ИСЛОМ ДИНИДА МАЗҲАБЛАРНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА УЛАР ОРАСИДАГИ ФАРҚЛАР
Суннийлик. (Аҳли сунна вал-жамоа) йўналиши 657 йилги воқеалар ва уларнинг натижасида келиб чиққан фирқабозлик шароитида ҳам ўрта йўлни тутган, давлатга қарши бормаган, ўзларини суннатга амал қиладиган ва жамоатдан ажралмайдиганлар гуруҳи суннийлар ёки “аҳли сунна вал жамоа” деб аталди. Бугунги кунда суннийлар дунё мусулмонларининг 92,5 фоизини ташкил этади.
Суннийлик доирасида тўрт фиқҳий мазҳаб (араб. йўл) ва икки ақидавий таълимот мавжуд бўлиб, хавориж ва шиа фирқаларидан фарқли равишда улар бир-бирларини рад этмайдилар. Бугунги кунга қадар ҳам, сунний уламолар тўрттала фиқҳий ва иккала ақидавий мазҳабларнинг тўғри экани, уларнинг бир-бирини тўлдириши, бундай фарқлилик тарихий, ижтимоий омиллар маҳсули экани ва бу мусулмонлар учун осонлик яратишига иттифоқ қилишган.
“Аҳли сунна вал-жамоа” таркибига кирувчи фиқҳий мазҳаблар қуйидагилардир:
Ҳанафийлик мазҳаби. Ҳанафия мазҳабининг асосчиси ал-Имом ал-Аъзам Абу Ҳанифа ан-Нуъмон ибн Собит ал-Куфий (80-150/699-767)
Абу Ҳанифа ўз фиқҳий услубида қиёслаш усулини Қуръон ва хадисларда кўрсатилган умумий қоидаларга мувофиқ ижодий фойдаланиш йўлларини очиб берди.
Ҳанафийлик мўътадил – мазҳаб ҳисобланади, жумладан :
“ Қуръони карим.
Сунна.
Саҳобалар сўзи.
Қиёс (арабча таққослаш, бирор бир масасани Қуръон ва суннадаги хукм чиқариш услубига таққослаб фатво чиқариш). ҚИЕС (араб. - таққослаш) - шариат манбаларидан бири (Куръон, сунна, ижмоъдан сўнг 4-си). Қ.да дастлабки 2 манба - Куръон ва суннада берилмаган бирор ҳуқуқий масала улардаги шунга ўхшаш масала бўйича берилган кўрсатмага таққослаш йўли б-н шарҳ этилган. Мас., арақнинг шайтон иши эканлиги, уруш-жанжал, адоват чиқариши сабабидан, у Қуръони каримда ман этилган. Аракдан бошқа маст қилувчи ичимликлар ҳақида бирор нарса айтилмаган. Лекин мужтаҳид уламолар маст қилувчи ичимликларнинг ҳаммасида ҳам арақ каби салбий натижалар бўлишини ҳисобга олиб, унга Қ. қилганлар ва ҳаром деб ҳукм чиқарганлар. Қ. фақиҳлар ҳуқуқини кенгайтириб, шариатни турмушнинг турли томонларига татбиқ этишга имконият берган. Шу б-н бирга Қ. ислом динини замон ва тараққиёт ила ёнма-ён юришида асосий омиллардан бири ҳисобланади. Қ.нинг манба сифатида киритилиши шариатнинг ҳуқуқ тизими сифатида шаклланиши ва руҳонийлар, фақиҳлар мавжуд муносабатларни ҳимоя қилишдаги мавқеининг ошишидан далолат берар эди. Ислом ҳуқуқшунослигида ҳозирда ҳам Қ.га амал қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |