Мавзу 13 Фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганида ва содир бўлганида аҳолини эвакуация (кўчириш) қилиш
Шошилинч (кечиктириб бўлмайдиган) кўчиришлар
Download 147.5 Kb.
|
Мавзу 13 Фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганида ва содир бўлганида аҳолини эвакуация
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чекланган (локал) кўчиришлар
- Маҳаллий кўчиришлар
- Минтақавий кўчиришлар
- Умумий кўчириш
Шошилинч (кечиктириб бўлмайдиган) кўчиришлар одамларнинг ҳаёти ва саломатлигига хавф туғиладиган даражада техноген еки табиий тусдаги фавқулодда вазият юзага келган, аҳолининг рисолагидек кун кечириши бузилган тақдирда ўтказилади.
Фавқулодда вазият ривожлана бориши ва фавқулодда вазият зонасидан олиб чиқиладиган аҳоли сонига қараб, кўчиришнинг 3 хил тури бўлади: -чекланган (локал) кўчиришлар: -маҳалий кўчиришлар: -минтақавий кўчиришлар Чекланган (локал) кўчиришлар-фавқулодда вазият манбаи шикаст омилларининг эҳтимол бўлган таъсир зонаси шаҳар кичик тумани ёки қишлоқ аҳоли яшаш жойи чегараси ичидан чиқмай, кўчириладиган аҳоли сони бир неча минг кишидан ошмаган тақдирда ўтказилади. Бундай ҳолда кўчирилган аҳоли, одатда, фавқулодда вазият зонасига туташ аҳоли яшаш жойларига ёки шаҳарнинг шикастланмаган туманларига (фавқулодда вазият манбаининг шикастловчи омиллари таъсир зонасидан ташқарида) жойлаштирилади. Маҳаллий кўчиришлар - ўртача катталикдаги шаҳарлар, йирик шаҳарларнинг алоҳида туманлари, қишлоқ туманлари фавқулодда вазият зонасига тушиб қолган ҳолларда ўтказилади. Бунда кўчириладиган аҳоли сони бир неча мингдан ўнлаб минг кишигача етиши мумкин бўлиб, улар, одатда, фавқулодда вазият зонаси билан ёндош хавфсиз жойларга жойлаштирилади. Минтақавий кўчиришлар - шикастловчи омиллар анчагина кенг майдонга ёйилиб, йирик шаҳарларни ҳам ўз ичига олган, аҳолиси жуда зич жойлашган битта ёки бир неча минтақа ҳудудини қамраб олганда амалга оширилади. Минтақавий кўчиришда фавқулодда вазият зонасидан транспортда (пиёда) олиб чиқиладиган аҳоли доимий яшаб турган жойларидан анчагина узоққа кўчирилиши мумкин. Фавқулодда вазият зонасига тушиб қолган аҳолининг қанчаси кўчириш тадбирлари билан қамраб олинганига қараб, кўчиришнинг икки тури (варианти) бўлиши мумкин: -Умумий кўчириш: -қисман кўчириш. Умумий кўчириш -фавқулодда вазият зонасидан ҳамма тоифа аҳоли олиб чиқилишини назарда тутади. Қисман кўчириш -фавқулодда вазият зонасидан меҳнатга лаёқати бўлмаган аҳоли, мактабгача ёшдаги болалар, мактаб, касб-ҳунар-техника билим юртлари ўқувчилари олиб чиқилиши зарур бўлганда ўтказилади. Аҳолини кўчиришнинг кўрсатилган вариантлари хавфнинг ёйилиш кўлами ва тавсифига, унинг амалга ошишининг олдиндан тахминлашни қанчалик ишончлилигига, шунингдек фавқулодда вазият манбаи шикастловчи омилларининг таъсир зонасидаги ишлаб чиқариш объектларидан хўжаликда фойдаланиш истиқболига қараб танланади. Одамлар ҳаёти ва саломатлигига хавф борлиги аҳолини кўчириш ҳақида қарорга келиш учун асос ҳисобланади. Аҳолини кўчириш ҳақида қарорга келиш хуқуқи Ўзбекистон Республикаси субъектларининг ҳудудида фавқулодда вазият юзага келган ёки фавқулодда вазият хавфи олдиндан тахмин қилинаётган ижроия ҳокимият идораларининг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ташкилотларининг раҳбарларида (фуқаро муҳофазаси бошлиқларида) бўлади. Фуқаро муҳофазаси кўламига ва кўчиришнинг қанчалик шошилинчлиги талабларига қараб, маҳаллий ёки минтақавий кўринишдаги шошилинч (кечиктириб бўлмайдиган) ёки олдиндан ўтказиладиган кўчириш тегишли фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг кўрсатмалари ёки фармойишларига биноан амалга оширилади. Кечиктирмай қарорга келиш талаб қилинадиган ҳолларда чекланган характердаги шошилинч кўчириш потенциал хавфли объектнинг навбатчи-диспетчерлик хизмати бошлиғининг кўрсатмасига биноан ўтказилиши мумкин. Бошқарувнинг ҳудудий, идоравий, объект идоралари фуқаро муҳофазаси бошлиқлари кўчиришга умумий раҳбарлик қилади. Аҳолини кўчириш тадбирларини бевосита ташкил этиш ва ўтказишга эса вилоят, шаҳар, туманлар маъмурияти ва иқтисодиёт объекти бошқарув органлари ташкил этадиган аҳолини кўчириш комиссиялари (гуруҳлари) раҳбарлик қилади. Аҳолини кўчириш тадбирлари яхшилаб ўйлаб режалаштиришни ҳамда транспортни, йўлларни, кўчириладиган ташкилотларни, аҳоли борадиган хавфсиз жойларни олдиндан тайёрлаб қўйишни, шунингдек аҳолининг фавқулодда вазият соҳасида ҳар томонлама тайёргарлик кўришини талаб қилади. Бундай тайёргарликни махаллий ҳокимият идораларининг ва иқтисодиёт объектлари бошқарув ташкилотларининг фуқаро муҳофазаси бошлиғи бўлган раҳбарлари ташкил этади ва ўтказади. Аҳолини кўчириш ишлаб чиқариш-ҳудудий ёки худудий асосда режалаштирилади, ташкил этилади ва амалга оширилади. Download 147.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling