Мавзу. Асбобсозлик пўлатлари ва қотишмалар. Режа


Download 473.27 Kb.
bet1/11
Sana17.06.2023
Hajmi473.27 Kb.
#1528826
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5303502136238156967


Мавзу. Асбобсозлик пўлатлари ва қотишмалар.
Режа:
1. Асбобсозлик пўлатлари.
2. Олoвбардош ва иссиқбардош пўлатлар.
3. Асбобсозлик қаттиқ қотишмалар.
4. Кесувчи асбоблар учун пўлатлар.

  1. Ўлчов асбоблари учун пўлатлар.

  2. Совуқлайин штамплаб буюм олиш учун пўлатларини танлаш.



Асбобсозлик пўлатлари.
Асбобсозлик пўлатлари синфига углеродли ва легирланган пўлатлар киради. Уларнинг қаттиқлиги, чидамлилиги, ишқаланиб емирилишга қаршилиги катта бўлиши керак.
Асбобсозлик пўлатлари иссиқбардош, яьни юқори ҳароратда ўз хоссаларини йўқотмасдан ишлай олиши керак. Материални қайта ишлаш учун сарф бўлаётган энергиянинг анчагина қисми иссиқлик энергияси сифатида ажралиб чиқиб, асбобнинг ишчи юзасида йиғилади. Шунинг учун асбоб материалининг юқори ҳароратда физик – механик хоссаларини сақлай олиши ишлаб чиқариш унумдорлигини белгилайди.
Ўзоқ вақт ишлайдиган ўлчов асбобларининг ўлчамлари барқарор, яъни унинг материали қаттиқ ва ейилишга чидамли бўлиши керак. Кукун металлургияси тараққиёти янги асбобсозлик қотишмаларини яратишга имкон
беради. Бундай материаллар юқори ҳарорат (850...1200°С) да яхши ишлай олади. Ҳозирги вақтда асбобсозликда металл - керамик қаттиқ қотишмалар кенг ишлатилмокда.
Асбобсозлик пўлатлари хилма - хил асбоблар тайёрлаш учун ишлатилади. Бу асбобларни учта асосий гуруҳга: кесувчи асбоблар гуруҳи, ўлчов асбоблари гуруҳи ва штамплар -гуруҳига бўлиш мумкин. Кесувчи асбоблар ҳам, ўз навбатида, иккита гуруҳчага, енгил шароитда
ишлайдиган асбоблар гуруҳчаси билан оғир шароитда ишлайдиган асбоблар гуруҳчасига бўлинади.
Ана шу асбобларга нисбатан қуйиладиган талабларга, яъни уларнинг қандай шароитда ишлашига қараб, асбобсозлик пўлатларига нисбатан ҳам маълум талаблар қуйилади.
Кесувчи асбоблар жумласига кескичлар, пармалар, протяжкалар, метчиклар, фрезалар, плашкалар ва бошқалар киради. Кесиш жараёнида асбобнинг кесувчи қисми кесилаётган деталга ботиб, унинг маълум қалинликдаги қатламини қиринди тарзида кесиб туширади. Бинобарин, кесувчи асбобнинг тиғи кесилаётган материалдан анча қаттиқ ва мустаҳкам бўлиши керак. Бундан ташқари, кесиш жараёнида асбобнинг кесувчи қисми кесиб туширилаётган қириндига доимо уриниб туради, яъни асбобнинг кесувчи қисми билан қиринди орасида ўзлуксиз ишқаланиш вужудга келади, бунинг натижасида эса асбобнинг кесувчи қисми ейилиб боради. Шу сабабли, кесувчи асбобнинг тиғи жуда қаттиқ ва мустаҳкам бўлиш билан бирга, унинг ейилишга чидамлилик хоссаси ҳам юқори бўлиши керак. Агар кесиб ишланадиган материал нисбатан юмшоқ масалан, ёғоч, баъзи пластмассалар, рангдор металлар бўлса, ёки пўлат ва чўянни ишлашда кесиш тезлиги ҳамда қириндининг кўндаланг кесими кичик бўлса, кесиш жараёнида. вақт бирлиги ичида сарф қилинадиган механик энергия миқдори ҳам кичик бўлади. Башарти, кесиб ишланадиган материал қаттиқ, кесиш тезлиги юқори кесиб тушириладиган қириндининг кўндаланг кесими катта бўлса, вақт бирлиги ичида сарфланадиган механик энергия миқдори ҳам катта бўлади. Маълумки, кесиш жараёнида механик энергия иссиқлик энергиясига айланади, демак, кесиш шароити оғир бўлганда асбобнинг кесувчи қирраси қаттиқ қизийди. Шу сабабли бундай шароитда ишлайдиган кесувчи асбобларда қаттиқлик ейилишга чидамлилик хоссаларидан ташқари, ўзоқ вақт қизиганда тиғининг қаттиқлигини сақлаб қолиш, яъни юқори температурага чидамлилик хоссалари ҳам бўлиши керак.
Тайёрланаётган деталларнинг ўлчамларини текшириб куриш учун ўлчов асбоблари ишлатилади. Деталларни ўлчашда асбобнинг иш қисми текширилаётган деталь, юзига бевосита тегади, бунинг натижасида эса асбобнинг иш қисми маълум даражада ейилади.
Штамплар материалларни қиздирилган ҳолда ёки совуқлайин деформациялаш учун ишлатилади. Демак, штампларнинг ишлаш жараёнида уларга термик ва ҳарбий нагрўзкалар таъсир этади, штамплар эса ана шу таъсирларга бардош бера оладиган бўлиши керак.
Юқорида баён этилганлардан шундай хулоса келиб чиқадики, кесувчи асбоблар, ўлчов асбоблари ва штамплар тайёрлаш учун ишлатиладиган пўлатлар шу асбобларга нисбатан қуйиладиган талабларни қондириши, яъни енгил шароитда ишлайдиган кесувчи асбоблар қаттиқ, ейилишга чидамли пўлатлардан, оғир шароитда ишлайдиган кесувчи асбоблар қаттиқ, ейилишга ва юқори температурага чидамли пўлатлардан, юқори температура шароитида ишлайдиган штамплар пухта,қовушоқ ейилишга чидамли ва оловбардош пўлатлардан, совуқлайин деформациялаш учун ишлатиладиган штамплар - эса пухта ва ейилишга чидамли, етарли даражада қовушоқ тоблашда кам деформацияланадиган пўлатлардан тайёрланиши керак. Бинобарин, турли асбоблар учун турлича пўлатлар ишлатилади.
Асбобсозлик пўлатлари тўртта категорияга бўлинади: углеродли пўлатлар, легирланган пўлатлар, тезкесар пўлатлар, штамп пўлатлари.
Асбобсозлик материалларининг яна бир гуруҳи - қаттиқ қотишмалар деб аталадиган гуруҳи ҳам борки, биз уларни легирланган махсус қотишмаларга бағишланган бобчада кўриб чиқамиз. Қаттиқ қотишмалардан айниқса оғир шароитда (жуда тез кесиш керак бўлганда) ишлатиладиган кесувчи асбоблар тайёрланади.
Штамп пўлатларидан штамплар, углеродли ва легирланган пўлатлардан
енгил шароитда ишлайдиган кесувчи асбоблар ҳамда ўлчов асбоблари, тезкесар пўлатлардан эса оғир шароитда ишлайдиган кесувчи асбоблар тайёрланади.

Download 473.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling