Мавзу 13 Фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганида ва содир бўлганида аҳолини эвакуация (кўчириш) қилиш
Download 147.5 Kb.
|
Мавзу 13 Фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганида ва содир бўлганида аҳолини эвакуация
Аҳолини кўчиришни таъминлаш
Аҳолини кўчиришни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида таъминотнинг қуйидаги турлари режалаштирилади ва амалга оширилади: транспорт, тиббиёт, жамоат тартибини сақлаш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, муҳандислик, моддий техникавий, алоқа ва хабарлаш, разведка таъминотлари. Техноген тусдаги ҳалокатлар ва табиий офатлар худудларидан аҳоли кўчиришни транспорт билан таъминлаш - бу кўчиришда ташиш ишларини бажаришга мўлжалланган транспорт воситаларини тайёрлаш, тақсимлаш ва ишлатишни қамраб оладиган тадбирлар мажмуидир. Аҳолини кўчириш транспорт воситалари саройи бўлишини, бу воситаларни (жумладан, хусусий фойдаланишдаги транспортни) аҳолини кўчириш тадбирлари амалга оширилишига жалб қилинишини, коммуникацияларидан имкон даражасида фойдаланишни талаб этади. Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятда аҳолини, одатда, аралаш усулда кўчирилади Радиоактив ифлосланиш зоналаридан аҳоли кўчирилаётганда транспорт билан таъминлаш икки босқичнинг ҳар бири учун режалаштирилган бўлиши керак. Аҳолини кўчириш давомида шаҳар транспортидан фойдаланиш эҳтимолининг қуйидаги ҳар хил тизимлари назарда тутилади: - аҳолини турар жойларидан кўчирилганларни йиғиш жойи (КЙЖ) га етказиб қўйиш; - турар жойлардан жойлаштириш жойларига етказиб қўйиш, кўчирилиши лозим бўлган аҳолини фавқулодда вазият худудидан хавфсиз жойларга олиб чиқиш. Аҳолини кўчиришда шаҳар транспортининг иши тиғиз ҳаракат жадвалларига биноан транспорт воситаларини кўчирилаётганларни ташиш йўлларига қайта тақсимлаб, қушимча йўналишлар очиб ташкил этилади. Аҳолини кўчиришнинг ҳамма босқичларида транспортда ташиш ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилиши учун ва уларни баркарор бошқаришга шароит бўлиши учун махсус автомобил тузилмалари, хусусан, автомобил йиғма тўплами, автосанитария бўлимлари, фуқароларнинг хусусий фойдаланишидаги транспорт гуруҳлари ташкил этилади. Автомобил йиғма тўплами умумий фойдаланишдаги автотранспорт корхоналарининг ва иқтисодиёт бошқа тармоқлари объектларининг автотранспорти негизида тузилади. Хусусий фойдаланишдаги транспорт воситалари олдиндан рўйхатдан ўтказилади ва ҳисобга олинади. Хусусий автотранспорт воситаларини шу автотранспорт воситалари руйхатга олинган жойдаги Давлат Автомобиль назоарти органлари колонналарга бирлаштиради. Ўзини ўзи бошқариш маҳаллий ташкилотлари кўчириш, ташишларида қатнашгани учун автотранспорт эгаларини моддий ва маънавий рағбарлантириш чораларини назарда тутишлари керак. Ҳаво транспорти, бошқа транспорт воситалари бўлмаса, шунингдек мавжуд транспорт воситалари фавқулодда вазият натижасида ишдан чиққан ҳолларда, бориш қийин жойлардан аҳолини кўчириш учун ишлатилади. Аҳоли кўчирилишини тиббий таъминлаш соғлиқни сақлаш органларининг кўчирилаётган аҳоли соғлиғини сақлашга,кўчириш мобайнида хасталаниб қолганларга ва жароҳатланганларга вақтида тиббий ёрдам кўрсатишга, шунингдек оммавий юқумли касалликларни тарқалиб кетиши олдини олишга қаратилган ташкилий, даволаш, санитария-гигиеник ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказишини ўз ичига олади. Кўчирилаётган аҳолини тиббий таъминлаш ҳудудий-ишлаб чиқариш асосида амалга оширилади. Тиббий таъминлашга мазкур ҳудуднинг тегишли соғлиқни сақлаш раҳбарлари бошчилик қилади. Кўчириладиганларнинг йиғилиш жойлари, кўчириш-чиқариш жойлари(КЧЖ), кўчиш оралиқ жойлари, кўчирилганларни қабул қилиш жойларида тиббиёт муассасини вақтида йўлга қўйилишига, уларнинг тиббий буюмлар билан жиҳозланишига (охиригача жиҳозланишига), кўчирилаётган аҳолига белгиланган жойларда яхши тиббий ёрдам олишига имконият берувчи тиббий таъминот режаларига биноан аниқ даволаш-эмлаш муассасаларининг (тиббиёт-санитария қисмларининг) раҳбарлари бевосита масъул бўладилар. Кўчирилган аҳолини Ички Ишлар Вазирлиги идораларида рўйхатга олинишини ташкил этиш ҳамда адрес-маълумот ишлари юритилишини (фавқулодда вазият зоналаридан кўчирилган фуқароларни топиш ҳақидаги маълумотлар банки яратилишини) ташкил этиш. Кўчириладиган аҳоли йиғиладиган жойларда, кўчириш йўналишларида ва жойлашиш жойларида муҳандислик инфраструктура объектларини жиҳозлаб йўлга қўйиш, аҳолини кўчириш учун керакли шароит яратиш муҳандислик таъминотнинг мақсади ҳисобланади. Муҳандислик таъминотда бажариладиган ишлар ҳажми ва характери кўчириш шароити, тури ва кўламига, қандай куч ва воситалар борлигига боғлиқ бўлади. Қуйидагилар кўчирилган аҳолини жойлаштириш жойларини муҳандислик ускуналашга киради : -кўчирилганларни жойлаштириш учун жамоат иморатларини, иншоотларни ускуналаш ва вақтинчалик иншоотлар қуриш; -вақтинчалик савдо нуқталари, тиббиёт пунктлари, дала новвойхоналари, ҳаммомлар ва бошқа маиший объектларни ускуналаш ; -сув таъминоти жойларини ускуналаш. -разведкани ташкил этиш, режалаштириш ва мувофиқлаштириб туриш тегишли фавқулодда вазият бошқармалари (бўлимларига) юклатилади. Ҳаво резведкасини фуқаро муҳофазаси самолётлари ва вертолётларида, шунингдек шу мақсадлар учун ҳарбий қўмондонлик ажратган самолётлар ва вертолётларда махсус ўқитилган учувчилар ўтказади. Ҳаво разведкасининг вазифаси шикаст ўчоқлари чегараларини, вайронлик ва ёнғинлар тавсилотини, кўприк, кечик, иқтисодиёт объектларининг, транспорт магистраллари, муҳандислик иншоотлар ва бошқа объектларнинг аҳволини иложи борича қисқа муддатда аниқлашдан иборат. Ер усти разведкасини фуқаро муҳофазасининг разведка тузилмалари ва бўлинмалари, кузатиш ва лаборатория таҳлили тармоқларининг муассасалари, радиацион ва кимёвий разведка кузатиш жойлари олиб боради. Ер усти разведкасидан фавқулодда вазият зоналарининг чегаралари, радиация даражаси, вайронликлар характери, муҳофаза иншоотлари, йўл тармоқлари ва бошқа транспорт иншоатларининг аҳволи ҳақида тўлароқ ва иншончлироқ маълумот олиш кўзда тутилади. Сув разведкасини кемалар, катерлар ва бошқа сузиш воситаларида фуқаро муҳофазаси тузилмалари, шунингдек ҳарбий-денгиз қўмондонлиги ажратадиган куч ва воситалар олиб боради. Шароит ҳақида тўлароқ маълумот олиш учун махсус разведка турлари (радиацион, кимёвий, ёнғин, муҳандислик, тиббий, ветеринария, фитопаталогик разведкалар) уюштирилади. Аҳолини кўчиришни моддий-техникавий таъминлаш кўчириш жараёнида транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатишдан, ёнилғи-мойлаш материаллари ва захира қисмлар, сув, овқат маҳсулотлари ва энг зарур буюмлар билан таъминлашдан,кўчириш ташкилотларини керакли буюмлар билан таъминлашдан иборат бўлади. Моддий-техника таъминоти Давлат захира тўплаш органларига, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига, “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясига, “Ўзавтотранс” давлат корпорациясига, турар жой хўжалиги ва савдо корхоналари ва ташкилотларига юклатилади. Моддий-техника таъминотини фавқулодда вазият бошқармалари (бўлимлари) ташкил қилади ва мувофиқлаштириб туради. Кўчириш даврида алоқани таъминлаш кўчириладиганларнинг йиғилиш жойлари, кўчиш оралиқ жойлари, кўчирилганларни қабул қилиш жойларини, аҳолини кўчириш тадбирларини бошқариш ташкилотлари муқим ва кўчма алоқа воситалари билан жиҳозлашдан, ҳамма даражаларда узлуксиз алоқани ташкил этиш ва амалга оширишдан иборат. Алоқани таъминлаш Алоқа вазирлиги ташкилотларига ва фавқулодда вазият бошқармалари (бўлимлари)га юклатилади. Аҳолини кўчириш тадбирлари давомида аҳолига ахборот ва йўл-йўриқлар бериб туришнинг алоҳида аҳамияти бор. Шу мақсадда оммавий электрон ахборот воситаларидан, транспорт воситаларига ўрнатилган кўча радиокарнайларидан, бошқа турдаги хабар бериш жиҳозларидан фойдаланиш керак. Ҳар қандай ҳолларда ҳам аҳолини кўчириш мураккаб вазифа ҳисобланади. Уни муваффақиятли ўтказиш аҳолини кўчириш ташкилотларини хабарлаш ва алоқа тизимларини олдиндан тайёрлаш, куч ва воситаларни маҳаллий шароит ва хусусиятларни ҳисобга олиб, олдиндан режалаштириш,аҳолини кўчиришни таъминлаш ҳамма тадбирларини яхшилаб ўрганиб чиқиш билан белгиланади. Бу вазифаларнинг ҳаммаси тегишли ижроия ҳокимият идоралари, ўзини ўзи бошқариш ташкилотлари, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятдан муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этиш ваколатига кирадиган ташкилотлар зиммасига, шунингдек фавқулодда вазият бошқармалари (бўлимлари) зиммасига юклатилган. Download 147.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling