Мавзу. Асбобсозлик пўлатлари ва қотишмалар. Режа


Download 473.27 Kb.
bet11/11
Sana17.06.2023
Hajmi473.27 Kb.
#1528826
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5303502136238156967

6 - расм. Тезкесар пўлатларга термик ишлов бериш схемаси:
совуқ ҳароратда ишлов берилмайдиган (1) ҳамда
совуқ ҳароратда ишлов бериладиган (2) усуллари чизмаси.

Бўшатиш сонини камайтириш мақсадида кўпинча бир марта совуқ ҳароратда (- 80°С) ишлов бериб, сўнгра бир ёки икки марта юқори ҳароратли бўшатиш ўтказилади (550...620°С). Шундай қилинганда тезкесар пўлатнинг қаттиқлиги HRC 63...65 га етади.


Баъзида, ейилишга чидамлилигини ошириш мақсадида тезкесар пўлатлар паст ҳароратда цианланади. Бўшатиш ҳарорати (550...570°С) да буғда ишлов бериш орқаали пўлатнинг коррозия бардошлилиги оширилади.
Ўлчов асбоблари учун пўлатлар.
Машинасозликда ишлатиладиган ўлчов асбобларининг юзаси теп-текис (тоза) ҳамда термик ишлаш жараёнида деформацияланмаслиги, яхши эластикликка ва коррозиябардошликка эга бўлиши ҳамда ўзоқ вақ давомида емирилмасдан ишлай олиши, яьни ўлчамларини сақлай олиши керак.
Ўлчов асбобларини ясаш учун кўпинча кам легирланган асбобсозлик пўлатлари (X, ХВГ, ХГ, 9ХС, 12X1 ва ҳоказо) қўлланилади. Бундай пўлатлар тоблаш учун 840...880°С гача қиздирилади, сўнгра мойда тобланади. Қиздириш ҳарорати бундан ошса, ейилишга чидамлилиги камаяди. Тобланган пўлат 120...140°С гача қиздирилиб, шу ҳароратда 12...60 соат ушлаб турилади. Чунки, қолдиқ аустенит миқдори кам бўлса ҳам унинг парчаланиши натижасида асбоб ўлчамлари ўзгармаслиги ҳамда ички кучланишлар бўлмаслиги керак. Натижада асбоб юза қисмининг қаттиқлиги HRC 62...64 га етади.
Қолдиқ аустенитни бўшатилган мартенситга тўла парчалаш учун совуқлайин (-50...-80°С) ишлов ҳам бериш мумкин.
Баъзи пайтда узун ва юпқа асбоблар (чизғичлар, метрли рулеткалар) ясаш учун углеродли ёки легирланган конструкцион (15, 20, 15х, 20х, 12ХНЗА) пўлатлардан ҳам фойдаланилади. Бунда юза қаттиқлиги катта бўлишлиги учун пўлат цементацияланади, сўнгра тобланади.


Совуқлайин штамплаб буюм олиш учун пўлатларини танлаш.
Металлургия корхоналарида жўвалаш усули билан қайта ишланган пўлатлар юпқа ёки қалин лист ҳолида чиқарилади. Улар 9045-70, 4041-71, 16523-70, 1542-71, 503-71, 11268-76, 11269-76ГОСТ давлат стандартлари билан белгиланади.
Амалиётда кўпинча совуқлайин штамплаш учун кам углеродли пўлатлар қўлланилади. Юпқа қилиб жўваланган пўлат хоссаларига углерод миқдори ҳамда унинг бирикмалари шакли таъсир қилади. Пўлат таркибидаги оз миқдордаги тарқоқ жойлашган цементит ва япасқи шаклдаги перлит ҳам пўлатнинг штампланиш хоссасини ёмонлаштирмайди. Агар цементит тўр шаклида ёйилган эркин ҳолда бўлса, штамплаш анча оғирлашади. Бу пўлатдаги цементит тўрининг миқдори 9045-70 ГОСТ билан белгиланади, унинг деформацияланишига бўлган қобилияти эса чўзилишда содир бўладиган сферик чуқурчаларнинг ҳосил бўлиши ва уни чуқурлиги билан белгиланади. (10510-80 ГОСТ). Масалан, қалинлиги, 1 мм дан кўп бўлмаган пўлат тасма (лист)лари (10Г2, 12Г2, 16Г2, 25ХГСА ва 30ХГСА) совуқ ҳолда штамплашдан аввал 10510-74 ГОСТ бўйича текширувдан ўтиши керак.
Автомобил ва бошқа машиналарнинг воситаларини тайёрлаш учун пўлат танлашда қуйидагиларга эътибор бериш зарур: ясалаётган буюм машинанинг ташқи ёки ички қисмида жойлашишини аниқлаш; штамплаш учун чўзиш ёки эгиш даражасини белгилаш; пўлатни етказиб бераётган ташкилотга микроструктура ва механик хоссалар бўйича қандай талаб қўйилиши кераклигини аниқлаш ва ҳ.к.
Машинанинг ташқи қисми учун танланган пўлат юзаси тоза бўлиб, унда ўйдим-чўнқир, чизиқлар каби нуқсонлар бўлмаслиги керак. Бундай нуқсонлар буёқ ёки бошқа материаллар билан юпқа қатламда қопланганда билиниб қолмаслиги керак, чунки бунда сифат ёмонлашади. Машинанинг ички қисмида жойлашадиган буюмлар учун танланган пўлатда бундай нуқсонлар бўлса ҳам материалнинг сифатига таъсир кўрсатмайди.


Намунавий назорат саволлари
1. Кесувчи асбоб тайёрлаш учун пўлатга қандай талаблар қуйилади?
2. Пўлатнинг иссиқбардошлиги бўшатиш учун қиздириладиган ҳароратдан катта бўлиши мумкинми?
3. Вольфрам пўлат хоссаларига қандай таъсир кўрсатади? Бошқа легирловчи элементлар-чи?
4. Тезкесар пўлатни тоблангандан кейин қолдиқ аустенитни қандай йўқотиш мумкин?
5. Ўлчов асбоблари учун пўлат танланг.
6. Штамплар учун пўлат танлашда нималарга эътибор бериш керак?
7. Қаттиқ қотишмаларнинг юқори иссиқбардошлиги ва қаттиқлигига сабаб нима?
Download 473.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling