Мавзу. Асбобсозлик пўлатлари ва қотишмалар. Режа
Легирланган асбобсозлик пўлатлари
Download 473.27 Kb.
|
2 5303502136238156967
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тезкесар пўлатлар.
Легирланган асбобсозлик пўлатлари.
Асбобсозлик пўлатларининг бугуруҳига таркибида 1 % дан ортиқ легирловчи элементлар бўлган пўлатлар киради. Легирланган асбобсозлик пўлатларининг тобланиш чуқурлиги углеродли асбобсозлик пўлатлариникидан юқоридир. Нормал легирланган асбобсозлик пўлатларидан тайёрланган асбоблар мойда, тобланиш чуқурлиги кичик бўлган (кам легирланган) пўлатлардан ясалган асбоблар эса сувда тобланади. Мойда, тўзда (агар поғонали усулда тобланса) тобланган асбобларнинг тобланиш чуқурлиги, одатда, ўзагигача етади. Легирланган асбобсозлик пўлатларидан ясалган асбобларнинг совиш тезлиги кичик бўлганлиги учун уларда дарзлар ҳосил бўлиш ва уларнинг тоб ташлаш хавфи камаяди, бу эса мураккаб шаклли кўпгина асбоблар учун ниҳоятда муҳимдир. Тезкесар пўлатлар. Оғир (кесиш тезлиги юқори, кесиш чуқурлиги катта) шароитда ишлайдиган кескичлар тайёрланадиган пўлатлар тезкесар пўлатлар бўлади. Тезкесар пўлатларда қизиган ҳолда қаттиқлигини сақлаш, яъни юқори температураларга бардош бериш хусусияти бўлиши керак. Тезкесар пўлатдан ясалган кескич, парма, фреза ва бошқа кесувчи асбобларнинг иш сифати шу асбоблар ясалган тезкесар пўлатнинг сифатига, кесувчи асбобларнинг қанчалик тўғри ва қанчалик яхши тайёрланганлигига ҳамда уларнинг қанчалик тўғри термик ишланганлигига боғлиқ бўлади. Углеродли асбобсозлик пўлати 200°С гача қизигандан кейин унинг қаттиқлиги тез пасаяди, тезкесар пўлатнинг қаттиқлиги бу пўлат 600°С гача қизиганда ҳам сақланиб қолади, қаттиқ қотишма эса 800°С гача қизиганда ҳам унинг қаттиқлиги унча ўзгармайди. Демак, ишлаш жараёнида 200°С дан юқори температурагача қизийдиган асбобларни углеродли пўлатлардан ясаб бўлмайди. Тезкесар пўлатдан тайёрланган кесувчи асбобнинг иш унуми углеродли пўлатдан ясалган асбобникига қараганда анча юқори, қаттиқ қотишмадан ясалган асбобники эса тезкесар пўлатдан ясалган асбобникидан ҳам юқори бўлади. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, тезкесар асбоб учун пўлатнинг совуқ ҳолатдаги қаттиқлиги кифоя қилмайди. Нормал температурада углеродли асбобсозлик пўлатининг қаттиқлиги тезкесар пўлатникидан юқорироқ, аммо шунга қарамай, углеродли пўлатдан тезкесар асбоб ясаб бўлмайди, чунки тезкесар асбоб ўз қаттиқлигини совуқ ҳолатдагина эмас, балки юқори температураларда ҳам сақлаб қолиши керак, углеродли асбобсозлик пўлатининг қаттиқлиги эса, юқорида айтиб ўтилганидек, 200°С дан юқори температурада тез пасайиб кетади. Тезкесар пўлат ўз қаттиқлигини юқори температурада қисқа вақтгина эмас, балки узоқ вақт ҳам сақлаб туриши, бошқача қилиб айтганда, исбиқбардош (юқори температурага чидамли) бўлиши керак. Пўлат қиздирилганда ҳамма вақт унинг қаттиқлиги пасаяди, аммо бу вақтда пўлатда структура ўзгаришлари содир бўлмаса, пўлат дастлабки температурасигача совиганда унинг қизишдан олдинги қаттиқлиги тикланади, яъни бунда қаттиқликнинг пасайиши қайтар бўлади. Агар пўлат қиздирилганда унда структура ўзгаришлари содир бўлса ва шу билан бирга, унинг қаттиқлиги пасайса, пўлат дастлабки температурасигача совиганда унинг қаттиқлиги қиздиришдан олдинги қаттиқлигидан паст бўлади, яъни қаттиқликнинг пасайиши қайтмас бўлади. Пўлатнинг ана шу қайтмас структура ўзгаришларига қаршилик кўрсатиш хусусияти иссиқбардошлик деб аталади. Тобланган пўлатларнинг иссиқбардошлиги нимага боғлиқ эканлигини кўриб чиқайлик. Мартенсит қаттиқлигининг юқори бўлиши углероднинг α – темирда эришидан келиб чиқади. Маълумки, углеродли пўлат бушатилганда мартенситдан ниҳоятда майда карбид заррачалари ажралиб чиқади. Пўлат 200°С гача бўлган температурада бушатилганда мартенситдан ажралиб -чиққан карбид заррачалари майдалигича қолиб, пўлатнинг қаттиқлигини унча пасайтирмайди. Аммо пўлат 200°С дан юқори температурада бўшатилса, мартенситдан ажралиб чиққан карбид заррачалари йириклашиб, пўлатнинг қаттиқлиги тез пасаяди. Демак, пўлат қиздирилганда ўз қаттиқлигини сақлаб қолиши учун уни ажралиб чиққан карбид заррачаларининг йириклашувини қийинлаштирадиган элементлар билан легирлаш керак. Агар пўлатга махсус карбид ҳосил қиладиган миқдорда бирор элемент (карбид ҳосил қилувчи элемент) қўшилса, пўлатнинг иссиқбардошлиги кўтарилади, чунки махсус карбид мартенситдан темир карбидга қараганда анча юқори температурада ажралиб чиқади ва анча юқори температурада коагулланади (йириклашади). Масалан, Сr, V ва баъзи бошқа элементларнинг махсус карбидлари 500°С дан юқори температурадагина сезиларли коагулланади. Бинобарин, пўлатни иссиқбардош қилиш учун унга қарийиб барча углерод билан бирикиб, махсус карбидлар ҳосил қиладиган миқдорда элементлар қўшиш керак. Ана шундай элементлар жумласига, биринчи навбатда, Сг, V, Mo, W киради. Тезкесар пўлатларнинг кимёвий таркиби 3- жадвалда келтирилган. 3- жадвал Download 473.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling