Мавзу Харажатларни туркумлаш ва бахолаш уларнинг хисоби Режа


Назорат ва тартибга солиш жараёнини амалга ошириш мақсадида


Download 250.68 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/9
Sana21.04.2023
Hajmi250.68 Kb.
#1370672
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 маъруза

 
4. Назорат ва тартибга солиш жараёнини амалга ошириш мақсадида 
харажатларни туркумлаш. 
Харажатларни махсулотлар ўртасида тақсимлаш орқали ҳисобга олиш тар-
тиби ёки харажатлар динамикаси тўғрисидаги маълумотлар улар устидан назорат 
қилиш ва уларни тартибга солишни амалга ошириш учун етарли эмас. Бунинг 
сабаби шундаки, ишлаб чиқариш цикли бир неча турли босқичлардан иборат 
бўлиши ва уларнинг ҳар бирига алоҳида шахс жавоб бериши мумкин. Шундай 
қилиб, маҳсулот таннархи ҳақида маълумотларга эга бўла туриб, харажатларнинг 
алоҳида ишлаб чиқариш бўлинмалари ўртасида қандай тақсимланганлигини Аниқ 
ҳисоблаш имкони бўлмаслиги мумкин экан. Бу муаммо харажатлар ва даромад-
ларнинг ўзгаришини маблағларни сарфлашга жавобгар шахслар ҳаракати билан 
боғлиқлигини ўрнатиш орқали ҳал қилиш мумкин. Харажатларни ҳисобга олишга 


бундай ёндашув жавобгар марказлар бўйича харажатлар ҳисоби деб номланади. Бу 
ҳақда алоҳида мавзу кўриб чиқилиши туфайли биз фақат харажатлар туркумлани-
шини ёритишни маъқул топдик. 
Жавобгар марказлар бўйича қайд қилинадиган харажатлар ва даромадлар 
тартибга 
солинадиган 
(бошқариладиган) 
ва 
тартибга 
солинмайдиган 
(бошқарилмай-диган) гуруҳларга бўлинади. Менежер томонидан тартибга 
солинадиган предмет сифатида биринчи гуруҳ тушунилса, менежер бошқара 
олмайдиган ҳамда жавоб бера олмайдиган харажатлар тартибга солинмайдиган 
харажатлар, деб аталади. 
Тартибга солинадиган харажатларга қуйидагиларни киритиш мумкин: 
- асосий материаллар
- асосий ишлаб чиқариш ишчиларининг иш ҳақи; 
- ёрдамчи ишчиларнинг иш ҳақи; 
- иш вақтидаги тўхтаб қолишлар; 
- ёғ-мой материаллари; 
- ёрдамчи материаллар; 
- девонхона товарлари ва бошқалар. 
Тартибга солинмайдиган харажатларга эса қуйидагиларни мисол тариқасида кири-
тиш мумкин: 
- штатдаги ходимларнинг иш ҳақи харажатлари; 
- эскириш харажатлари
- суғурта харажатлари. 
Агар жавобгар марказда биринчи гуруҳ харажатлари бўйича сметадан четга 
чиқишлар мавжуд бўлса, уларнинг сабаблари ва айбдорлар аниқланиши зарур. Ик-
кинчи гуруҳ харажатлари бўйича четга чиқишлар учун эса, харажатлар пайдо бўл-
ган жавобгар марказлар эмас, балки юқорироқ даражадаги Бошқарув бўлинмалари 
масьулдирлар. 
Назорат нуқтаи назаридан харажатлар динамикаси ҳақидаги маълумотлар 
ўзига хос аҳамиятга эгадирлар. Масалан, жавобгар марказ бўйича сметанинг бажа-
рилиши ўрганиляпти, деб қабул қилайлик. Смета харажатларига нисбатан ҳақиқий 
харажатлар 50 минг сўмга ортиқча бўлган. Бу, бир қарашда салбий баҳоланади. 
Агар харажатларнинг бундай динамикаси маҳсулот ҳажми ўзгариши билан боғлиқ-
лиги инобатга олинса, ҳолат ўзгаради. Масалан, ушбу ҳолатда сметадаги махсуло 
ҳажми 400 бирлик, ҳақиқий махсулот ҳажми 500 бирлик деб қарасак, смета 
бажари-лиши юзасидан баҳо ижобий бўлади. 
Шундай қилиб, турли хил фойдаланувчилар талабларини қондириш мақса-
дида харажатлар ва даромадлар туркумланиши зарур экан. Туркумлашнинг тўғри-
лигини таъминлаш учун харажатлар қайси ҳисоб йўналишига тегишли эканлигини 
белгилаб олиш керак. Ана шундагина харажатларнинг учта йўналиши бўйича 
ўрганиш имкони пайдо бўлади. 

Download 250.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling