Туғруқдан кейин реабилитация
аёллар маслахат хонасида бошқа турдаги мутахассислар билан бирга ҳомиладорликдан ташқари соғломлаштириш ва кейинги ҳомиладорликни режалаштириштириш мақсадида диспансер кузатув
қарши кўрсатмаларни хисобга олган холда контрацепция усулларини танлаш.
4.2 Таҳлилий қисм.
МАУни кўллаб вазиятли масалаларни таҳлил қилишни 1 куни
( ўкитувчи учун тарқатма материал)
I. Педагогик аннотация
Ўқув фани: «Акушерлик ва гинекология»
Мавзу: Хомиладорликда ва Туғруқдаги гипертензив холатлар (сурункали гипертензия. хомиладорлик билан индуцирланган гипертензия, Оғир преэклампсия, эклампсия) Ташхислаш. Олиб бориш тактикаси.
Мақсад: Хомиладорликда ва Туғруқдаги гипертензив холатларни баҳолаш ва таҳлил қилиш хусусиятини ривожлантириш. Исботланган тиббиёт маълумотларини қўллаган ҳолда бирламчи бўғин даражасида беморларни олиб бориш, ташхислаш, асоратлар булганда хомиладорларни олиб бориш, шошилинч ёрдам кўрсатиш ва беморларни рационал транспортировка қилиш тактикасини тўғри танлаш кўникмаларини яратиш. Туғруқдан кейинги аёллар реабилитацияси, диспансер хисобига олиш, репродуктив саломатликни сақлаш ва контрацепция усулларини ўргатиш.
Режалаштирилган ўқув натижалари – иш натижасида талабалар қуйидаги кўникмаларга эга бўлишади:
Исботланган тиббиёт сайтларида маълумотларни тўғри излаш ва танлаш
PICO аббревиатурасини қўллаб, саволлар тузиш
Хомиладорликда ва Туғруқдаги гипертензив холатлар билан келганда муаммоли ҳолатни баҳолаш ва таҳлил қилиш
Ташхис қўйиш учун муаммоли ҳолатни ҳал қилиш алгоритмини ишлаб чиқиш.
ШВП ва ҚВП шароитида олиб бориш тактикаси бўйича тўғри қарор қабул қилиш ва танлаш
Асоратлар булганда хомиладорларни олиб бориш, шошилинч ёрдам кўрсатиш
Малакали постстационар реабилитация ўтказишни билиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |