Мавзу: бухгалтерия баланси кўрсаткичлари ва молиявий ҳолат таҳлили


Download 461.96 Kb.
bet1/12
Sana03.12.2023
Hajmi461.96 Kb.
#1801722
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТ ТАҲЛИЛИ (1)


мавзу: БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТ ТАҲЛИЛИ

1.Молиявий холатни ўрганишнинг аҳамияти, таҳлилнинг мақсади, вазифалари ва ахборот манбалари.


2. Бухгалтерия баланси асосида хўжалик маблағлари ва манбалари таркиби ва таркибий тузилишининг таҳлили.
3. Корхона молиявий барқарорлигининг таҳлили.
4. Корхона тўлов қобилиятининг таҳлили.


1. Молиявий холатни ўрганишнинг аҳамияти, таҳлилнинг мақсади, вазифалари ва ахборот манбалари.
Республикамизда иқтисодиётнинг бозор муносабатлари асосида ташкил топиши корхоналар фаолияти таҳлилининг аҳамиятини янада оширади, чунки у ушбу шароитда фаолиятга жорий этилмаган ишлаб чиқариш ва молиявий ресурсларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш учун мавжуд имкониятларни аниқлашда муҳим рол ўйнайди. Фойдаланилмаган ресурсларни аниқлаб, улардан самарали фойдаланиш корхоналар иқтисодиётини, қолаверса миллий иқтисодиётни мустаҳкамлашда асосий омил бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун ҳар бир талаба ишлаб чиқариш фаолиятининг таҳлили билан бир қаторда молиявий фаолиятнинг таҳлилини ҳам амалга ошириш йўлларини чуқур ўзлаштириб олиши зарур, чунки улар келажакда қишлоқ хўжалик корхоналари ва ташкилотлари ҳамда мамлакат иқтисодиёти равнақи йўлида мутахассис бўлиб хизмат қиладилар.
Юқорида келтирилган бобларда ишлаб чиқариш фаолиятининг таҳлили кўриб чиқилди, энди молиявий фаолиятнинг таҳлили қуйида келтирилган бобларда баён қилинади.
Молиявий фаолият таҳлили (ёки молиявий таҳлил) деб нимага айтилади?
Корхонанинг молиявий ҳолати ва молиявий натижаларини молиявий ҳисоботлар, бухгалтерия ҳисоби ва бошқа ахборотларнинг маълумотлари асосида ўрганиб, мавжуд молиявий имкониятларни аниқлаш ва молиявий ҳолатни яхшилашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш усули молиявий таҳлил деб аталади.
Молиявий таҳлилнинг асосий қисми бўлиб корхоналар молиявий холатининг таҳлили ҳисобланади. Корхонанинг молиявий холати унинг молиявий барқарорлиги, молиявий мустақиллиги, тўловга қодирлиги, ўз маблағлари билан таъминланганлиги, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари холати каби жиҳатларини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими билан тавсифланади. Ушбу кўрсаткичлар даражасини ўрганиш ва таҳлил этиш ҳамда уларнинг натижаларини умумлаштириш орқали корхонанинг молиявий ҳолатига баҳо берилади. Шунинг учун ҳам ушбу кўрсаткичларни ўз вақтида таҳлил қилиб туриш – корхонанинг молиявий ахволини яхшилаш ҳамда иқтисодиётни мустахкамлаш учун шарт шароит яратади. Шу нуқтаи назардан таҳлилнинг аҳамияти нихоятда катта ва беқиёсдир. Таҳлил -корхонанинг молиявий ахволини яхшилаш гаровидир.
Молиявий таҳлилнинг асосий мақсади бўлиб, корхона активлари, капитали ва мажбуриятларини, молиявий барқарорлик даражасини, тўловга қодирлик аҳволини, ўз ва қарз маблағлари билан таъминланиш даражасини, молиявий мустақиллик аҳволини, дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг муайян даврга бўлган ҳолатини ўрганиш асосида корхона молиявий ҳолатига баҳо бериш ва уни яхшилаш имкониятларини кўрсатиш ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан молиявий ҳолат таҳлилининг асосий вазифалари бўлиб, қуйидагилар ҳисобланади:

  1. Корхонанинг активлари, капитали, мажбуриятлари ҳолатини аниқлаш ва ўзгаришига баҳо бериш;

  2. Молиявий аҳволнинг барқарорлигини аниқлаш ва унинг ўзгаришига баҳо бериш;

  3. Баланс ликвидлиги кўрсаткичларини аниқлаш ва уларнинг ўзгаришини таҳлил қилиш;

  4. Корхонанинг тўлов лаёқати коэффициентини аниқлаш ва унинг ўзгаришига баҳо бериш;

  5. Молиявий коэффициентларни аниқлаш ва уларнинг ўзгаришига бағо бериш.

  6. Айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш

  7. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари аҳволини ўрганиш.

  8. Фойдаланилмаган имкониятларни сафарбар этиш бўйича тавсиялар, таклифлар бериш.

Молиявий ҳолатни таҳлил қилишнинг асосий манбалари бўлиб, қуйидаги ахборотлар ҳисобланади:
1. Бухгалтерия баланси (1-шакл);
2. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-шакл);
3. Асосий воситалар тўғрисидаги ҳисобот (3-шакл);
4. Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот (4-шакл);
5. Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот (5-шакл);
6. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар ҳақидаги маълумотнома (2а-шакл).



Download 461.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling