Кўчириладиган аҳолининг йиғилиш жойлари
Кўчириладиган аҳолининг йиғилиш жойлари кўчириладиган аҳоли йиғилиши ва рўйхатга олиниши, кўчириш гуруҳларини тузиш, кўчириладиган аҳолини транспортга чиқариш ва хавфсиз жойларга жўнатиш учун мўлжалланади .
Кўчириладиган аҳолининг йиғилиш жойлари темир йўл бекатлари, автомобиллар тўхташ учун қулай жойлари, пиёда кўчириладиганлар йўллари яқинидаги одамлар йиғилиши учун шароит бор жойларда ташкил этилади.
Кўчириладиган аҳолининг йиғилиш жойларининг сони ва хизмат кўрсатиш имконияти кўчирилаётган аҳоли сонини, кўчирилганлар ўтадиган йўллари, транспортга чиқиш жойлари нечталигини ҳамда улардан автоколонналар, темир йўл, кемалар ёрдамида қанчалик тез жўнатилишини ҳисобга олиб белгиланади. Кўчириладиган аҳолининг йиғилиш жойларини жойлаштириш учун ҳар хил жамоат бинолари ва иншоотларидан фойдаланилади.
Кўчириладиган аҳолининг йиғилиш жойларида ёки уларга бевосита яқин жойларда аҳолини муҳофаза қилиш учун мавжуд муҳофаза иншоотлари (панажойлар, ер тўлалар ва бошқа хандиқлар) тайёрлаб қўйилиб, энг оддий яшириниш жойлари жиҳозланади.
Кўчириладиганларнинг йиғилиш жойлари транспортга чиқадиган станциянинг ва пиёда тартибдаги кўчирилувчилар йўлларининг ҳар бири яқинада суткасига 5-6 та поезд жўнатишни ёки соатига иккита (ҳар бири 500 кишидан) пиёдалар тўпини бутлаш ва тайёрлашни таъминлайдиган қилиб ташкил этилади.
Кўчириладиган аҳолининг йиғилиш жойлари бир вақтда бараварига камида битта поездга (кемага) одамлар чиқишини ёки бараварига бир гуруҳ одам йиғилишини таъминлайдиган бўлиши керак.
Ҳар қайси кўчириладиган аҳолининг йиғилиш жойларига тартиб рақами берилади. Унга иқтисодиёт объектлари, турар жойдан фойдаланиш ташкилотлари, шунингдек аҳолини транспортда олиб чиқиш ва пиёда кўчириладиганларнинг йўллари, ташкил этиладиган транспортга чиқиш жойлари биркитиб қўйилади.
Кўчириладиган аҳолининг йиғилиш жойларининг шаҳар, туман, объект кўчириш ҳайъатлари билан, транспортга чиқиш жойлари ва транспорт ташкилотлари билан тўғридан-тўғри алоқаси таъминланган бўлиши керак.
Кўчириладиган аҳолининг йиғилиш жойлари ишини таъминлаш учун кўчириладиган аҳолининг йиғилиш жойлари йўлга қўйиладиган ҳудудий ижроия идоралари, ташкилотлари ва муассасалари ходимлари ҳисобидан ишчи аппарати тайинланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |