Мавзу: Хомиладорликдаги ва тугрукдаги гипертензив холатлар


Хомиладорлар гестацион гипертензияси бўлган аёлларни бошќариш


Download 297.5 Kb.
bet5/26
Sana23.01.2023
Hajmi297.5 Kb.
#1111954
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
5 ГИБ ПОО узб

Хомиладорлар гестацион гипертензияси бўлган аёлларни бошќариш.


Хомиладорлар гестацион гипертензияси булганда УАШ анамнез туплаши, шикоятларини эшитиб мия ќон айланиш бузилиш белгилари бор ёки йўќлигини аниќлаши, сийдикда протеинурия мавжудлигини билиш учун лаборторияга йулланма бериши лозим.
УАШ хомиладор билан сухбат утказиб, АЌБни хеч бўлмаганда хафтасига 2 маротаба ўлчаш мухимлигини, кўнгил айнаши, бош огриги, эпигастрий сохасида огриќ, нафас олиш огирлашиши, бурун битиши, кўриш фаолиятининг бузилиши ёки сийдик ажралиши камайиши белгилари пайдо бўлиши билан зудлик билан врачга мурожат килишини ва АЌБини улчаш лозимлигини тушунтиради.
УАШ тактикаси – хомиладорни кузатиш ва унинг холати тўгрисида огохлантириш. Агар ДАЌБ 110 мм.рт.ст.дан ортса, хомиладорга антигипертензив воситалар буюриш:
-гидралазин (апрессин);
-допегит ;
-нифедипин (коринфар, адолат) 5 мг тил остига, 10 мин.дан кейин яна 5 мг тил остига
ва сўнг юќори гипертензия сабабини аниќлаш учун стационарга юбориш.
Профилактикаси:

    1. Қабул қилинадиган озиқ-овқатлар калоражини, суюқлик ёки тузни чеклаш хомиладорлар гестацион гипертензияси ривожланишини олдини олаолмайди, балки хомила учун зарарли бўлиши хам мумкин.

    2. Хомиладорлар гестацион гипертензиясининг олдини олишда аспирина, кальций ва бошқа қатор препаратларнинг ижобий таъсири қайд қилинмаган

    3. Хатар омиллари бўлган аёлларни ажратиш ва уларга ўз вақтида ёрдамни ташкил қилиш Хомиладорлар гестацион гипертензиясини даволашда ва тутқаноқнинг олдини олишда хал қилувчи ахамиятга эга. Бундай аёлларни мунтазам кузатиш ва ўз шифокорларига яна қайтадан қачон мурожаат қилишлари тўѓрисида аниқ кўрсатмалар бериш лозим. Оила аъзоларининг ўқитилиши хомиладорлар гестацион гипертензияси авж олиш белгиларини ўз ваќтида аниқлашда ахамиятга эга бўлиб қолмай, балки аёлни госпитализация қилганда ёки иш тартиби ўзгартирилганда ижтимоий қўллаб – қувватлаш учун хам мухим ахамиятга эга.


Download 297.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling