Мавзу: Белбо\ли кураш спортига болаларни жисмоний ривожланиш даражаларини щисобга олган щолда саралаш ва маш\улотлар ытказиш методикаси


Спорт курашини ташкил қилиш ва олиб бориш


Download 0.55 Mb.
bet25/31
Sana11.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1089187
TuriДиссертация
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   31
Bog'liq
406-14

Спорт курашини ташкил қилиш ва олиб бориш. Ҳаракатларнинг тактик муаммоси спорт мусобақаларини уюштириш ва олиб боришда намоён бўлади. Спорт мусобақасини ташкил этиш деганда энг яхши натижага эришиш учун мусобақа олдидан ва бевосита мусобақа вақтида амалга ошириладиган чора-тадбирларни тушунамиз.
Спорт тури ва мусобақаларнинг характери саралаш мусобақалари, турнир, биринчилик, спартакиада, олимпиада ўйинларига қараб, спортчи узоқ вақт ичида мусобақа шароитига кўникиши учун ташкилий тадбир-чоралар олдиндан ўтказилади. Бунда мусобақа шароити, яъни қачон, қаерда, куннинг қайси вақтларида, қандай муҳит шароитида мусобақа ўтказилиши, унда қанча спортчи ва айнан кимлар қатнашиши, спорт иншоотларининг ҳолати, мусобақаларга қандай арбитрлар бошчилик қилиши, иштирокчилар қандай ва қаерда жойлашишлари, овқатланишлар қараб чиқилиши керак.
Бевосита мусобақада айрим уринишлар, ўнкурашнинг алоҳида турлари, турнирнинг алоҳида ўйинлари орасидаги танаффусларнинг ташкил ва анализ қилиниши кучлардан рационал фойдаланиш имконини беради.
Спорт курашини олиб бориш деганда биз юқори натижаларга эришиш учун спортчининг мусобақа бошидан охиригача қиладиган барча ҳатти-ҳаракатлари даврини тушунамиз.
Курашиш перспектив тактик концепция ва кураш орқали белгиланади.
Тактик концепция спортчини тайёрлашда бош йўналиш бўлиб қолган ўзининг муваффақиятли тактикаси билан танилган спортчилар тажрибасини ўрганишдан иборат.
Курашиш планида спортчи амал қилиш зарур бўлган кўрсатмалар шаклланади. Спортчи конкрет рақибга қарши, масалан, боксда, курашда тактика тузади. У бутун мусобақа давомида нагрузкаларнинг шиддати, давом этиши ва хусусиятига мослаб ўз кучини усталик билан тақсимлаши, бир тактикадан иккинчисига ўтиш заруратини планлаштириб қўйиши керак.
Тактик фаолият тактик машғулотлар, техник малака, жисмоний қобилиятнинг ривожланиш даражаси, иродавий фазилатлар, реакция тезлиги ва бошқаларга асосланади.
Тактик ҳаракатнинг уч фазаси мавжуд:
а) мусобақа ситуациясини англаш ва таҳлил қилиш;
б) махсус тактик вазифани хаёлан ҳал қилиш;
в) тактик вазифани амалий ҳал қилиш.
Идрок қилиш сифати кўриш ҳажми, кўриш доираси, кўриш орқали ҳаракатни баҳолаш, техник малакаларнинг ривожланиш даражаси, фикрлаш жараёнининг сифати, билим ва тажрибаларга боғлиқ бўлади. Спортчи умумий шарт-шароитни баҳолаш, вазифани англаш учун унинг қисмларини мақсадга мувофиқ идрок этиши керак. Тактик вазифа аввало хаёлан, кейин эса амалий ҳал қилинади. Спортчи нима қилиш кераклигини жуда тез белгилаши, ўз билимини малака ва қобилиятини баҳолай олиши керак. Айрим спортчилар мусобақа ситуациясини идрок ва таҳлил қилишда билим ва тажрибанинг камлиги сабабли мантиқий фикрлашга боғлиқ бўлган тактик вазифаларни ҳал қилишда қийинчиликка дуч келадилар.




  1. Download 0.55 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling