Франциядаги амалий меркантилизмнинг энг ёрқин вакили француз қироли Людовик XIV саройида молия суперинтенданти (вазири) вазифасида ишлаган ва фаол протекционистик сиёсатни олиб борган Жан Батист Кольбер (1619–1683 й.) ҳисобланади. Англия меркантилизмининг вакили Уильям Стаффорднинг (1154–1612 й.) - У.Стаффорд меркантилизм учун характерли бўлган қуйидаги ғояларни илгари сурган:
- Муомалада бузилган пуллар эмас, балки тўла қимматли пуллар бўлиши керак, чунки фақат улар ташқи товар айланмасида яроқли ҳисобланади;
- Четга хом ашё чиқаришни ман этишни таклиф этади (кейин ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилиб юқори баҳода Англияга қайтиб келмасин);
- Катта миқдордаги пулнинг четга чиқиб кетишига йўл қўймаслик учун қиммат хорижий товарларни (зеб-зийнат буюмлари) истеъмол қилишни ман этишни талаб қилиб чиқди;
- Англияда ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган товарларни мамлакатга олиб киришни тўлиқ ман этишни тавсия этди.
Англияда кейинги етук меркантилизм Томас Ман (1571–1641) - Мануфактура тизимининг классик вакили Т.Ман ўз даврининг йирик савдогар, Ост-Индия компаниясининг директорларидан бири бўлган.
- Т. Ман 1630 йилда «Англиянинг ташқи савдодаги бойлиги ёки бойликни тартиблаш сифатидаги ташқи савдо баланси» асарини ёзди.
- Унда муаллиф пул муомаласини қатъий тартибга солиш зарарли эканлигини, пул фойда келтириши учун доимо ҳаракатда бўлишини, пулнинг четга эркин чиқарилиши кераклигини, бусиз ташқи савдони рисолидагидек ривожлантириб бўлмаслигини қайд қилиб ўтади.
- Т.Ман бўйича, бойликнинг манбаи фақат ташқи савдо ҳисобланади, бундай бойликка «ҳар йили хорижликлардан харид қилган суммадан кўра, уларга кўпроқ сотиш» йўли билан эришилади.
- Четга фақат тайёр маҳсулот чиқаришни, исрофгарчиликка қарши қаттиқ курашишни, қимматбаҳо хорижий товарларни истеъмол қилишдан ўзини тийишни тавсия этади.
Кейинги меркантилизм вакилларидан бири шотландиялик Жон Ло(1671–1729й.) ҳисобланади. Ж.Ло кредит-банк тизими, шунингдек, қоғоз-пул муомаласи ва биржа чайқовчилиги асосчилардан бири ҳисобланади. У кучли иқтисодчи-амалиётчи бўлсада, фақат иккита асар ёзган. Биринчиси “Пул ва савдо” 1705 йилда чоп этилган, иккинчиси “Регентство даври молия тарихи” унинг ўлимидан сал олдин ёзиб тугатилади, лекин фақат икки юз йилдан кейин нашр этилади. - Ж.Лонинг асосий иқтисодий ғояларини қуйидагича тавсифлаш мумкин:
- миллий иқтисодиёт ривожланишининг калити сифатида, банкноталарни чиқариш йўли билан мамлакатда пулнинг мўл-қўллигини таъминлашга ҳаракат қилди;
- Кредит, эмиссия банкларининг давлатга қарашли бўлишини, ҳукумат томонидан иқтисодий сиёсатини олиб борилишиyb талаб қилиб чиқди;
- Товарлар баҳосининг озгина ошиши, товарлар таклифининг анча кўпайишига олиб келиши қоидасини асослаб берди;
- Давлат қўшимча иш жойларини яратишга имкон берувчи муомаладаги пул миқдорини кўпайтириш йўли билан, ишлаб чиқариш миқдорига анча катта таъсир кўрсатиши мумкинлиги тўғрисида гапириб ўтди;
- 5) Акционерлик жамиятларини ташкил этиш йўли билан капитал марказлашуви ва бирлашуви ғоясига таъсир кўрсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: |