Мавзу Харажатларни туркумлаш ва бахолаш уларнинг хисоби Режа


Download 250.68 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/9
Sana21.04.2023
Hajmi250.68 Kb.
#1370672
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 маъруза

Кўрсаткичлар 
Буюртмани олмаслик 
керак, сум 
Буюртмани олиш керак, 
сум 
Материаллар 
100000 
100000 
Қайта ишлаш 
харажатлари 
-
200000 
Даромадлар 

(250000) 
Соф харажатлар 
100000 
50000 


Шундай қилиб, компаниянинг соф харажатлари буюртмани қабул қилганда 
100000 сўмдан 50000 сўмгача камаяр экан. 
Бошқарув қарорлари қабул қилиш жараёнида муқобил ва қайтариб бўлмайдиган 
харажатларни туркумларга ажратиш хам мухим ахамиятга эга. 
Муқобил харажатлар – танлаш имконияти бор бўлган пайтда, қарор қабул қилиш 
жараёнида, қилинадиган харажатлардир. Қайтариб бўлмайдиган харажатлар – бу 
олдинги қарор натижалари бўлиб, энди муқобил вариант чиққани билан унга 
таъсир қилишнинг иложи йўқ бўлган харажатлар ҳисобланади.
Мисол. Компания махсус ускуна ишлаб чиқариш учун шартнома тузиш имкония-
тига эга. Уни тайёрлаш учун станок Х да 100 соат мобайнида иш олиб борилиши 
лозим. Аммо станок Х «А» махсулот ишлаб чиқариш билан тўлиқ банд. Шунинг 
учун янги махсулот махсулот ишлаб чиқариш «А» махсулот миқдорини камай-
тириш ҳисобига амалга ошириш мумкин. Бу эса корхонага 2000 минг сўмлик даро-
мадни йўқотиш демакдир. Шартнома яна 1000 минг сўм миқдорида қўшимча ўзга-
рувчан харажатларни қилишни кўзда тутади. 
Агар корхона контрактни қабул қилса 2000 минг сўм миқдорида зарар кўради. 
Бу сумма муқобил харажат деб тан олинади ва контракт шартномларини кўриб чи-
қишда ҳисобга олиниши лозим. Шунга кўра контракт тузишдан олинадиган 
даромад энг камида 3000 минг сўм (2000 Қ 1000) лик зарарни қоплаш имконини
берсагина тузиш мумкин. 
Қарорлар қабул қилганда бартараф қилиниши мумкин бўлган ва бартараф 
қилиниши мумкин бўлмаган харажатларни бир-биридан ажратиш ҳам ниҳоятда 
муҳимдир.
Шундай харажатлар борки, улар бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш ёки 
буюртмани бажариш учун сарфни ифода этмайди, лекин улар билан болиқ муқобил 
қарорни қабул қилиш натижасида юзага келади. Масалан, янги буюртмани қабул 
қилиш ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини 500000 сўмга камайтиришни 
тақазо этади, аниқроғи, янги маҳсулот бўйича буюртмани қабул қилиш учун эски 
маҳсу-лотни ишлаб чиқаришни қисқартириш керак, деб фараз қилайлик. Агар янги 
маҳ-сулот харажатлари 6 млн. сўмга тушса, йўқотилган, яъни ишлаб чиқилмаган 
эски маҳсулот қийматини инобатга олган ҳолда унинг қиймати 6,5 млн. сўм 
бўлади. Бундай харажатлар муқобил курснинг қабул қилиниши натижасида пайдо 
бўлган чиқимлар деб аталади. Харажатларнинг инкремент ва маржинал харажат 
ҳамда да-ромадларга туркумланиши одатда қўшимча махсулот ишлаб чиқариш 
юзасидан қа-рорлар қабул қилишда фойдаланилади. 

Download 250.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling