Мавзу 13 Фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганида ва содир бўлганида аҳолини эвакуация (кўчириш) қилиш
Кўчирилган аҳолини қабул қилиш жойлари
Download 147.5 Kb.
|
Мавзу 13 Фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганида ва содир бўлганида аҳолини эвакуация
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тезкор гуруҳлар
- Кўчиш оралиқ жойлари
- Кўчириш тадбирларининг бошқариш ташкилотлари
Кўчирилган аҳолини қабул қилиш жойлари
Кўчирилганларни қабул қилиш жойлари кўчирилган, аҳолини транспортдан тушадиган жойларда йўлга қўйилади ҳамда шу аҳолини кутиб олиш ва кейинги жойлаштириладиган жойларга жўнатишга мўлжалланган бўлади. Одамларни ҳар қандай об-ҳавода вақтинча жойлаштириш мақсадида, қиш вақтларида эса иситиш имкониятини таъминлайдиган мактабларда, маданий дам олиш иншоотларида ва бошқа жамоа ва маъмурий биноларда кўчирилган аҳолини қабул қилиш жойлари йўлга қўйилиши мумкин. Кўчирилган аҳолини қабул қилиш жойларига қанча ва қачон одам келишига қараб, овқат ва ичимлик сув билан таъминлаш назарда тутилади. Аҳолини фавқулодда вазият зоналаридан шошилинч( кечиктириб бўлмайдиган) кўчириш, одатда, кўчирилганларни йиғиш жойларини йўлга қўймасдан ўтказилади. Уларнинг вазифалари бундай ҳолларда тегишли маъмурий-ҳудудий бўлинмаларга биркитиб қўйиладиган тезкор гуруҳларга юклатилади. Тезкор гуруҳлар Тезкор гурҳлар қуйидаги вазифаларни ҳал қилади: -яшаш жойидаги ёки иш жойидаги аҳолини хабардор қилиш, йиғиш, ҳисобга олиш ва унинг транспортга чиқишини ташкил этиш; -аҳолини транспорт воситаларига тақсимлаш, кўчириш гуруҳларини тузиш ва уларга кўчиш йўллари бўйлаб ҳамроҳлик қилиш; -аҳолини кўчириш ва кўчириш юқори идораларига хабар бериш, қандай ўтаётганини назорат қилиш; -масъулиятидаги зонада жамоат тартибини ташкил қилиш ва сақлаш. Кўчиш оралиқ жойлари Фавқулодда вазият зонасининг ташқи чегарасида кўчиш оралиқ жойлари ташкил этилади. Кўчиш оралиқ жойлари қуйидагиларни таъминлаши керак: аҳолини ҳисобга олиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, дозиметрик ва кимёвий текширув ўтказилаётганлигини назорат қилиш, санитария ишловидан ўтказиш ва хавфсиз жойларга жўнатиш. Зарурат бўлса, ифлосланган (заҳарланган) кийим- бош ва пойафзални кўчиш оралиқ жойларида алмаштирилади ва махсус ишловдан ўтказилади. Кўчиш оралиқ жойлари темир ва шоссе йўллар, сув йўллари яқинида бўлади. Кўчириш тадбирларининг бошқариш ташкилотлари Кўчирилаётган аҳоли ўртасида уюшқоқлик ва тартибни таъминлаш учун қуйидагилар тайинланади: - аҳоли темир йўл ва сув транспортида ташилаётганда-эшелон бошлиқлари; - автомобиль транспортида ташилаётганда-автомобилар тўплами бўлинмаси бошчилари. Пиёда кўчирилувчилар тўплами бўлинмасини юришини ташкил қилиш учун маҳаллий ўзини ўзи бошқариш идораларининг қарорлари билан йўл ташкилотларининг масъул ходимлари ҳисобидан тайинланадиган кўчирилиш йўллари бошлиқлари раҳбарлик қиладиган бошқарув гуруҳлари ташкил этилади. Бошқарув гуруҳи таркибига қуйидагилар киради: алоқа бўғини- 3-4 киши; ҳаракатни тартиблаш жойлари- 5-8 киши; ҳаракатни таъминлаш бўлими- 8-10 киши; тиббий кузатиш жойи - 1 киши. Пиёда тартибдаги кўчириш йўлларида, бошқарув гурҳларининг асосий вазифалари қуйидагилар: -пиёда бўлинмаларини уюшган тарзда жўнатиш; -йўналишда тартиб сақлаш ва бошқарувни таъминлаш; -йўналишни тайёрлаш ва яхши ҳолатда сақлаш; -йўналишда керакли кузатув ишларини олиб бориш; -йўлда хасталаниб қолганларга тиббий ёрдам кўрсатишдан иборат. Download 147.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling