Мавзу: Исломдаги йўналиш ва мазҳаблар (1-маъруза) Режа


Download 0.53 Mb.
bet3/6
Sana18.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1583862
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10- мавзу

Ханбалийлар мазҳабига Имом Аҳмад ибн Ханбал (855-йилда вафот этган) асос солган. Бу мазҳаб ўзининг ўта мутаассаблиги ва қаттиққўллиги билан бошқа мазҳаблардан ажралиб туради. Бу мазҳабдагилар Саудия Арабистонининг Наж ва Ҳижоз ҳудудларида яшайдилар. Улар барча мусулмонларнинг 1.5 фоизини ташкил қиладилар. Улардан ваҳҳобийлар юзага келган.
Шофиъийлар. Бу мазҳабга имом Муҳаммад ал-Шофиъий (820-йилда вафот этган) асос солган. Шофиъийлар ханифия ва моликийлардан ўзгаларнинг фикрини ҳисобга олиб, сарб-тоқатли бўлишликлари билан ажралиб турадилар. Ҳозир шофиъийлар Мисрда, Шарқий Африка ва Индонезияда кўпроқ тарқалган.
  • Ҳанафий мазҳаби асосчиси Абу Ҳанифа куняси билан машҳур ан–Нуъмон ибн Собит ал–Куфий (699–767)дир. У киши ўзларининг ақл заковати билан ажралиб турган бўлиб, устозларининг алоҳида эътиборига ноил бўлган. Устозлари Абу Исмоил Ҳаммод ибн Аби Сулаймон (ваф. 738) вафотидан сўнг унинг ўрнига дарс бера бошлаганлар. Абу Ҳанифа Аббосийлар даврида ўз мазҳабларига асос соладилар. Бунда турли соҳаларда мутахассис бўлган шогирдлари ёрдам берган. Шу сабабли ҳам ҳанафий мазҳаби жамоавий мазҳаб сифатида баҳоланади.
  • Мовароуннаҳрга ҳанафий мазҳаби Муҳаммад ибн ал–Ҳасаннинг бухоролик шогирди Абу Ҳафс ал–Кабир ал–Бухорий олиб келган. Кейинчалик Абу Сулаймон ал– Жўзжоний Хуросонда ҳанафий мазҳабини тарқатгач, унинг шогирди Абу Бакр ал–Жўзжоний Самарқандга келиб жойлашади ва бу ерда “Дор ал–Жўзжония” номли илм марказини ташкил этади. Бухоро олимлари асосий эътиборни фиқҳга қаратишган бўлса, Самарқанд олимлари ақоид ва калом илмига мойил бўлишади. Ҳанафий мазҳаби “насс”лардан (яъни Қуръон ва ҳадис) ташқари ҳадисларни қабул қилишда алоҳида шартларни белгилаганлиги, қиёс (аналогия), истеҳсон принципларидан фойдаланиши, Мовароуннаҳр мактаби маҳаллий урф– одатларни ҳуқуқ манбаи сифатида қабул қилиши билан ажралиб туради. Бошқа мазҳаблардан фарқли жиҳатлар мазкур хусусиятлар негизида юзага келади
  • Моликий мазҳаби асосчиси, имом Абу Абдуллоҳ Молик ибн Анас ибн Молик ибн Аби Омир ал–Асбаҳий 711 йилда таваллуд топганлар. Имом Молик онаси таъсири остида ёшлик давриданоқ илмга қаттиқ берилган. Имом Молик мазҳабининг асоси у киши яратган “Муватто” асарида ўз ифодасини топган. Мазкур мазҳабда биринчи ман ба Қуръони карим, иккинчи манба Суннати
  • набавиядир. Баъзи олимлар, имом Молик фиқҳининг учинчи манбаси саҳобаларнинг гапи бўлган, деган фикрларни ҳам беришади. Чунки, у киши Муҳаммад (а.с.) яшаган шаҳарда бир умр яшаганлар. Пайғабар тарбия қилган инсонларни тарбиясини топган. Шунинг учун, Моликиййа мазҳабида шаръий масалаларда мадина ҳаёти ва одатлари кўп нарсаларда айниқса Ҳанафийларнинг фикрий қарашларидан ҳам устун турган
  • Шофеъий мазҳаби. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос ибн Усмон ибн Шофеъ ал–Қурайший ал– Ҳошимий ал–Мутталибий (150/767–204/804) Абу Ҳанифа вафот этган йили Фаластиннинг Ғазза шаҳрида туғилиб, 29– ражаб/19–январ жума куни тунда Мисрда вафот этаган буюк олим. Имом Шофеъийнинг фиқҳ бўйича “Ал–Ҳужжа”, “Китобул–Умм” (она китоб, яъни асосий китоб) ва усулул– фиқҳ бўйича “Ар–Рисола” каби асарлари мавжуд. Бу асарлар ислом оламида машҳур ва шофеъий мазҳаби ва уламоларининг энг зарур асосий манбаси ҳисобланади.
  • Шофеъийлик мазҳаби фиқҳий ҳукм чиқаришда Қуръон, суннат, ижмо ва қиёсга суянади. Улар ҳанафийлар ва моликийларда мавжуд бўлган «истеҳсон»ни рад қиладилар. Айни дамда, бу мазҳабда “Масолиҳул Мурсала” ва мадиналикларнинг амали ҳам далил сифатида қабул қилинмайди. Учинчи–тўртинчи ҳижрий асрларда Марказий Осиёда Шофеъий мазҳаби Ҳанафий мазҳаби билан рақобат қиларди. Унинг йирик вакили тошкентлик буюк олим Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил ал–Қаффол аш–Шоший (291–365 ҳ.й) эди. У киши фиқҳ, ҳадис, луғат ва адабиёт бўйича ўз даврларининг машхур олимларидан эдилар. Усулул фиқҳ бўйича уларнинг асарлари машҳурдир. Тошкентда вафот этиб, қабрлари Ҳастимом (Ҳазрати Имом) мадрасаси ёнида жойлашган.
  • Ҳанбалий мазҳаби асосчиси имом Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбалнинг онаси Ўрта Осиёнинг Марв шаҳридан ва отаси Сарахсдан бўлиб, ҳижрий 164 (780 м) йил Бағдод шаҳрида туғилган ва ҳижрий 241 (855 м) йил Бағдод шаҳрида ҳаётдан кўз юмган. Аҳли сунна ва жамоанинг фиқҳий мазҳаббошиларидан тўртинчиси Аҳмад ибн Ҳанбалдир. Имом Аҳмад Абу Ҳанифанинг бош шогирдларидан бўлган Абу Юсуфдан дарс олган. Кейинчалик, Бағдодда катта муҳаддис Ҳушайт ибн Башир ал–Воситийда тўрт йил мунтазам ўқиб, у кишидан уч мингта ҳадис ёзиб олган. Илм талабида Яман, Куфа, Бас ра, Мадина, Макка ва бошқа жойларга сафар қилган. Маккаи Мукаррамада имом Шофеъийдан дарс олган.
  • Аҳмад ибн Ҳанбал ҳадис илмида жуда ҳам илгари кетган аллома бўлган. Кўпчилик уламолар у кишининг ҳадисдаги “Муснад” китобини энг мўътабар олтита ҳадис китоби жумласига киритадилар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал мазҳабида Қуръон ва суннат асосий манба ҳисобланади. Кейинги ўринларда ижмоъ ва саҳобаларнинг гаплари ўрин олади. Қиёсни бошқа илож қолмагандагина ишлатишга рухсат берилади
  • Фиқҳий мазҳаблар диний фирқалардан фарқ қилади. Суннийликдаги тўрттала мазҳаб ҳам тенг ҳисобланади, йирик мусулмон университетларида тўрт мазҳаб бўйича алоҳида дарс ўқитилади. Мазҳаблар умуман анъанавий диний ҳукуқ доирасидан чиқмагани ҳолда, шариат масалаларида енгилроқ ёки қаттиқроқ ҳукм чиқаришлари билан бир–биридан фарқ қилади.
  • Ҳозир ислом мамлакатларида ҳанафийлик (Туркия, Покистон, Ҳиндистон ва ҳ.к.), моликийлик (Тунис, Жазоир, Марокаш, Ливия), шофеъийлик (Миср, Индонезия ва ҳ.к.), ҳанбалийлик (Саудия Арабистони) мазҳаблари, шунингдек, шиалик тарқалган мамлакатлар (Эрон, Ироқ, Яман ва ҳ.к.) нинг ҳуқуқий ҳаётида жаъфарийлик мазҳаби ўз мавқеини маълум даражада сақлаб келмоқда. Ўрта Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда ҳанафийлик мазҳаби кенг ёйилган.
  • VIII–IX асрларга келиб Ислом дини доирасида ақидавий ихтилофлар ҳам юзага келди. Ислом динида Аллоҳ таоло, унинг сифатлари, инсонларнинг тақдири, қиёмат, жаннат ва дўзах, гуноҳ ва савоб каби мавзулар ақидавий масалалар сирасига киради. Зикр этилган унсурларни ўрганувчи фан яна калом илми деб ҳам аталади. Қуръонда ҳам ҳадисларда ҳам бу борада тортишиш, ўзича ҳукм чиқариш қоралангандир. Шу сабабли ҳам аввал бошида уламолар калом илми билан шуғулланишни қаттиқ қоралаганлар.
  • “Мўътазила”, “жабарийя”, “қадарийя”, “мушаббиҳа” каби бир қатор адашган оқимлар юзага келгач оддий мусулмонларга соф ақидани тушунтириб бериш эҳтиёжи туғиган эди. Шундан сўнг калом илми билан шуғулланишга рухсат берилади.
  • Калом борасида баҳс юритган илк оқим “мўътазила” ҳисобланади. Ушбу таълимот ислом тарихидаги адашган фирқалардан бўлиб, Ҳасан ал–Басрийнинг (в. 728 й.) собиқ шогирдлари бўлган Восил ибн Ато (в. 748 й.) ва Амр ибн Убайдга (в. 761 й.) бориб тақалади. Умавий халифа Ҳишом ибн Абдилмалик даврида ушбу икки шогирд Ҳасан ал–Басрий даврасидан ўзларининг “манзила байнал манзилатайн” (аросат) мавзуидаги ақидалари билан ажралиб чиқада ва «мўътазила» (ажралганлар) номини олади. Мўътазилийлар аббосийлар халифалиги даврида муҳим ўрин тутган.
  • Мўътазилийлар таълимоти “ал–адл” (Аллоҳнинг адолати), “тавҳид” (Аллоҳнинг ягоналиги), “ал–ваъд вал ваъийд” (ваъда ва жазолаш), “манзила байнал манзилатайн” (Оралиқ ҳолатда қолиш), “ал–амр бил маъруф ван наҳий анил мункар” (Яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтариш) деб номланувчи беш тамойилга таянади.
  • Мўътазилийлар билан деярли бир даврда юзага келган ақидавий оқимлардан бири “қадария”дир. Қадарийлар ирода эркинлигини мутлақлаштириб, инсон барча амалларини ўз ихтиёри билан қилади, аввалдан тақдир белгилаб қўйилмайди, деган ақидани илгари сурдилар. Мўътазилийлар мазкур фикрни қўллаб қувватлагани боис, улар ҳам тақдир масаласида қадарийлар дея аталди. Уларга нисбатан уламолар томонидан: «Қадарийлар ушбу умматнинг мажусийларидир», деган ҳадис келтирилади. Зеро, тақдирга ишониш имоннинг еттита шартидан бири ҳисобланади.
  • Кейинроқ шаклланган жабарийлар эса инсоннинг барча қиладиган ишлари Аллоҳ томонидан аввалдан белгилаб қўйилади деган ақидани мутлақлаштирдилар. Бу инсониятни тараққиётга интилишдан тўхтатиб қўядиган ақида бўлгани сабабли уламолар бу фикрни қўллаб–қувватламадилар
  • Аллоҳнинг зоти ва сифатлари масаласида эса “мушаббиҳа” (ўхшатувчилар) ёхуд “аҳлу–т–ташбиҳ” (ўхшатиш аҳли) юзага келди. Улар Аллоҳнинг Қуръони каримда келган сифатларини тўғридан–тўғри ўз ақллари билан талқин қила бошладилар. «Аллоҳнинг «қўли» уларнинг қўллари узрадир» (Фатҳ сураси, 10), «Унинг Курсийси осмонлар ва Ерни (ҳам) ўз ичига сиғдира олур» (Бақра сураси, 255) каби оятлардаги «қўли», «курсийси» сўзларидан Аллоҳнинг ҳам инсон каби бадан ва аъзолари бор экан, у ҳам инсон каби ўтириш учун курсийга муҳтож экан, дея хулоса чиқардилар.
  • Исмлари зикр этилган оқимларнинг бузғунчи ғояларига бир қатор аҳли сунна уламолари раддиялар берганлар. Натижада, мотуридия ва ашъария таълимотлари юзага келди. Мазкур икки йўналиш ҳам суннийлик доирасида тўғри ҳисобланиб, улар ўртасидаги фарқлиликлар лафзий характер касб этади холос.
  • Мотуридия таълимотига мовароуннаҳрлик олим Абу Мансур ал–Мотуридий асос солган. Аксарият манбаларда Мотуридий 870 йили Самарқанднинг “Мотурид” қишлоғида туғилгани ва Самарқандда 944 йили вафот этгани ҳақида маълумотлар учрайди. Баъзи манбаларда унинг 100 йилга яқин умр кўргани ҳақида ҳам маълумотлар бор.
  • Манбаларда Имом Мотуридийнинг ўндан ортиқ асарлари бўлгани ҳақида маълумотлар келтирилади. “Китоб ат–тавҳид”, “Китоб ал–мақолот”, “Китоб радд авоил ал– адилла лил–Каъбий”, “Китоб баён ваҳм ал–мўътазила”, “Китоб радд таҳзиби ал–жадал лил–Каъбий”, “Радд китоб ал–Каъбий фи ваийд ал–фуссоқ”, “Радд усул ал–хамса ли– Аби Умар ал–Бохилий”, “Радд китоб ал–имома ли баъзи ар– равофиз”, “Китоб радд ала ал–қаромита” ҳамда усул ал– фиқҳга оид “Маъҳаз аш–шароиъ”, “ал–Жадал” каби асарлар шулар жумласидандир.
  • Мотуридийнинг ақидавий қарашлари ва калом илмидаги ўзига хос услуби XI асрга келиб Мовароуннаҳрда алоҳида мактаб сифатида тан олинган ва “мотуридия” деб аталган. Мазкур мактаб ўзининг ярим–рационалистик қарашлари билан бошқа ақидавий таълимотлардан ажралиб туради. Унда, масалаларнинг ечимини топишда фақат Қуръон ва суннатга таянибгина қолмасдан, мантиқий тафаккур орқали ҳам ёндошилган. Мотуридия таълимотида асосан мўътазилия, шиа, хорижия, жабария, қадария каби таълимотларга раддиялар берилган. Мотуридия таълимоти XI–XII асрларда кенг миқёсда ривожланган. Ушбу даврларда энди таълимот нафақат Мовароуннаҳрда, барки Хуросон, Ироқ. Миср ва Шом ўлкаларига ҳам тарқала бошланган. Бунда мотуридия таълимоти вакилларидан Абул Муъин ан–Насафий, Абу Ҳафс ан–Насафий, Алоуддин ас–Самарқандий, Нуриддин ас–Собуний, Иброҳим ас–Саффор, Алоуддин ал–Асмандий каби мовароуннаҳрлик олимларнинг катта бўлган.
  • Ашъария. Ушбу таълимотга басралик Абул Ҳасан ал– Ашъарий (873–936) асос солган. Ашъарий умрининг ярмини асосан мўътазилияга қарши курашишга бағишлаган бўлсада, дастлаб унинг ўзи мазкур таълимот вакили бўлган. Мўътазилия таълимотида Ашъарийнинг устози Абу Али ал–Жуббоий бўлган. Қирқ ёшида у мўътазилия таълимотидан воз кечади ва Бағдодга кўчиб умрининг охиригача ўша ерда яшаган.
  • Ашъарий Муҳаммад ибн Жарир ат–Табарий, Иброҳим ибн Аҳмад ал–Марвазий, Маҳмуд ибн Довуд ал–Исбаҳоний, Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал (в. 290/903 й.), Абу Мансур ал–Мотуридий каби олимлар билан бир даврда яшаган. Ашъария таълимоти ҳам аҳли сунна вал жамоа ақидасига мувофиқ таълимот ҳисобланган. Ушбу таълимот ҳам асосан мўътазилия, қадария, жабария каби таълимотларнинг ақидавий ғояларига қарши турган. Ашъария таълимоти асосан Ироқда, сўнгра салжуқийлар ҳукмронлиги даврида Хуросонда ривожланган. Ашъария таълимотига оид Абул Ҳасан ал–Ашъарийнинг “ал–Ибона ан усул ад–дияна”, “Мақолат ал–исломийин” каби асарларни мисол келтириш мумкин. Ашъария таълимоти мотуридия таълимоти билан бир даврда шаклланиб ривожланган.


Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling