Мавзу: Исломдаги йўналиш ва мазҳаблар (1-маъруза) Режа


Исмоилийлар диний таълимотида «дунёвий ақл» ва «дунёвий руҳ»га эътиқод қилиш асосий ўрин эгаллайди


Download 0.53 Mb.
bet6/6
Sana18.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1583862
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10- мавзу

Исмоилийлар диний таълимотида «дунёвий ақл» ва «дунёвий руҳ»га эътиқод қилиш асосий ўрин эгаллайди. Улар турли даврларда турли халқларга пайғамбарларнинг юбори-лиши «дунёвий ақл»нинг намоён бўлиши деб ҳисоблашади. Улар 7 та пайғамбарни: Одам Ато, Иброҳим, Нуҳ, Мусо, Исо, Муҳаммад ва Исмоилни тан олишади. Уларнинг фикрича имомлар пайғамбарларнинг ворисларидир.
XI асрда Исмоилийлар турли сабабларга кўра: ассасинлар, карматлар, низорийлар, мустанмийлар деган секталарга бўлиниб кетган. Ҳозирги вақтда Исмоилийлар ўрта шарқ мамлакатларида, Ҳиндистонда, Уганда, Кения, Танзания ва Тожикистоннинг тоғли ўлкаларида мавжуд.
Друзлар фирқаси исмоилийлардан ажралиб чиққан бўлиб, улар 998-1021 йилларда ҳукмрон бўлган халифани «худо йўлини кўрсатувчи» илоҳий ҳалоскор деб биладилар. Улар Шиа имомларини ва сунний халифаларини тан олмайдилар.
Исломда яна ибодийлар, имомийлар, нусарийлар, алилоҳийлар, аҳмадийлар каби ўнлаб секталар мавжуд.
  • Шиалик имомийлар ва исмоилийлар каби икки йирик оқимга бўлиниб кетган. Имомийлар ёки “Исно ашария”. Ушбу фирқа эътиқодича, имомлик Али ибн Абу Толибдан бошланади, сўнг унинг Фотимадан бўлган ўғлилари Ҳасан ва Ҳусайнга ўтади ва ниҳоят ўн иккинчи имом Муҳаммад Маҳдийга бориб тугайди. Шунинг учун бу фирқа Исно ашарийлар – ўн икки имомга эътиқод қилувчилар деб ҳам номланган.
  • Жаъфария. Шиаликнинг имомия фирқасидаги имомлардан бири Абу Абдуллоҳ Жаъфар ас–Содиқ 699 йил Мадинада туғилган. У Имом Муҳаммад ибн ал–Боқирнинг ўғли бўлиб, ота тарафидан насаби Али ибн Аби Толибга, она тарафидан насаби Абу Бакр ас–Сиддиққа боради. У Исломда биринчилардан бўлиб фалсафа йўналишига асос солган. Бундан ташқари у фиқҳ, ҳадис, калом илмларида ҳам пешқадамлардан бўлган.
  • Жаъфария мазҳабининг суннийлик мазҳабларидан фарқли томони шундаки, уларда қиёс билан фатво чиқариш усули тан олинмайди, ҳадислардан фақат пайғамбар хонадонидан бўлган аҳли байт ривоят қилганларинигина қабул қиладилар. Бундан ташқари уларда вақтинчалик никоҳ – “мутъа” ва тақия ҳалол деб ҳисобланади
  • Исмоилия. Исломдаги шиа оқимининг асосий шаҳобчаларидан бири бўлиб, Ислом тарихида жуда муҳим ўрин тутган. Ушбу фирқа вакиллари турли мамлакатларда “ботиния”, “сабъия”, “қарматия”, “таълимия”, “мулҳидия” ва ҳоказо номлар билан аталганлар. Исмоилиянинг пайдо бўлиши VIII асрда шиалар орасидаги бўлинишдан бошланди. Шиаларнинг кейинчалик “имомийлар” деб аталган бир гуруҳи Жаъфар ас–Содиқнинг кичик ўғли Мусо ал–Козимни еттинчи имом деб тан олдилар. Чунки Имом Жаъфар ичкилик ва маишатга берилган катта ўғли Исмоилни ворисликдан маҳрум этиб, имомликни кичик ўғлига васият қилган эди.
  • Аммо, шунга қарамай, бошқа бир гуруҳ Жаъфар ас– Содиқнинг катта ўғли Исмоилни имомликнинг меросхўри сифатида тан олдилар. Исмоил отаси тириклигида вафот этганлиги сабабли, кейинчалик унинг ўғли Муҳаммад ибн Исмоилни еттинчи имом сифатида қабул килдилар. Имомия шиаларидан фарқли равишда имоматнинг давомчиси Исмоилдир деб даъво қилувчи ушбу фирқа ўзларини “исмоилийлар” деб атадилар.
  • Исмоилия мафкураси шаклланишининг илк даврдаёқ унинг икки қирраси “ташқи” – экзотерик (аз–зоҳир) ва “ички” – эзотерик (ал–батин) намоён бўлди. “Ташқи” таълимот ўз ичига барча урф–одат ва жамоанинг оддий аъзоларига мажбурий бўлган шариатнинг ҳуқуқий қонунларини олган эди. “Исмоилия” таълимотининг бу жиҳати имомийлар таълимотидан кам фарқ килади. “Исмоилия”нинг “Ички” эзотерик ақидаси икки қисмдан иборат: 1. “Ат–Таъвил” – Қуръон ва шариатни аллегорик тарзда шарҳлаш; 2. “Ал–Ҳақоиқ” – “махфий”, “олий” ҳақиқатларни тафсир қилишга асосланган фалсафий ва илоҳий билимлар тизими. Бу фирқа вакиллари Ҳиндистон, Покистон, Арабистон ярим оролининг жануби ва бошқа жойларда мавжуд

Эътиборингиз учун рахмат!
Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling