Мавзу Харажатларни туркумлаш ва бахолаш уларнинг хисоби Режа


Ишлаб чиқариш харажатлари бўйича ташкил этилган ҳисоб йўналиши


Download 250.68 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana21.04.2023
Hajmi250.68 Kb.
#1370672
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 маъруза

Ишлаб чиқариш харажатлари бўйича ташкил этилган ҳисоб йўналиши 
– бу ишлаб чиқариш харажатларининг алоҳида мақсадли йўналтирилган 
ҳолда ташкил қилишни талаб этувчи фаолият соҳасидир. 
Соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, фойдаланувчилар бирор нарса учун 
ишлаб чиқариш харажатлари ҳақида билмоқчи бўлсалар, шу бирор нарсанинг ўзи 
харажатлар ҳисобининг йўналиши, деб аталади. Масалан, солиқ ташкилоти 
ходимини корхона бўйича жами даромадлар ва жами харажатлар, шулар 
жумласидан солиқ бўйича тан олинадиган даромад ва харажатлар ҳақидаги 
маълумотлар қизиқтиради. Бошқарувчи учун эса ушбу умумий маълумотлар етарли 
эмас, уни батафсилроқ маълумотлар, масалан, алоҳида маҳсулот тури учун ишлаб 
чиқариш харажатлари, алоҳида мижозга хизмат кўрсатиш учун харажатлар, 
алоҳида фаолият тури, масалан, қурилиш бўйича харажатлар кабилар қизиқтиради. 
Бундай 
маълумотлар 
бошқарувчи 
учун 
ресурслардан 
фойдаланиш 


самарадорлигини баҳолаш, товарлар баҳосини ўрнатиш каби мақсадларда 
ишлатилади. Ана шундай ҳолатларни инобатга олиб, Бошқарув ҳисобида мақсадли 
харажатлар деган тушунчадан халқаро таж-рибада кенг фойдаланилади. 
 
Харажатлар ҳисоби тизими ишлаб чиқариш харажатлари ҳақидаги 
маълумотларни асосан икки ҳаракат ёки мақсадда йиғиб боради. Биринчидан 
харажатларни маълум бир категорияларга, масалан, материал харажатлар, меҳнат 
харажатлар, устама харажатлар ёки ўзгарувчан ва ўзгармас кабиларга туркумлаш 
орқали йиғади. Иккинчидан, харажатлар ҳисоб йўналишлари бўйича 
туркумланади.
 
Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби йўналишлари учта йирик тоифага 
бўлинади: 
Заҳираларни баҳолаш учун харажатлар ҳақидаги маълумотлар; 
қарорлар қабул қилиш учун харажатлар ҳақидаги ахборот; 
назорат ва тартибга солиш мақсадида харажатлар тўғрисидаги 
маълумотлар. 
 
Биринчи ҳисоб йўналиши заҳираларни баҳолаш мақсадида ташкил 
қилинади. Маълумки, заҳираларга ишлаб чиқариш заҳиралари, яъни хом ашё, 
материаллар кабилар, бундан ташқари, сотиш учун мўлжалланган товарлар, ишлаб 
чиқарилган маҳсулотлар кабилар киради. Ишлаб чиқариш корхоналари 
бухгалтерия ҳисоби учун муҳими, албатта, ишлаб чиқарилган маҳсулотлардир. 
Бухгалтерия ҳисоби тизимида уларни ҳисобга олиш учун уларнинг қиймат 
ўлчовларини аниқлаш, яъни баҳолаш талаб этилиши ҳаммага маълум, деб 
ўйлаймиз. Маҳсулотларни баҳолаш, одатда, уларнинг ишлаб чиқариш таннархи ёки 
сотиш баҳоси бўйича амалга оширилади. Ҳар иккиси учун ҳам маҳсулотни ишлаб 
чиқариш учун қилинган харажатлар асос бўлиб хизмат қилади. Бу ўз навбатида 
харажатларнинг шунга мос туркумланишини талаб қилади. 
Иккинчи ҳисоб йўналиши учун мисол тариқасида станокни сақлаш ва ундан 
фойдаланиш харажатларини келтиришимиз мумкин. Бундай маълумот таклиф 
қилинаётган станок бўйича кутилаётган харажатлар билан солиштириш ва тегишли 
қарор қабул қилиш учун зарурдир. 
Учинчи ҳисоб йўналиши учун туркумлашнинг аҳамиятини тушунтириш 
учун бирор бир бўлим учун харажатларнинг ҳисобини келтиришимиз мумкин. 
Бундай маълумот харажатларни смета харажатлари билан солиштириш имконини 
беради, яъни назорат ва тартибга солиш мақсадида ишлатилади. 
Шундай қилиб, харажатлар ҳисобининг учта асосий йўналишларини бир-
биридан ажратиб олиб, биз ишлаб чиқариш харажатлари қандай қилиб 
туркумланиши мумкинлигини ўрнатиб олишимиз мумкин. 
Харажатлар ҳисобининг юқорида келтирилган учта йўналиши доирасида ха-
ражатларни туркумлашнинг муқобил усулларини кўриб чиқишимиз мумкин 
(2.1-жадвал). 
2.1-жадвал 
Харажатларни йўналишлари бўйича туркумлаш 
Ҳисоб йуналишлари 
Туркумлашнинг мақбул усуллари 
1.Маҳсулот заҳиралари қий-
• Давр учун ва маҳсулот таннархига кирити-


матини баҳолаш учун хара-
жатлар 
ладиган харажатлар 
• Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари тар-
кибини ташкил қилувчи харажатлар 
• Харажатларнинг буюртмали ва жараёнли
калькуляцияси 
2.Қарорлар қабул қилиш учун 
асос бўлиб хизмат қилувчи 
харажатлар 
• Харажатлар динамикаси 
• Ўтган давр ва келгуси давр харажатлари 
• Бартараф этиладиган ва бартараф этилмайди-
ган харажатлар 
• Қайтарилмайдиган ва алмаштириладиган 
харажатлар 
• Маржинал харажатлар ва қўшимча (инкремент) 
харажатлар 
3. Назорат ва тартибга солиш 
учун асос бўлиб хизмат қилувчи 
харажатлар 
• Тартибга солинадиган ва тартибга солинмай-
диган харажатлар 
• Харажатлар динамикаси 

Download 250.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling