Аҳолини кўчиришни ўтказиш
Аҳолини фавқулодда вазият юз берган худуддан кўчириш ҳар бир алоҳида ҳолда шу вазиятнинг юзага келиш шароитига, фавқулодда вазият манбаи таъсир омилларининг таъсир этиш характери ва макон-вақт кўрсатгичларига қараб белгиланади.
Фавқулодда вазият юзага келиши ҳақидаги маълумот олинганада одамларни фавқулодда вазият юз берган ҳудуддан транспортда ва пиёда уюшқоқлик билан олиб чиқиш учун қулай шароит яратишдан иборат бўлган тайёргарлик тадбирлари ўтказилади.
Аҳолини кўчириш тўғрисида ахборот олинганда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади;
-кўчириш бошлангани ва тартиби ҳақида кўчириш ташкилотлари, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларига, шунингдек аҳолига хабар бериш;
-кўчириш ташкилотларини йўлга қўйиш ва шай ҳолга келтириш;
-кўчириладиган аҳолини йиғиш ва хавфсиз жойларга жўнатишга тайёрлаш.
Пиёда борадиган гуруҳлар тўпламини тузиш ва йўналишлардаги бошланғич жойларига олиб чиқиш, транспорт воситаларини аҳолининг транспортга чиқиш ва ундан тушиш жойларига келтириш ҳамда аҳолини транспортга чиқариш. Кўчирилган аҳолини олдиндан тайёрлаб қўйилган, турмуш кечириши учун биринчи галдаги зарур шароитлар билан таъминланган хавфсиз жойларда қабул қилиш ва жойлаштириш.
Ҳар бир алоҳида фавқулодда вазиятда аҳолини кўчиришнинг ўзига хос хусусиятлари бўлади.
Ер қимирлаганда (зилзилада):
Аҳолини кўчириш маҳаллий, ёхуд минтақавий тусда бўлиши мумкин. Кўчиришни ўтказиш муддатлари йўл-транспорт имкониятларига қараб белгиланади. Кўчириш шикастланган жойларда кўчириладиганларни йиғиш жойи йўлга қўйиб, бир босқичда ўтказилади ва ҳудудий асосда амалга оширилади.
Радиоактив заҳарланганда:
Кўчириш ёки маҳаллий, ёхуд минтақавий бўлиб, алоҳида (болалар уйи, тиббиёт муассасалари, интернатлар ва ҳ.к. дан ташқари) объектларда ҳудудий асосда амалга ошириади. Аҳолини кўчириш 2 босқичда ўтказилади: I- транспортга чиқариш жойидан кўчиш оралиқ жойларигача, II- кўчиш оралиқ жойларидан режадаги жойлаштириш жойларигача. Кўчиш оралиқ жойларида “тоза” транспортга ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |