Мавзу: Исломдаги йўналиш ва мазҳаблар (1-маъруза) Режа


Ҳорижийлар диний жамоа давлат раҳбарини сайлаб қўйилиши лозим деб ҳисоблаганлар


Download 0.53 Mb.
bet5/6
Sana18.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1583862
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10- мавзу

Ҳорижийлар диний жамоа давлат раҳбарини сайлаб қўйилиши лозим деб ҳисоблаганлар. Сайланадиган шахснинг таржимаи ҳолига эътибор қилинмаган. Уларнинг фикрича, ҳар бир диний жамоа ўзига имом сайлаши ва уни ўрнидан тушириши мумкин.
Улар жамият тепасида руҳонийлар туришини талаб қилганлар. Ҳорижийлар диндан қайтган бидъатчиларни душман деб билганлар. Ўта шафқатсиз тамойиллар сабабли ҳорижийлар VII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб бир қанча мустақил секталарга бўлиниб кетган. Жумладан, Азрикийлар, Ибодийлар, Суфрийлар секталари ўз имомлари номлари билан аталган ҳолда пайдо бўлган.
Зейдилар фирқаси VIII аср ўрталарида, 740 йилда Куфада уммавий халифа Хишонга қарши халқ қўзғолонига бошчилик қилган Зейд ибн Али номи билан аталган. Зейд Алининг эвараси Ҳусайнинг невараси эди.
Зейдилар диний эътиқодни амалий ҳаракат билан қўшишни, эркин фикрлашни, тақдирга ишонишни, Қуръоннинг азалдан мавжудлигини, Аллоҳнинг сўзи эканини тан оладилар. Улар кўпинча Шиа маросимларига амал қилишади, ўз турмуш тарзига кўра Суннийларга яқин туришади.
  • Зайдийлар. Мазкур фирқа асосчиси Зайд ибн Али Мадинада туғилган (698–740). Зайд ибн Али илм йўлида Басрага бориб мўътазила, қадария, жаҳмия ва бошқа турли фирқалар ақидалари асосларини ўрганди. Зайдийлар эътиқодига кўра: – бир вақтнинг ўзида икки ўлкада икки имомга байъат қилиш жоиз; имомлар бегуноҳ эмас;
  • – тақия (шароит оғирлашган пайтда эътиқодни сир тутиш) ножоиз; – саҳобалар ҳақида нолойиқ сўзларни айтиш мумкин эмас;
  • – Абу Бакр, Умар ва Усмон (р.а.)лар ҳам халифаликка лойиқ бўлганлар. Имом Зайд ибн Алининг “Мажмуъ” номли китобидаги қарашлари зайдия фиқҳининг асосини ташкил қилади. У ҳам бошқа фақиҳлар каби биринчи ўринда Қуръонни, кейин эса сунна, ижмо, қиёс, истиҳсон, сўнгра ақлни шариат асосларидан деб ҳисоблайди.

Исмоилийлар сектаси. Бу секта VIII асрнинг иккинчи ярмида боғдод халифалигида пайдо бўлган. Мазкур секта Жаъфарнинг ўғли Исмоил номи билан боғлиқ.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling