Мавзу: “исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар


Download 54.26 Kb.
bet4/11
Sana12.09.2023
Hajmi54.26 Kb.
#1676194
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
мавзу Исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар

МУЪТАЗИЛИЙЛАР, муътазила (араб.-ажралиб чиққанлар, узоқлашганлар) - исломдаги илоҳиёт оқимларидан бири. 8-а. ўртасида Араб халифалигида вужудга келган. Асосчилари Восил ибн Ато (699-748) ва Амр ибн Убайд (762 й. в.э.). Улар ўз гуруҳи б-н устозлари Ҳасан ал-Басрий мактабидан ажралиб чиққан. М. Қуръонни диний ҳақиқатнинг манбаи деб эътироф этади, уни сўзма-сўз эмас, мажозий талқин қиладилар, ривоятларга кўр-кўрона ишонишга қарши чиқадилар.
Қуръоннинг Аъроф сураси 143-оятида Аллоҳни кўриб бўлмаслиги ҳақида айтилган: “Мусо Биз белгилаган вақтда (Тур тоғига) келгач, у билан Рабби бевосита гаплашди. Мусо: “Раббим! (Ўзингни) менга кўрсатгин, Сенга бир назар қилай!” деди. (Аллоҳ): “Мени кўра олмайсан. Лекин (ана у) тоққа (бир) боқ! Агар Мен бир жилва қилганимда (тоқат қилиб) ўз ўрнида тура олса, сен ҳам мени кўрасан”, деди. Рабби тоққа тажаллий (кичик бир кўриниш) қилган эди, уни майдалаб ташлади. Мусо (бундан таъсирланиб) беҳуш ҳолда йиқилди. Ҳушига келгач, деди: “Сенга тасбеҳ айтурман, сенга тавба қилдим ва мен мўминларнинг биринчиси (пешвоси)дурман”4 деди. Яъни, бу дунёдаги фоний кўзларинг билан Мени кўра олмайсан, балки жаннатда боқий кўзларинг билан кўрурсан, деб Аллоҳ таоло Мусо пайғамбарга раддия беради5. Шу каби оятлар борки, улар бевосита ислом динида тасвирий санъат масаласига даҳлдордир.
“Гарчи бу ўринда Аллоҳ “Мени кўра олмайсан” деган бўлсада, бошқа оят ва хадисларда Аллоҳни имон келтирган ва чиройли амал қилган кишиларнинг кўриши ҳақида сўз кетади. Аҳли Сунна вал-Жамоа уламолари Қуръон ва ҳадисни яхши билганлари учун бу ўринда унга хилоф сўз келмаганини, балки араб тилида “ҳеч қачон” маъносини берувчи сўзнинг бу дунё маъносида ишлатилишини, охират ҳаёти учун таалуқли эмаслигини далиллашга харакат қилганлар.”6
Маълумки, муътазилийлар Қуръон оятларини далил қилиб олиб, ўз қарашларини билдиришган.
Улар “Худони барча белги, ҳислатлардан маҳрум қиладилар. Биринчидан, улар Худони инсонга ўхшатиб, унга ҳамма инсоний сифатларни ёпиштирувчи айрим руҳонийларнинг антропоморфизмини рад этдилар. Иккинчидан, Худода инсонга хос сифатларнинг (сезиш, кўриш, хотира ва бошқаларнинг) мавжудлигини инкор этиб, уни соф, жисмсиз ва кўринмас руҳ деб эълон қилдилар”7. Муътазилийлар Худонинг моҳияти ҳақидаги илмни “маъна” деб атаганлар. Масаланинг бу тарзда қўйилиши илоҳий ҳодисаларни маънавият соҳасига кўчиришга имкон яратган.
Арабчада ўхшатувчилар ёки антропоморфистлар “мушаббиҳа” деб юритилган. Мушаббиҳа йўналиши вакиллари Аллоҳни инсон қиёфаси шаклида тасаввур қилганлар. Аллоҳни инсон қиёфасида талқин қилувчиларнинг биринчи тоифаси – сўл шиалар ўз имомларини илоҳийлаштириш даражасигача борганлар. Бошқалари эса Аллоҳни нурдан иборат бўлган инсон қиёфасида деб ҳисоблаганлар. Мушаббиҳалар асосан шиаларнинг мазҳаблари: карромийлар, зурарийларда учрайди 8.
Шиалар Қуръони каримни илоҳий деб эътироф этсаларда, унинг айрим қисмлари тушириб қолдирилган, деб ҳисоблайдилар. Шиалар пайғамбарнинг куёви Али ибн Абу Толиб ва ундан тарқалган 12 имомни шаҳид кетганлар, деб ҳисоблайдилар, ҳатто баъзилари Алини пайғамбар даражасигача кўтаради. Ўз имомлари қабрларини зиёрат қилишади. Айниқса, тўртинчи ҳалифа Али ибн Абу Толибнинг ўғли Ҳусайн Карбало даштида дин йўлида курашиб, қурбон бўлгани хотирасига атаб ўтказиладиган мотам маросими “ашура” (арабча – “ўн кунлик”) деб аталади


    1. Download 54.26 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling