Мавзу: Амир Темур давлатининг ички ва ташки сиёсати


Download 70 Kb.
Sana12.03.2023
Hajmi70 Kb.
#1264984

  1. Мавзу: Амур Темурнинг марказлашган давлат тузиши ва унинг

бошкарув сиёсати.

Режа:
1. Амир Темур давлатининг ички ва ташки сиёсати.



  1. Амур Темурнинг марказлашган давлат тузиши ва унинг

бошкарув сиёсати.

  1. Амур Темур давлатининг бошка давлатлар билан юргизган ташки сиёсати.

  2. Темур тузуклари ва уни давлат бошкарувидаги ахамияти.

Адабиётлар
1. Каримов И.А. Амир Темур давридаги бунёдкорлик ва хамкорлик ру-
хи бизга намуна булаверсин. асарлар. 4-жилд. Тошкент. Ізбекистон, 1996.
2. Каримов И.А. Амир Темур хакида суз. Тошкент. Ізбекистон, 1996.
3. Темур тузуклари. Тошкент. Гафур Гулом номли нашриёт, 1991.
4. Низомиддин Шомий. Зафарнома. Тошкент. Ізбекистон, 1996.
5. Шарафуддин Али ТЯздий. Зафарнома.Тошкент. Камалак, 1994.

Темур узининг хаёти давомида харбий истеъдодли,мохир саркардалиги,дип­ломматлилиги ва етук давлат арбоби булганлиги туфайли миллий юксалиш ва инсонпарварлик рухи билан сугорилган улкан марказлашган давлат ту­зишга муваффак булди.Сохибкирон турк-мугул анъаларига амал килган хол­да уз давлати худудларини суюгол(улус) тарикасида инъом килиш йули би­лан бошкарган.Темур Мовароуннахрдан ташкаридаги ерларини турт улусга булиб,фарзандларига инъом этди.Бу масаланинг эътиборли томони шунда­ки,гарчи сохибкирон томонидан булиб берилган ерлар ички мустакилликка эга булсалар-да,лекин амалда батамом марказий хокимиятга буйсунди­лар.Темурнинг ута даражадаги зукколигини шундан билса буладики,у улус­лар уртасида узаро низолар келиб чикмаслги учун уларнинг фаолиятини доимо узи назорат килиб туради.


Темур давлатининг энг кузга куринган ва муаммоли томони шундаки, сохибкирон кичик бир вилоят доирасида тарбия топган булса-да, давлат мафкурасининг бошкарув таянчи кучли хокимият эканлигини тушунди ва давлат, салтанат ишларини юзага чикаришда камчиликка йул куймайдиган вазирларни танлашга харакат килди. Амир Темур вазир туртта сифатга эга булиши лозим деб хисоблаган: биринчиси-асллик, тоза насллилик, иккин­чисиакл-фаросатлилик, учинчиси-сипоху раият ахлидан хабардорлик тур­тинчиси-сабр-чидамлилик ва тинчликсеварлик.
Амир Темур хукмронлик килган даврларда давлатнинг марказий маъму­рияти бошида девонбеги, аркбеги ва турт вазир турган. Вазирлар солик­лар йигиш, мерос ишлари, аскарлар маоши ва уларни озик-овкат билан таъминлаш, сарой харажатлари билан боглик булган ишларни бажарганлар.
Бу даврларда ерга эгаликнинг баъзи турлари мавжуд булиб улар су­юргол ерлар, жамоа ерлари эди. Хусусий ер эгалари тархон унвонини ол­ганлар, давлатга солик тулашда баъзи имкониятларга эга булганлар, вакф ерлар масжид ва мадрасаларга карашли ерлар булиб, улар солик тулашдан озод килганлар. Амир Темур даврида асосий солик даромад солиги-хирож булиб у олинадиган даромаднинг учдан бир кисмига тенг булган. Темур тузукларида ёзилишича, кимки бирон сахрони обод килса, ёки ер ости сувларини тортиб оладиган иншоат курса, ё, бирон бог кукартирса, ёхуд бирон ташландук ерни обод килса, факат ерни узлаштирганининг учунчи йили (биринчи, иккинчи йил умуман туламаган) конун доирасида хирож со­лиги олинган. Ундан ташкари ушр, мол, сувлок каби солик турлари мавжуд булиб, улар йиллар давомида амал килинган тартиб-коидаларга биноан тупланган Солик тупловчи солик йигиш жараёнида соликни яхши сузлар би­лан туплаши, ахолини калтаклаш холлари, занжирбанд этиш холлари келиб чикмаслигини назорат килиши шарт эди.
Амир Темур давлатни мустахкамлашда конун-коидаларнинг тутган ур­нига кенг эътибор берди. Француз олими Афлоне де Ламартин Амир Темур давлати хакида шундай деган эди: "Европа на Искандарда, на Атиллада ва на Московия зафарини кучган янги фотих Наполеонда адолатли конунлар асосига курилган бундай бошкарувни бунёд этган эмас". "Давлат ишлари­ни,-деб ёзган эди Амир Темур, -салтанат конун-коидаларига асосланган холда бошкардим. Тура ва тузукка таяниб салтанатда уз мартаба ва мако­мимни мустахкам саклаб турдим".
Сохибкирон мамлакат ободончилигига хам жуда катта эътибор бор эди. Дастлаб, Самаркандни пайтахт килиб олгач, у жуда катта имтиёзлар­га эга булган шахарга айланади. Сохибкирон харакати билан Самаркандда дунёнинг йирик шахарларидан келтирилган бинокорлар, меъморлар томони­дан масжидлар мадрасалар, макбаралар бино этилди. Хатто гарибларга озик-овкат берадиган гарибхоналар, йуловчилар куниб утадиган махсус­жойлар хам курилган. Шахар атрофи мустахкам деворлар билан уралиб, Оханин, Шайхзода, Чорсу, Коризгох, Сузангарон ва Феруза каби номлар билан дарвозалар курилади. Темурнинг кароргохи сифатида ноёб маъмурий бино Куксарой ва Бустонсаройлар хам айнан шу ерда курилади. Темур но­ёб курилишлардан ташкари Самарканд атрофида узининг хешу акраболарига атаб турли гузал боглар курдирарди.
Темур улкан сохибкирон сифатида узининг она юрти Кешга катта дик­кат-эътибор билан каради. Ёзма манбалардаги маълумотларига караганда, Амир Темур Шахрисабзда Оксарой, жомеъ масжид, мадрасалар барпо эттира­ди. Сохибкирондаги улуг соховатнинг яна бир томони шунда эдики, у бе­поён даштлар билан камраб олинган Туркистон шахрини хам ободончилигига кенг эътибор берди. Жумладан, Хожа Ахмад Яссавий макбарасини куриш би­лан бу ерда нафакат ободончилик, балки кучманчи ва утрок ахоли ораси­даги муносабатни яхшт йулга куйиш, уруглар уртасида тинчлик саклаш максади ётгани маълум.
Амир Темур даврида янги шахарлар, савдо ва хунармандчилик кенг ривожланганлигини айтиб утмок лозим. Темурнинг саъйхаракатлари билан Бухоро, Шахрисабз, Тошкент каби шахарлар савдо ва хунармандчилик мар­казлари сифатида ривожланиб борди. Айникса, Бу даврларда хунармандчи­лик махаллалари, савдо расталари сони ортиб боришида катта ахамиятга эга булди. Сохибкирон савдо йуллари ривожига, унинг тинчлигига кенг эътибор бериб борди. Шахсан узининг назорати остида савдо йуллари на­зорат килиб борилиши савдо карвонларининг хавфсизлигини таъминлади.
Амир Темур давлатининг мафкураси ижтимоий-иктисодий хаётни изга солиб йуналтиришдан ташкари сиёсий хаётда хам куч кенг йулга куйди. Сохибкирон чет давлатлар билан алокани кенг йулга куйди. У давр шарт-шароитларига кура ташки сиёсатда катъий, фаол харакат килиб, уз салтанати довругини жахон микёсида чикара олди. Сохибкироннинг Йилди­рим Боязид устидан булган галабаларидан сунг Франция, Англия, Генуя ва Византия эркин алокаларни, савдогарлар ва мол алмашишни таклиф этган. Шундай килиб у Европа давлатлари билан якин кушничилик килиш, савдо карвон йулларини ривожлантириш нияти борлигини курсатиб уз давлати шухратини Европага тарката олди. Унинг салтанати довруги бу мамлака тларга етиб бориши билан Франция, Англия, Генуя, Византия, Испания ка­би давлатларнинг кироллари сохибкирон билан сиёсий, иктисодий, савдо алокалари урнатишга интилганлар. Шу боис улар сохибкирон хузурига мун­тазам элчилар юбориб турганлар. Темурнинг чет давлатлар билан олиб борган дипламатик алокаларида унинг угли Мироншох куп ёрдам берган.
Амир Темур даврида диний илмлар ва дунёвий фанлар баркарор бул­ган. Сохибкирон уз даврининг фан ва маданияти жонкуяри сифатида шухрат козонди. Темур такводоррухнийларга чукур хурмат билан каради. Уларнинг дуоларини олди, доимо камситилган мазбах тарафдорларини уз химоясига олди. Дарвеш факир ва мискинларни узига якин тутиб, уларни ранжитмас­лик учун барча талабларини бажарди.
Ірта Осиё халкларининг маънавий тараккиётида Темурнинг диний ва дунёвий билимларига эътибор бериши катта ахамиятга эга эди. Сохибкирон доимо илм ахли ва уламо билан сухбатда булиб, калби тоза кишиларга талпинган. Темур давридаги илм-фан, меъморчилик, санъат сохалари уз даврига нисбатан ута даражада ривожланиб, юксак маънавий юойлик дара­жасига кутарилди. Шу даврнинг нодир кулёзмалари тарихнинг мужизасига айланиб колди.
Дин жамиятда мафкуранинг устунларидан бири булганлиги сабабли со­хибкирон динга кенг эътибор берди. У нафакат аскарларини, балки фука­роларини мусулмончилик рухида тарбиялашга харакат килган. Унинг доимо амал килиб келган "Куч адолатдадир" деган сузлари унинг давлатни бош­каришдаги юксак кобилиятидан далолат беради.
Машхур муаррихлардан бири Низомиддин Шомий узининг "Зафарнома" асарида шундай ёзади: "...унинг адолатию сиёсати урнатилган кунларда Мовороуннахрнинг энг чекка жойларидагина эмас, балки Хутан чегарасидан Дехли ва Канбойит атрофигача, Бобил Абвобдан то Миср ва Рим худудигача булганхам ипакли матолар, олтин-кумуш ва энг зурур тижорат моллари келтирардилар ва олиб кетардилар. Хеч бир кимса уларнинг бир донига хам куз олайтира олмайди ва бир дирхамига хам зиён етказмайди. Бу чек­сиз неъмат ва поёнсиз мархаматлар Амир сохибкироннинг сиёсати ва адо­лати натижасидандир".
Бу уринда шуни таъкидлаш жоизки, Темурнинг хаёти катта жангнома, у куплаб мамлакатларни уз тасарруфига олди. Лекин бу ердаги асосий ма­сал-Темур шахсининг устунлигини ва идра килиш кудратининг сирларини, мохир саркарда ва тинчлик пос-бони, фукаро фаравонлиги рахнамоси сифа­тидаги шахс эканлиги, унинг юксак меъморий иншоатлар куришдаги урнини изохлаш, унинг ечимини топишдир.
3. "Темур тузуклари" - адолатли хамда кучли давлат барпо
этишдаги мухим конун-коидалар сифатида
Амир Темур ва темурийлар даврида ёзилган тарихий асарлар анчагина булиб, улар орасида "Темур тузуклари" буюк жахонгир хаётига ва фаолия­тига багишланган асарлар ичида шубхасиз алохида ахамият касб этади. "Темур тузуклари" жахоннинг машхур кутубхоналаридан жой олган кимматли асардир.
"Темур тузуклари" икки кисм, 56 та банддан иборат тарихий ва ху­кукий асар булиб, унда сохибкироннинг давлат тузилиши ва мамлакатларни бошкариш хусусидаги нуктаи назари баён килинади. Бу асардан куплаб шарк хукмдорлари узларининг фаолиятлари давомида фойдаланганлар ва ун­га юкори бахо берганлар. Жумладан, Шох Жахон (1628-1657), Кукон хони Мухаммад Алихон (1821-1842), Бухоро амири Абдуллахадхон (1885-1910) "Тузукот" дан парчалар кучиртириб, улардан уз фаолиятларида фойдалан­ганлар.
"Тузуклар"нинг биринчи кисмида Амир Темурнинг етти ёшидан то ва­фотига кадар (1342-1405 йил 1к феврал) кечган хаёти ва ижтиоий-сиёсий фаолияти, унинг Мавароунахрда марказий хокимиятни кулга киритиш, ижти­моий таркокликка бархам бериши ва марказлашган давлат тузиши, кушни юрт ва мамлкатларни, масалан Эрон ва Афгонистонни уз тасарруфига кири­тиши, Олтин Ірда хони Тухтамишхон устихон, нихоят, буюк жахонгирнинг Озарбайжон, Туркия ва Хиндистонга килган харбий юришлари ихчам тарзда баён этилган.
Иккинчи кисми Сохибкироннинг номидан айтилган ва унинг тожу тахт ворисларига аталган узига хос васият ва панду насихатларидан иборат­дир. Унда давлатни идора килишда кимларга таяниш тожу-тахт эгаларининг бурчи ва вазифалари, вазир ва кушин бошликларининг бурч ва вазифалари, амирлар ва бошка мансабдорларнинг тожу тхт олдида курсатган алохида хизматларини такдирлаш тартиби ва хакозалар хусусида гап боради.
Амир Темур уз олдига улуг давлатнинг ички сиёсати ва ишчан давлат тизимини кадимий тажрибалардан ижодий фойдаланган холда тузиш, харбий сиёсатни замон талаби асосида тобора такамиллаштириб, мугил истилоси асоратларини тезрок бартараф этиб, хужаликни оёкка тургизиш, савдо-со­тик хунамандчиликни бир миёрга тушириш ва ривожлантириш ахоли мафатла­рини химоя килиш, ислом динига ривож бериш, илм-фан, маданият, меъмор­чиликни тубдан ривожлантириш, ободонлаштириш ишларини кенг куламда жа­далаштириш каби долзарб вазифаларни куйган эди. Унинг бундай саъйхара­катлари катта куч-гайрат, маблаг, билим ва окилона тадбирларни талаб этар эди. Темур етук сиёсатдон ва мохир давлат арбоби булиб, у узидан аввал утган хукмдорлардан фаркли равишда, давлат ва мамлакатни бошка­ришда бир ёки икки табакага эмас, балки ахолининг барча табакаларига суянган.
Хулоса
Хурматли юртбошимиз Ислом Каримов Амир Темур даври маъанвияти, сохибкирон шахсияти ва у колдирган улкан мерос нима учун зарурлиги ма­салаларига тухталиб, буни куйидагича шархлаб бердилар: "Амир Темур аввало кудратли давлат курган. Давлат кудратли булмаса, бетакрор маъ­навий мерос хам, обидалар хам, тарихийёдгорликлар хам булмасди. Узбе­кистоннинг бугунги озодлигини мустахкамлаш даврида Амир Темур биз учун буюк давлат асосчиси сифатида кадрлидир. У давлат пойдеворини курган, давлатнинг хукукий асосларини барпо этган. Унинг давлатчилик борасида­ги фикрлари нафакат уз даври балки келгуси авлодлар учун хам катта ахамият касб этади. Амир Темур уз давлатини акл-заковот ва хукукий асос билан идора этган. Унинг "Давлат ишларининг туккиз улушини кен­гаш, тадбир ва машаварат, колган бир улушини килич билан амалга ошир­дим" деган сузлари бунинг ёркин далилидир".
Саволлар

  1. Нечанчи йиларда Темур мавораунахрга хукдорлик килган.

  2. Амир Темур Хоразмни узига буйсундирган.

  3. Амир Темур даврида солик даромади нима булган.

  4. Амир Темур хукмронлик килган давлатлар маъмурий бошкарувида кимлар турган.

Download 70 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling