Мавзу. Асбобсозлик пўлатлари ва қотишмалар. Режа
* Х6ВФ маркали пўлат таркибида 1,05 - 1,14 % углерод, 5,5 -7,0% хром, 1,1 - 1,5 %
Download 473.27 Kb.
|
2 5303502136238156967
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қизийдиган штамп пўлатлари
Қизийдиган штамп пўлатлари. Металл ва қотишмаларни қиздириб туриб деформациялаш асбоблари тайёрланадигаан пўлатларда иссиқбардошлик, оташбардошлик*, термобардошлик**, чуқур тобланувчанлик, қовушоқлик, бўшатиш вақтида мумкин қадар кам мўртлашувлик, ёпишмаслик хоссалари бўлиши керак. Енгил шароитда, яъни штамплаш вақтида штампнинг иш юзасига тушадиган солиштирма босим кичик бўладиган шароитда ишловчи штамплар У7, У8 ва У9 пўлатларидан ясалади; бу мақсадда У7 пўлати энг кўп ишлатилади. Оғирроқ шароитда ишлайдиган штамплар (болға штамплари) легирланган асбобсозлик пўлатларидан тайёрланади. Оғир шароитда ишлайдиган штамплар тайёрланадиган пўлатларнинг ичида энг яхшиси ва энг кўп ишлатиладйгани 5ХНМ маркали пўлатдир. Пўлатнинг температура ўзоқ вақт таъсир этганда иссиқбардошлик хоссасини сақлаб қолиш хусусияти оташбардошлик деб аталади. Пўлатнинг температура ўзгаришига бардош бериш хоссаси термобардошлик дейилади. Олoвбардош пўлатлар. Юқори температураларда узоқ вақт қизиганда унча оксидланмайдиган - куйинди ҳосил қилмайдиган пўлатлар оловбардош пўлатлар деб, пўлатларнинг бу хоссаси эса оловбардошлик деб аталади. Пўлатнинг юқори температурада оксидланиши, яъни пўлатда куйинди ҳосил бўлиши газларнинг пўлат сиртига коррозион таъсир этишидан иборат бўлганлиги учун пўлатнинг оловбардошлигини унинг газлар таъсирида коррозиланишга қаршилик кўрсата олиш хусусияти деб қараш керак. Пўлатнинг юқори температураларда газлар таъсирида коррозиланишга қаршилик кўрсатиши шундан иборатки, пўлат сиртида металларнинг оксид пардалари ҳосил бўлиб, бу пардалар пўлатнинг ички қатламларини оксидланишдан ҳимоя қилади. Пўлатнинг юқори температурада газлар таъсирида коррозиланиш жараёнининг дастлабки босқичи соф кимёвий жараён бўлиб шундан кейинги босқичлари металл билан кислороднинг кимёвий бирикишидан, яъни оксидланиш жараёнидангина иборат бўлиб қолмай, балки кислород атомларининг оксидланган кўп фазали қатлам орқали диффузиланиш жараёнидан ҳам иборат бўлади. Агар пўлат сиртида ҳосил бўлган оксид пардаси тиғиз бўлса, куюнди қатлами қалинлигининг ўсиши кислород атомларининг куюнди орқали диффузиланиш тезлигига, атомларнинг диффузиланиш тезлиги эса температурага ва оксид парданинг тузилишига боғлиқ бўлади. Пўлат қиздирилганда унинг сиртида темирнинг бир неча хил кимёвий бирикмаси ҳосил бўлиши мумкин. Бундай кимёвий бирикмалар жумласига, масалан, темир (II)-оксид FeO, темир (II, III)-оксид Fе3О4 ва темир (III)-оксид Fе2О3киради. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, пўлатнинг оловбардошлик хусусияти унинг структурасига боғлиқ бўлмайди. Масалан, соф хромли (феррит синфига кирувчи) пўлатларнинг оловбардошлиги билан хром – никелли (аустенит синфига кирувчи) пўлатларнинг оловбардошлиги амалий жиҳатдан олганда бир хилдир. Download 473.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling