II. Вазият
Мутахассислик, қўлланилиш соҳаси: УАШ, терапия, акушерлик–гинекология, жарроҳлик
Мавзу: Хомиладорликда ва Туғруқдаги гипертензив холатлар (сурункали гипертензия. хомиладорлик билан индуцирланган гипертензия, Оғир преэклампсия, эклампсия) Ташхислаш. Олиб бориш тактикаси.
Муаммо: ШВП ва ҚВП шароитида хомиладорликда ва Туғруқдаги гипертензив холатларни олиб бориш тактикаси танлаш, шошилинч ёрдам кўрсатиш босқичларини ва госпитализация қилиш муҳимлигини аниқлаш.
Клиник ҳолатнинг қисқача изоҳи:
27 ёшли Ф. исмли хомиладор КВП га бош оғриғи, эпигастрий сохасида оғриқ бўлишига, кечадан бери икки марта қусишга шикоят қилиб келди. Сўнги бир ҳафта давомида бутун танасида шишилар пайдо бўлган ва артериал қон босими 140/90 мм сим.устгача кўтарилган. Даволанмаган. Зарарли одатлари йўк. Уй бекаси.
Акушерлик анамнези: Хомиладорлиги учинчиси, 36-37 хафта. 2 туғруқ асоратсиз кечган.
Объектив: кўрик вақтида умумий ахволи Оғир, юзи қизарган, бутун танасида шишлар бор. АҚБ 160/110; 170/110 мм сим.уст., пульси 92 зарба бир дақиқада, таранглашган.
Акушерлик кўриги: Бачадони нормотонусда, бачадон туби ханжарсимон усиқдан 2 кўндаланг бармоқ пастда, I позиция, олдинги кўриниш, боши билан олдинда келган, БТБ-33см, ҚА-86см, хомиланинг юрак уриши киндикдан пастда ва чапда эшитилади 140 зарба бир дақиқада, бўғик, ритмик.
Мақсад – бирламчи бўғин шароитида хомиладорликда ва Туғруқда гипертензив ўзгарищлар билан келган беморни олиб бориш тактикасини аниқлаш
Вазифалар:
ҚВП ва МРК миқёсида текшириш режасини тузиш ва асослаб бериш, ташхислаш усулларини ўргатиш
Оғир преэклампсия ва эклампсия холатларида шошилинч ёрдам кўрсатишни босқичларини кўрсатиш;
Кейинги кузатув шартлиги даражасини аниқлаш (медикаментоз ва номедикаментоз даво)
Туғруқдан кейин реабилитация асослари ўтказиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |