Мавзу Харажатларни туркумлаш ва бахолаш уларнинг хисоби Режа


Download 250.68 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/9
Sana21.04.2023
Hajmi250.68 Kb.
#1370672
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 маъруза



Мавзу 2. Харажатларни туркумлаш ва бахолаш уларнинг хисоби 
 
 
Режа 
1. Харажат. Харажат турлари.
2. Маҳсулот таннархини шакллантириш.
3. Бухгалтерия ҳисобида материал харажатлари ҳисобини юритиш. 
4. Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари.
 
1. Харажат. Харажат турлари.
Бухгалтерия ҳисоби тизими кўпчилик фойдаланувчилар учун ахборот 
тайёрлаб беришини олдинги параграфларда айтиб ўтдик. Бухгалтерия ҳисоби 
маълумотлари жуда кўп масалаларни ҳал қилиш учун талаб қилинади ва шунинг 
учун ушбу маълумотнинг таъсирчан туркумлаш ва тартибга солиш тизимини 
ишлаб чиқиш зарурдир. 
Бу мавзуда ишлаб чиқариш харажатларини туркумлаш усуллари кўриб 
чиқилади. Корхоналарнинг асосий фаолияти махсулот ишлаб чиқаришдан иборат 
бўлганлиги туфайли, биринчи навбатда, шу ишлаб чиқаришдаги харажатлар 
таркиби ва уларнинг хусусиятлари билан танишиб чиқиш лозим бўлади. 
Ишлаб чиқариш харажатлари деб маҳсулотни тайёрлаш учун жонли ва 
моддийлаштирилган меҳнат сарфларининг пул шаклидаги ифодасига 
айтилади. 
Маълумки, меҳнат жараёнининг оддий жиҳатлари, унумли фаолият ёки меҳ-
натнинг ўзи, меҳнат буюмлари ва меҳнат воситаларидан иборат. Шунинг учун 
ишлаб чиқариш харажатларига ишлаб чиқаришдаги ходимларнинг иш ҳақи, маҳ-
сулот қийматига киритилган эскириш ажратмалари ва шунингдек ишлаб 
чиқаришни ташкил қилиш ва бошқариш билан боғлиқ бўлган харажатлар
жумладан, цех ходимларига тўланган иш ҳақи, иморатлар ва иншоотларни сақлаш, 
ёритиш, иситиш билан боғлиқ бўлган харажатлар, почта-телеграф, хизмат сафари 
ва шу кабилар би-лан боғлиқ бўлган харажатлар киради. 
Ишлаб чиқариш харажатларини тўғри режалаштириш ва ҳисобга олиш 
мақса-дида улар маълум тартибда туркумларга ажратилади. Бухгалтерия 
маъулмотларини туркумлашнинг жуда кўп усуллари мавжудлигига қарамасдан 
улардан биронтасини эталон сифатида қабул қилиш мумкин эмас. Харажатларни 
туркумлаш схемаси ахборотнинг тайинланиши билан белгиланади. Шунга мос 
равишда харажатлар ҳисоби ташкил қилинади. 

Download 250.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling