Мавзу. Асбобсозлик пўлатлари ва қотишмалар. Режа


Download 473.27 Kb.
bet7/11
Sana17.06.2023
Hajmi473.27 Kb.
#1528826
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5303502136238156967

Иссиқбардош пўлатлар.
Пўлатнинг юқори температураларда механик нагрузкаларга бардош бериш хусусияти унинг иссиқбардошлиги деб атади. Демак, иссиқбардош пўлатлар юқори температураларда механик хоссаларини сақлаб қолиши, жумладан, ёйилувчанликка яхши қаршилик кўрсатадиган бўлиши керак.
Юқори температураларда металлни емирувчи кучланиш нагрўзканинг
қанча вақт таъсир этишига боғлиқдир. Бу кучланиш нагрузка қисқа вақт таъсир этганда катта бўлиб, узоқ вақт таъсир этганда кичик бўлиши мумкин. Иккинчи томондан, нагрузканинг таъсир этиш вақти ўзгармаганда, температура қанчалик юқори бўлса металлни емирувчи кучланиш шунчалик кичик бўлади. Бинобарин, металлнинг пухталиги температура билан вақтга боғлиқдир.
Ҳар хил температуралар учун пўлатнинг пухталиги билан нагрузканинг таъсир этиш вақти орасидаги боғланиш графиги 4-расмда тасвирланган.

4-расмда. Пўлатнинг пухталиги билан нагрузканинг таъсир этиш вақти орасидаги боғланиш графиги (Н. С. Журков)

Диаграммадан куриниб турибдики, t1 температурада (масалан, пўлат учун t1 = 18 – 20 °С) металларнинг пухталиги нагрузканинг таъсир этиш вақтига жуда


кам даражада боғлиқ. Масалан, σb дан сал кичик, яъни х ишора билан белгиланган кучланишда металл 108 сек дан ортиқ вақт ўтгандан кейин емирилади. Юқорироқ температураларда металлнинг пухталиги нагрузканинг таъсир этиш вақтига сезиларли даражада боғлиқ бўлади. Ниҳоят, температура маълум даражага етганда металлга нагрузка таъсир этиш вақтининг ортиши билан металлнинг пухталиги шу қадар тез пасаядики, пухталик қийматини кўрсатишнинг ўзи кифоя қилмай, балки нагрузканинг таъсир этиш вақтини ҳам кўрсатиш керак бўлади. Дарҳақиқат, t4 температурада (13.4- расмга қаранг) σ3 кучланиш металлни 106 секунддан кейин узиб юборса, σ1 кучланиш 102 секунддан кейиноқ узиб юборади. Бинобарин, паст температураларда металлнинг пухталигига нагрузканинг таъсир этиш вақтини ҳисобга олмаса ҳам бўлади, аммо юқори температураларда нагрузканинг таъсир этиш вақти катта аҳамиятга эгадир. Нагрузканинг таъсир этиш вақти ҳисобга олинадиган бўлса, металлнинг пухталигини узоқ давом этадиган пухталик (мустаҳкамлик) деб аталади.
5- расмда темир пухталигининг температурага қараб ўзгаришини кўрсатувчи эгри чизиқлар тасвирланган.


Download 473.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling