият зоналаридан ишчилар, хизматчилар, талабалар, ўқувчиларни, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, ўқув юртлари буйича, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида ишламайдиган бошқа аҳолини эса турар жойдан фойдаланиш органлари орқали турар жойлари бўйича транспортда (пиёда) олиб чиқишни назарда тутади.
Муайян ҳолларда кўчиришни ҳудудий тартибида, яъни аҳолини кўчириш эълон қилинган пайтда бевосита аҳоли яшаб турган жойидан амалга оширилиши мумкин.
Аҳолини кўчириш усулларига қараб, 3 та кўчириш усули бўлади:
-транспортда.
-пиёда тартибда
-аралаш усул.


Аралаш усул энг самарали ва энг мақбул усул ҳисобланади, у мавжуд транспорт ёрдамида илож борича энг кўп ишловчилар билан бир вақтда аҳолини қолган қисмини бирга қўшиб олиб чиқишга асосланади. Бунда, асосан пиёда тартибда юра олмайдиган аҳолини транспортда олиб чиқиш режалаштирилади.
Аралаш усул ФВ зоналаридан аҳолини кўчириш тадбирларини энг қисқа муддатда ўтказиш талабларига жуда мос келади.
Кўчирилган аҳоли хавфсиз жойларда масхсус буйруқ бўлганча жойлаштириб турилади.
Тегишли давлатлараро келишувлар бўлса, Ўзбекистон Республикасининг кўчирилган аҳолиси мустақил давлатлар ҳамдўстлиги қатнашчилари бўлган мамлакатлар ва бошқа қўшни давлатлар ҳудудларида жойлаштирилиши мумкин. Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ҳам бошқа давлатлардан кўчириб келтирилган аҳоли учун берилиши мумкин. Бунда ҳамкорлик қиладиган давлатлар ваколатли идораларининг биргаликда иш тутиши ҳалқаро ҳуқуқ меъёрларига, икки томонлама ва кўп томонлама давлатлараро келишувларга, Ўзбекистон Республикаси ва бошқа мамлакатлар қонунларига асосланади.
Кўчириш тадбирларининг ҳажми кўплиги, ташкил этиш ва ўтказишдаги мураккабликлари кўчиришни ўтказувчи органларини тузишга ҳамда улар аҳолини кўчириши вақтида ва тайёргарлик кўришига оширилган талаблар қуяди.
Аҳолини кўчиришни ташкил қилишни режалаштириш, ташкил этиш ва ўтказиш бевосита шаҳар, туман ва вилоятларнинг кўчириш ташкилотларига, ҳокимият идораларига, фавқулодда вазият бошқармалари ва бўлимларига юклатилади.

Қуйидагилар кўчириш ташкилотлари таркибига киради:


- аҳолини кўчириш ҳайъатлари;
- кўчирилганларни қабул қилиш ҳайъатлари;
- кўчириладиганларнинг йиғилиш жойлари;
- кўчирилганларни қабул қилиш жойлари;
- кўчиришнинг оралиқ жойлари;
-пиёда кўчирилганларнинг йўлларидаги бошқариш гуруҳлари;
-кўчириладиган аҳолини транспортда (пиёда) олиб чиқиш тезкор гуруҳлари.



Download 147.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling