Мавзу: Бухгалтерия баланси. Фитқ кафедра катта ўқитувчиси
Download 0.64 Mb.
|
10-maruza taqdimoti
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мураккаб бухгалтерия проводкаси
- Синтетик хисобварақлар бўйича оборот қайдномалари
- Бухгалтерия балансининг ҳар хил турлари мавжуд бўлиб, улар қуйидаги белгилари
Бухгалтерия хисоби1. Аналитик счетлардаги қолдиқ аниқланади 41-2 “Дорихонадаги товар” Ск=Сн+ДО-КО=16000,0+25000,0-40 000=1000,0 млн.сўм “2-филиалдан товар” Ск=5000,0+3000,0-6000,0=2000,0 млн.сўм Z =1000,0+1000,0+2000,0=4000,0 млн.сўм
Икки ёқлама ёзиш – бу хўжалик операцияларини ҳисобварақларда акс эттириш усулидир. Бунда юқорида таъриф қилинганидек, ҳар бир хўжалик операцияси бир вақтда ва бир хил суммада, бир ҳисобварақнинг дебет томонида, иккинчи ҳисобварақнинг кредит томонида акс эттирилади. Икки ёқлама ёзув орқали ҳисобварақлар ўртасидаги ўзаро боғланишни белгилаш ҳисобварақлар корреспонденцияси дейилади. Қайд этиш жараёни эса бухгалтерия проводкаси дейилади. Оддий бухгалтерия проводкаси дейилганида бир ҳисобварақнинг дебетланиши ҳамда иккинчи ҳисобварақнинг кредитланиши тушунилади. Мураккаб бухгалтерия проводкаси дейилганида, бир неча ҳисобварақ дебетланиб, битта ҳисобварақнинг кредитланиши ёки бир ҳисобварақнинг дебетланиши ҳамда бир неча ҳисобварақларнинг кредитланиши тушунилади. Оддий бухгалтерия проводкаси
Д 51-К50 200000 Мураккаб бухгалтерия проводкасиМисол: Дорихонага таъминотчидан 1000,0 минг сўмлик товар келтирилди. Келтирилган товарга 120,0 минг сўмлик устама белгиланди. Келтирилган товар дорихонада чакана нархларда хисобга олинди.
Синтетик хисобварақлар бўйича оборот қайдномалари
Бухгалтерия балансининг ҳар хил турлари мавжуд бўлиб, улар қуйидаги белгиларибўйича таснифланади: тўзилиш вақтига кўра; ахборот хажмига кўра; мулкчилик шаклига кўра; акс эттириш объектига кўра; тозалаш усулига кўра. Тузилиш вақтига кўра бухгалтерия баланслари кириш, жорий, тугатиш, бўлиш ва бирлаштириш балансларига бўлинади. Кириш баланси корхонанинг ташкил топиш пайтида тузилади. У корхона ўз фаолиятини бошлаётган бойликлар суммасини белгилайди. Жорий баланслар корхона қонунчилик билан белгиланган муддатда мавжуд бўлган вақт мобайнида вақти-вақти билан тузилиб турилади. Тугатиш баланси корхона фаолиятини тугатиш санасида мол-мулк ва унинг манбалари ҳолатини тавсифлаш учун тузилади. Тугатиш баланси асосида тугатиш комиссияси корхонанинг тугатилиш пайтидаги кредиторлик ва дебиторлик қарзлари суммасини белгилайди, сўнгра кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилади, кейин корхонани ташкил этиш чоғида муассислар томонидан устав капиталига киритилган бадалларни қайтаради. Бўлиш баланслари йирик корхонанинг бир неча бир неча таркибий бўлинмасини бошқа корхонага бериш вақтига тузилади. Бирлаштириш баланси бир неча корхоналар битта балансга бирлашганида тузилади. Ахборот ҳажми бўйича баланслар бир марталик ва йиғма балансларга бўлинади. Бир марталик баланс фақат битта корхона бўйича жорий ҳисоб асосида тузилади. Йиғма баланс бир марталик баланслар асосида тузилади ва бирлашмалар (вазирликлар, фирмалар, акциядорлик жамиятлари ва шу кабилар)нинг хўжалик маблағларини акс эттиради. Мулкчилик шаклига кўра давлат, кооператив, ўз, аралаш ва қўшма корхоналар, шунингдек, жамоат ташкилотлари баланслари фарқ қилади. Акс эттириш объектига кўра баланслар мустақил ва алоҳида балансга ажратилади. Мустақил балансни юридик шахс бўлган корхоналар тузади. Алоҳида балансни корхонанинг таркибий бўлинмалари (филиаллар, цехлар, корхонанинг автотранспорт ва турар-жой хамда коммунал хўжаликлари) тузади. Тозалаш усулига кўра баланслар брутто - баланс ва нетто - балансларга бўлинади. Брутто - баланс — тартибга солувчи моддаларни ўз ичига олувчи балансдир. Воситаларнинг хақиқий қийматини (таннархи ёки қолдиқ қийматини) аниқлашда суммалар бошқа моддалар суммаларидан чегириладиган моддалар тартибга солувчи моддалар дейилади. Масалан, "Асосий воситалар" суммасидан "Асосий воситаларнинг эскириши" тартибга солувчи модда суммаси чегирилади. Нетто - баланс — қийматидан тартибга солувчи моддалар суммаси чегирилган баланс бўлиб, бунга тозалаш дейилади. Ўзбекистондаги барча корхоналар нетто - баланс тузади, яъни баланс якунига асосий воситалар, арзон баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг қолдиқ қийматда, қайта сотиладиган товарлар эса таннархи бўйича киритилади. Балансга қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардир: тўғрилиги; реаллиги; яхлитлиги; изчиллиги; тушунарлилиги. Бухгалтерия счет хисобварақлари режаси – бу хўжалик жараёнларини гурухланган натижаларини қайд қилувчи синтетик счетлар ва субсчетлар рўйхатидир (5та қисм, 9та бўлим) ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБВАРАҚЛАРИ РЕЖАСИ
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБВАРАҚЛАРИ РЕЖАСИ
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБВАРАҚЛАРИ РЕЖАСИ
41 ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБВАРАҚЛАРИ РЕЖАСИ
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБВАРАҚЛАРИ РЕЖАСИ
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБВАРАҚЛАРИ РЕЖАСИ
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБВАРАҚЛАРИ РЕЖАСИ
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБВАРАҚЛАРИ РЕЖАСИ
Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling