Мавзу: “исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар
Суннийларда Имоннинг еттита шарти бор. Улар
Download 54.26 Kb.
|
мавзу Исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хаворижлар таълимотлари
Суннийларда Имоннинг еттита шарти бор. Улар:
Аллоҳнинг борлиги ва бирлигига имон келтириш, яъни Аллоҳнинг Қуръони каримда ва Муҳаммад (а.с.) ҳадисларида баён қилинган барча исмлари ва сифатларига имон келтириш; Фаришталар – Аллоҳнинг нурдан яратган, унинг буйруқларини сўзсиз бажарувчи, унинг амридан ташқари чиқмайдиган хос бандалари деб ишониш; Илоҳий китобларга имон келтириш: Аллоҳ таоло Муҳаммад (а.с.)га Қуръонни юборганидек, бошқа пайғамбарларга ҳам китоблар юборган. Улардан бизга маълум бўлганлари: Иброҳим (а.с.) “Саҳифалари”, Мусо пайғамбарга берилган “Таврот”, Довуд пайғамбарга берилган “Забур” ва Исо пайғамбарга берилган “Инжил” китобларидир; Пайғамбарлар – Аллоҳ таоло томонидан инсонларга тўғри йўлни кўрсатиш учун юборган элчилари, деб имон келтириш. Барча пайғамбарлар бир-бирларининг ишларини давом эттирган бир занжирнинг бўғинлари ҳисобланадилар. Қуръонда 25 пайғамбарнинг номлари зикр этилган. Ҳадисларда пайғамбарларнинг умумий сони 124 минг экани баён қилинган; Охират кунига ишониш: дунёнинг ибтидоси бўлгани каби унинг интиҳоси ҳам бор, бу дунё – инсонлар учун синов майдони, бу дунёда қилинган савоб ишлар учун мукофот, гуноҳ ишлар учун жазо бериладиган охират ҳаёти мавжуд деб ишониш; Тақдирга – инсонга этадиган яхшилик ва ёмонлик Аллоҳдан деб эътиқод қилиш ; Ўлгандан кейин қайта тирилишга ишониш. Ислом таълимотига кўра, қиёмат куни бўлганда барча инсонлар қабрларидан турадилар ва маҳшаргоҳ майдонига йиғиладилар. У эрда барча одамлар дунёдаги амалларига қараб мукофот (жаннат) ёки жазо (дўзах)га маҳкум этиладилар. Хаворижлар таълимотлари: “Гуноҳи кабира” (“катта гуноҳ”) қилган кишини кофир деб эътиқод қилдилар. Шунга кўра, Усмонни Абу Бакр ва Умар йўлидан юрмагани учун кофир дедилар. Али, Муовия, Абу Мусо, Ибн Ослар “Сиффин” куни ўзаро сулҳда қатнашганлари учун улар наздида кофирдирлар; Золим подшоҳга қарши чиқишни вожиб деб билдилар. Шиаликдаги “тақия”, яъни ўз эътиқодини яширин сақлаш мумкинлиги ҳақидаги ақидани рад этдилар. Ўзлари заиф бўлсалар ҳам, золим подшоҳ қудратли бўлса ҳам унга қарши чиқиш вожиб бўлаверади деб ҳисоблардилар; Қурайш қабиласидан бўлмаса ҳам, араб бўлмаса ҳам мусулмонлар томонидан сайланган ҳар қандай одам халифа бўла олади. Халифалик шиалар айтганидек, маълум жамоат ичида чекланмаган; Қуръони каримни “махлуқ”, яъни “яратилган”, азалий эмас деб эътиқод қиладилар; Намоз, рўза, закот ва бошқа амалларни имоннинг бир бўлаги ва киши то барча амалларни бажармагунча дили билан тасдиқлаб, тили билан айтиши кифоя эмас дедилар. VII аср иккинчи ярмида хаворижлар орасида йигирмага яқин турли гуруҳлар пайдо бўлди. Улар ичида энг йириклари – ибодийлар, азрақийлар, ҳамда суфрийлардир. Шиалик — (араб. - гуруҳ, тарафдорлар) -исломдаги асосий йўналишлардан бири, Ўзининг тарқалиши ва ижтимоий-сиёсий моҳияти жиҳатидан суннийликдан кейин 2-ўринда туради. Ш. аслида заминдор гуруҳлар ўртасидаги ҳокимият учун кураш оқибатида вужудга келган бўлса-да, бу ихтилофлар кўпинча диний таълимотдага тафовут шаклида намоён бўлган. Ш. тарафдорлари (шиалар) суннийлар каби Қуръонни илоҳий деб еътироф етади, лекин айрим ўта реактсион руҳдаги оқимлари халифалар даврида унинг айрим қисмлари тушириб қолдирилган деб ҳисоблайди. Ш. илоҳиётчилари Қуръоннинг мазмунини мажозий талқин қилиш йўли билан ўз таълимотларини асослайди. Суннада ҳадислар масаласида еса, улар фақат Али(кв) ва унинг тарафдорлари номи билан боғлиқ бўлган ҳадисларни тан олган ва шундай ҳадислардан иборат мустақил тўпламлар тузган. Бу тўпламлар Ахбор деб аталган. Download 54.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling