Мавзу: ix-xiiасрлардаги ўрта осиё мутафаккирларининг иқтисодий ғоялари


Download 328.11 Kb.
bet8/12
Sana25.10.2023
Hajmi328.11 Kb.
#1721414
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
3 мавзу ўрта аср иқт қарашлари меркантализм (1)

  • Биринчидан, подшоҳ томонидан фармонлар ёзилиб, халққа таништириб борилади. Бироқ у жамият ҳаётига монанд тарзда мудом ишлаб туриши шарт. Ана шунда сиёсий институтлар, шу жумладан, уларнинг ижросини таъминловчи идоралар ҳам ҳаёт талабларидан орқада қолмайди.
  • Иккинчидан, агарда фармонга салбий муносабат билдирилса ёки унинг ижроси чўзилиб кетганлиги тўғрисида хабар етса, подшоҳ масъул ва мутасадди шахслар учун жазо белгилаган (улар ўз яқинлари бўлса ҳам). Чунки, марказлашган давлат сиёсати шоҳ фармонига сўзсиз итоат этишни талаб қилади. Бу ўша даврнинг энг олий сиёсати эди, албатта.
  • Учинчидан, шоҳ, султон фармонлари барчага тааллуқлидир, уни ҳатто ҳукмдорга яқин одамлар ҳам бузиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам Низомулмулк қонун ва сиёсат олдида ҳаммани тенг, деб қараган.
  • А.Темурнинг иқтисодий қарашлари. (1336-1405)

    • Соҳибқирон давлатида девони бузург (бош вазир)дан ташқари, ҳар бир вилоятда Девон дейилувчи бошқарма бўлган. У давлатнинг муҳим ишларини: солиқ йиғиш, тартиб сақлашни, ижтимоий бинолар – бозорлар, ҳаммомлар, йўллар, сув иншоотларининг тармоқларини назорат қилиб турган. Унинг ходимлари вақти-вақти билан текшириш ва тафтиш ишларини олиб борган. Айниқса, тошу тарози тўғрилиги, одил баҳо текшириб турилган, қаллоб ва товламачилар қаттиқ жазоланган.
    • “Раиятни хонавайрон қилиш давлат хазинасининг камбағалашишига олиб келади. Хазинанинг камайиб қолиши эса, сипоҳларнинг тарқалиб кетишига сабаб бўлади. Сипоҳларнинг тарқоқлиги эса, ўз навбатида, салтанатнинг кучсизланишига олиб боради”, – деб кўрсатиб берган.

    3. Амир Темур ва Темурийлар давридаги иқтисодий қарашлар

    Мамлакатда деҳқончиликка катта эътибор берилган бўлиб, ерга эгалик қилиш қуйидаги кўринишларда бўлган:


    1.
    2.
    3.
    4
    5

    А.Темурнинг иқтисодий фикрлари «Темур тузуклари»да баён этилган. («Амир тузуклари». Тошкент,1991).

    • Унда ўша даврдаги давлатнинг 12 ижтимоий тоифадан иборат бўлганлиги кўрсатилган:
    • Саййидлар, уламо, машойих, фозил кишилар (дин аҳллари).
    • Ақлли, донишманд одамлар.
    • Художўй кишилар.
    • Нўёнлар (туман бошлиғи), амирлар, мингбошилар, яъни ҳарбийлар.
    • Сипоҳ ва раият (солиқ тўловчи халқ).
    • Ақлли, тажрибали, энг ишончли кишилар.
    • Вазирлар, саркотиблар.
    • Ҳакимлар (файласуфлар, донишманд, алломалар), табиблар, мунажжимлар, муҳандислар (инженерлар).
    • Ҳадис олимлари.
    • Аҳли ҳунар ва санъатчилар.
    • Касбу ҳунар эгалари.
    • Савдогар ва сайёҳлар.

    Download 328.11 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling