Мавзу: Исломдаги йўналиш ва мазҳаблар (1-маъруза) Режа


Шиалар (арабча Шиа - тарафдорлар гуруҳи демакдир


Download 0.53 Mb.
bet4/6
Sana18.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1583862
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10- мавзу

Шиалар (арабча Шиа - тарафдорлар гуруҳи демакдир) Али ва унинг ўғиллари Ҳасан, Хусайн, уларнинг авлодлари -жами 12 та имомни Муҳаммад пайғамбарнинг бирдан-бир қонуний ворислари деб биладилар.
Шиалар «имомият инояти Аллоҳ» деб халифалик ҳаётида барча ҳуқуқ ва имтиёзлар имомиятда бўлиши, ҳокимлик имом қўлида бўлиши, бош имом халифанинг ўзи бўлишини талаб қиладилар.
Мусулмон жамоа мулки барча мусулмон манфаатига хизмат қилиши лозим деб ҳисоблаб, бой ҳам ўта қашшоқлар ҳам бўлмаслиги зарур дейдилар. Туғилган йили номаълум бўлган имом Жаъфарнинг иккинчи ўғли Исмоилнинг ғойиб бўлган ўғли имом Маҳдини қайтиб келиб ер юзида адолат ўрнатади деб ишонадилар.
Шиалар Қуръонни тан оладилар, аммо «115 икки ёритгич» деган сурани ундан атайлаб туширилиб қолдирилган деб ҳисоблайдилар. Бу сурада Али Муҳаммад Аллоҳнинг нури, лекин Али Аллоҳнинг валийси деб ишонадилар.
Шиалар Ироқ, Яман, Эрон, Ливан, Озарбайжонда, Тожикистоннинг тоғли Бадаҳшон вилоятида яшайдилар.
1979 йилда Эронда Шиалар раҳнамоси Ҳумайний бутун мусулмонлар оламида Шиалар ҳукмронлигини ўрнатишга даъват қилган эди. Ҳозир ҳам бу ғоя тарафдорлари мавжуд.
Шиалар «ахбор» - Али ва унинг авлодлари тўғрисидаги муқаддас ривоятлар тўпламига Қуръондан кейинги манба сифатида қарайдилар. Шиалар Ироқдаги Карбало даштини Қум шаҳри ва Нажоф шаҳридаги Али Ҳасан, Ҳусайн, Фотима ва 12 та имомлар жасади ётган жойларни зиёрат қиладилар.
Шиалар муҳаррам ойида (1-10 март) мотам тутиб «Оҳ Ҳусайн, воҳ Ҳусайн» деб баланд овозда йиғлаб ўз таналарига уриб, кўча юришларини ўтказадилар.
  • Хорижийлик. Ҳазрат Алининг ён берганидан норози бўлган унинг 12 минг аскари бўйсунишдан бош тортиб, Ҳарура номли қишлоққа кетдилар. Бу гуруҳ кейинчалик «Хорижийлар» (ёки ал–хавориж, хорижия) деб аталди. Баъзи манбаларда уларнинг номи илк тўпланган жойларига нисбат берилиб, «Ҳарурия» деб ҳам аталади.
  • Хаворижлар таълимотлари асоси қуйидагилардан иборат:
  • – улар гуноҳкорни «кофир» деб эълон қилдилар. Шунга кўра халифа Усмонни Абу Бакр ва Умар йўлидан юрмагани учун кофир дейишади. Али, Муовия, Абу Мусо Ашъарий, Амр ибн Ослар мухолиф гуруҳларда қатнашганлари учун улар наздида кофирлар;
  • – «золим» подшоҳга қўлда қилич билан қарши чиқишни диний вазифа (вожиб) деб биладилар. Ўз эътиқодини яшириш тамойили (тақийа) рад этадилар. Ўзлари ҳарбий жиҳатдан заиф бўлсалар ҳам, қудратли «золим» подшоҳга қарши чиқиш вожиб бўлаверади, деб ҳисобладилар; – халифаликка ҳар қандай одам, Қурайш қабиласидан ёки араб бўлишлигидан қатъи назар, мусулмонлар томонидан сайланиши мумкин. Халифалик, шиалар айтганидек, маълум жамоат (сулола) ичида чекланмаган;
  • – намоз, рўза, закот ва бошқа амалларни имоннинг бир бўлаги, деб ҳисоблайдилар. Киши то барча амалларни бажармагунча, дили билан тасдиқлаб, тили билан айтиши мусулмон деб тан олиниши учун кифоя эмас. VII аср иккинчи ярмида хаворижлар орасида йигирмага яқин турли гуруҳлар пайдо бўлди. Улар ичида энг йириклари – ибодийлар, азориқалар ҳамда суфрийлар бўлиб, ўз йўлбошчилари номи билан шундай аталганлар.


Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling