Мавзу: “исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар
Download 54.26 Kb.
|
мавзу Исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар
Қадарийлар — (араб. - такдир) - исломдаги илк илоҳиёт оқимларидан бири (қадария) тарафдорлари. Ислом илоҳиётининг шаклланиш даврида бир қанча ақидавий масалалар қатори тақдир ва ирода еркинлиги масаласи ҳам жиддий тортишувларга саба( бўлган. Дастлабки даврларда исломда такдирнинг олдиндан илоҳий белгиланганлиги тўфисидаги тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвур асосий ўрин егаллаган еди, чунки, тақтсирга ишониш ўша даврдаги жиҳод урушлари учун қўл келар, шунингдек Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Аллоҳнинг елчиси (расули) еканликларини тан олиш орқали халифалар ҳокимиятининг қонунийлигини асослаш учун хизмат қилар еди. Кейинчалик (7-а. охирларида) тақдирга ишонувчилар орасида ички зиддият сезила бошлагач, К пайдо бўлди (улардан фақат Маъбад ва Ато ибн Жассор номларигана маълум). Қ. инсон ирода еркинлигини ёкдаб чикди, тақдири азал тарафдори бўлган жабарийларга. қарши кураш олиб борди. Улар одиллик худонинг асосий сифатларидан бири деган фикр асосида гуноҳни худо олдиндан белгилаган бўлиши мумкин емас, худодан фақат адолатли ишни кутиш мумкин, гуноҳ ишлар еса инсон фаолияти билан боғлиқ, демак, инсон ирода ва фаолият еркинлигига ега, шунинг учун у гуноҳ қилади, деган хулосага келди. Уларнинг таълимотини 8-а. охирларидан мутазшшйлар давом еттирди.
Ижтиҳод — (араб. - ғайрат қилиш, интилиш) - фақиҳ томонидан шаръий ҳукмни ҳосил қилиш учун барча билим ва тоқатини ишга солиш. И. шаръий ҳукми келмаган ишнинг махсус қоидаларни ишга солиб шаръий ҳукмини аниклаш учун қилинади. Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) тириклигида у кишидан бошқа одам И. қилмаган. Бу мумкин ҳам емас еди. И. 7-а. охирида вужудга келган. Бу вақтга келиб саҳобаларнинг Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) фаолиятлари, айтган сўзлари ҳақидаги хабарларида ихтилоф пайдо бўлган. Бундан ташқари мусулмон жамоасидаги ҳаёт тарзининг ўзгариб бораётганлиги туфайли кўплаб ҳуқуқий муаммолар туғилган. Шунинг учун И.нинг асосий мақсади янги ёхуд ўтмишдошлар томонидан ҳал етилмаган масалаларни топиш, исломга таянилган ва уни қувватлаган ҳолда ҳал етиш бўлган. Кейинги даврларда Қуръон ва Суннатга тегишли илмларнинг барчасини, ижмўга оид нарсаларни, араб тилига оид барча илмларни, усул ул фиқҳ илмини ва шунга ўхшаш И. қилиш учун шарт бўлган илмларни яъни оятларнинг сабаб нузулини, ҳадисларнинг айтилиш сабаби ва ўрнини олий даражада билган, тақводорлик, адолатлилик ва шунга ўхшаш олий шахсий фазилатларга соҳиб бўлган кишилар (мужтаҳидлар) И. қилишга ҳақли бўлганлар. И., асосан, фиқҳга оид масалаларга қўлланган. Ақида ва фалсафага оид масалаларда И. қилиш мумкин бўлмаган. Ўрта асрларда, аниқроғи 12-а.да баъзи ҳокимларнинг фақиҳларни мажбур қилиб нотўғри ҳукм чиқаришга уринишларидан, ноаҳил одамларнинг И.га ўзларини уришларидан еҳтиёт қилиб уламолар, И. ешиги беркилганини еълон қилганлар. Бу масалада хилоф қилганлар кўпчиликнинг қаршилигига дучор бўлганлар. Шу билан бирга гоҳ-гоҳида И.ни даъво қилганлар ҳам чиқиб турган. Бундай шахсларга Ибн Таймия ва Ибн Қайм мисол бўла олади. Ҳанафийлардан Камол ибн Ҳумом ҳақида шунга ўхшаш гаплар бор. Аммо, И. ешиги беркитилганлиги ҳолати ҳозиргача давом етиб келмоқда. Яқин орада бирор киши И. қилгани тан олингани йўқ. Аммо И. қилиш зарурлиги тобора ортиб бораётгани ҳақидаги чақириқлар зиёда бўлиб бормоқда. Баъзи замондош уламо ва илмий муассасалар шахсий И. емас, уламолар жамоат бўлиб И. қилиши тарафдори бўлмоқдалар. Шу мақсадда янги пайдо бўлаётган масалаларда И. қилиш учун Ислом давлатлари уюшмаси, Ислом олами робитаси ва б. баъзи бир минтақа ва давлатларда Ислом фиқҳи академиялари ташкил қилинган ва қилинмоқда. Фатво — (араб. - тушунтириш, изоҳ, ҳукм, қарор) - исломда муфти ёки уламолар кенгаши томонидан диний, ҳуқуқий, сиёсий ҳамда ижтимоий масалаларда бериладиган қарор, ҳукм ёки изоҳ. Исломнинг дастлабки даврида Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) сафдошлари, айниқса, дастлабки тўрт халифа (чорёрлар)нинг турли ҳуқуқий масалалар юзасидан берган изоҳлари, шунингдек, уларнинг фиқҳга доир чиқарган қарорлари Ф. деб айтилган. Ф. барча диний- ҳуқуқий мазҳаб асосчилари томонидан фиқҳга оид қўшимча манба сифатида қаралган. Ҳуқуқий масалаларда берилган Ф. диний жамоалар, муассасалар ва мусулмонлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади. Ф. Қуръон, ҳадислар ва шариатга ёки илгари берилган Ф.ларга асосланиб чиқарилади. Download 54.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling