Мавзу. Асбобсозлик пўлатлари ва қотишмалар. Режа
Тезкесар пўлатларнинг кимё
Download 473.27 Kb.
|
2 5303502136238156967
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эслатма . 1.
Тезкесар пўлатларнинг кимёвий таркиби (ГОСТ 9373-60)
Р18 (РФ1) ва Р9 (ЭИ-262) маркали пўлатлар тезкесар пўлатларнинг энг кўп тарқалган маркаларидир. Тезкесар пўлатларнинг қолган маркалари юқори унумли пўлатлар бўлиб, улардан ясалган кесувчи асбоблардан кесилиши қийин қотишмаларни кесиб ишлашда фойдаланилади. Таркибидаги ванадий миқдори ортиқроқ бўлган тезкесар пўлатларнинг ейилишга чидамлилик, таркибида кобальт бўлган тезкесар пўлат уларнинг эса иссиқбардошлик хоссалари юқори эканлиги жиҳатидан улар Р18 ва Р9 пўлатларига қараганда афзал туради. Аммо уларнинг камчилиги Шундаки, таркибида ванадий кўп бўлган пўлатларнинг силлиқланиши қийин, кобальтли пўлатларнинг эса механик хоссалари пастроқ. Барча тезкесар пўлатларнинг табиати бир хил бўлганлигидан, уларнинг табиатини Р18 маркали пўлат мисолида кўриб чиқамиз. Р18 маркали пўлатда, асосан, М6С таркибли битта карбид бор, шунинг учун бу пўлатда содир бўладиган ўзгаришлар жараёнини Fe - М6С псевдобинар ҳолат диаграммасидан кўриб чиқиш мумкин. Бундай диаграмма схема тарзида 3- расмда тасвирланган. Fe – М6С, % 3 - расм. Fe – М6С системасининг псевдобинар ҳолат диаграммаси. Суюқланманинг кристалланишида ва совишида ҳар хил температураларда бирин-кетин уч хил карбид ажралиб. чиқиши керак. Ажралиб чиққан бирламчи карбидлар, одатда, эвтектика (ледебурит) таркибида бўлади. Вольфрамли тезкесар пўлатларда карбид пластинкалари аустенит билан навбатлашиб келади. Суюқланма қотгандан кейин янада совиши билан аустенитдан иккиламчи карбидлар ажралиб чиқади, чунки температура пасайган сари карбидларнинг аустенитда эрувчанлиги пасаяди (3- расмдаги диаграммада E'S' чизиғи) ва ниҳоят, 8000С (А1) температурада - аустенит легирланган феррит билан майда карбидларга (эвтектоид, яъни перлитга) айланади. Агар қотишма етарли даражада секин совитилмаган бўлса, с. э. + δ аралашма γ га айлана олмай, нормал температурагача δ - феррит деб аталадиган структура сақланиб қолади. Тезкесар пўлат А1 критик нуқтагача қиздирилганда, (3-расмга қаранг), унда структура ўзгаришлари содир бўлмайди. Агар пўлат А1 критик нуқтадан юқори температурагача қиздирилса, эвтектоид γ - қаттиқ эритмага (аустенитга) айланади, пўлат янада қиздирилса, иккиламчи карбидлар аустенитда эриб, аустенит углеродга ва легирловчи элементларга тўйинади. Маълумки, пўлат тобланганда аустенит мартенситга айланади, бунда аустенит таркибидаги легирланган элементлар миқдори мартенситда ҳам сақланиб қолади. Тезкесар пўлат қанчалик юқори температурагача қиздирилса, унинг аустенитида эриган легирловчи элементлар (айниқса вольфрам) миқдори шунчалик кўп бўлади. Демак, кўп легирланиб, сўнгра миқдори шунчалик кўп бўлади. Демак, кўп легирланган ва барқарор (иссиқбардошлиги юқори) мартенсит ҳосил қилиш учун тезкесар пўлатни имкони борича юқори температурагача қиздириб, сўнгра тоблаш керак. Шу нарсани таъкидлаб ўтиш керакки, тезкесар пўлат имкони борича юқори температурагача қиздирилганда ҳам унинг аустенитида бирламчи карбидлар эримайди. Р18 маркали пўлат Р9 маркали пўлатдан таркибида ортиқча бирламчи карбидлар кўплиги жиҳатидан фарқ қилади, бу пўлатларнинг иккаласи ҳам бир хил шароитда (бир хил температурагача қиздирилиб) тобланса, улардаги аустенитнинг легирловчи элементларга тўйинганлик даражаси ва, бинобарин, мартенситнинг иссиқбардошлик даражаси бир хил булади. Шунинг учун ҳам Р18 ва Р9 пўлатларининг таркибларида катта фарқ бўлишига қарамай, улардан ясалган асбобларнинг кесиш хоссалари амалда бир хилдир. Кобальт тезкесар пўлатнинг иссиқбардошлигини оширади, чунки у М6С карбидидаги темир атомларидан бир қисмининг ўрнини олиб, коагуляция жараёнини қийинлаштиради. Юқорида баён этилганлардан шундай хулоса келиб чиқади гез кесар пўлатнинг аустенитида, асосан, иккиламчи карбидлар эриши ва унинг шу карбидлар таркибидаги элементлар билан легирланиши натижасидагина пўлатнинг иссиқбардошлик ва кесиш хоссалари кўтарилади. Тезкесар пўлатдан ясалган асбобларнинг коррозиланмаслик хоссасини ошириш ва кесиш хоссасини бир қадар яхшилаш учун уларга буғ билан ишлов берилади, яъни тайёр асбоблар температураси тезкесар пўлатни бўшатиш температурасидек бўлган буғда қиздирилади. Кесувчи асбобларга буғ билан ишлов берилганда асбобларнинг сиртида темир (II, III) - оксид Fе3O4 дан иборат 2 - 2,5 мк қалинликдаги парда ҳосил бўлади. Бу парда туфайли, кесувчи асбобга қиринди ёпишмайди ва асбобнинг коррозияланмаслик хоссаси ошади. Download 473.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling