- Бу қонуннинг муҳим икки жиҳати мавжуд:
- Эскининг ўрнига янгининг келиши табиий-
- тарихий жараён бўлганлиги учун
- тараққиётнинг
- муҳим шарти ҳисобланади(янги эски билан
- шунчаки чаки алмашинмайди, балки эски
- нинг бағрида вужудга келиб, ундан
- фойдаланиб қарор топади).
- Янги эски билан ворисий боғлиқдир(янгига ўти-
- лаётганда эски бутунлай ташлаб юборилмайди,
- балки унинг ижобий томонлари сақланиб қо-
- лади ва ривожланиш давом эттирилади).
- Бу қонун туфайли тараққиёт тўғри чизиқ
- шаклида эмас, доира шаклида бўлади, унинг
- охирги нуқтаси бошланғич нуқтага
- яқинлашади. Лекин нуқталар туташмайди,
- балки юқори босқичда
- спирал шаклга эга бўлади.
- Инкорни инкор қонуни: янгилик доимо эскиликни инкор этади ва унинг ўрнини эгаллайди, аммо аста секин ўзи ҳам эскига айланади ва янада янги билан инкор этилади. Масалан, ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг ўрин алмашиши (тарихий жараёнга цивилизацион ёндашувда), уруғ эволюцияси (болалар қисман ота-оналаридир, аммо янги поғонада) ва х.к.
- Эски шаклларнинг янгилари томонидан инкор этилиши – муқаррар ривожланишнинг сабаб ва механизми
- Ривожланишнинг йўналганлик масаласига асосий нуқтаи назарлар
- Ривожланиш юқорига ва пастга қараб йўналиши мумкин. Амалиёт шуни кўрсатадики, мазкур нуқтаи назар ҳақиқатга энг яқиндир: ривожланиш юқорига ва пастга йўналиши мумкин, аммо умумий йўналиш юқоригадир. Масалан, тарихий жараён, юқорига ривожланиб боради, бироқ таназзуллар билан бирга – Рим империясининг гуллаб яшнаши унинг таназзулга учраши билан ўрин алмашади, кейин Европанинг юқорига интилувчи янги ривожланиши давом этаверди (Ренессанс, янги давр ва х.к.).
- Ривожланиш тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатланмайди, балки спирал кўринишига эга, спиралнинг ҳар янги айланаси эскисини такрорлайди, лекин, янги сифат босқичида.
- Ривожланиш тартибсиздир ва ҳеч қандай йўналишга эга эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |