Мавзу: ix-xiiасрлардаги ўрта осиё мутафаккирларининг иқтисодий ғоялари


Download 328.11 Kb.
bet9/12
Sana25.10.2023
Hajmi328.11 Kb.
#1721414
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
3 мавзу ўрта аср иқт қарашлари меркантализм (1)

«Тузукларда» А.Темур даврида солиқ ва жарималарни йиғиш ва харж (сарф) қилишга алоҳида эътибор беришган. «Хирожни йиғиш вақтида, – деб уқтирилади «Темур тузуклари»да, – икки вазир тайинлансин. Бири тўпланган молни ёзиб, раият аҳволини текшириб турсин, бож олувчилар фуқарога зулм қилиб, уларнинг аҳволига хароблик етказмасинлар. Вилоятларда йиғилган барча мол-ашёни кирим дафтарига ёзишлари лозим. Иккинчи вазир эса, чиқим дафтарига ёзиб, йиғилган моллардан сипоҳ маошига тақсим қилсинлар».

  • А.Темур ўқимишли, олим одамларнинг меҳнатига юқори баҳо берган. «... Сайидлар, олимлар ва фозилларга даргоҳим доим очиқ эди, - дейилади «Тузуклар»да, чунки бу инсонлар мамлакат ривожида устундирлар». А.Темур Шом (ҳозирги Сурия) юртини қўлга олганда, (1401 й.) таниқли олим Ибн Холдун (1332–1406) асирга тушиб қолади. Соҳибқирон унинг олимлигини билгач, у билан суҳбатлашиб, иззат-икром билан уни қўйиб юборади

А.Навоийнинг иқтисодий ғоялари

  • Навоий бойликни икки йўл билан топиш мумкинлигини таъкидлайди. Биринчи йўл бу – ўз меҳнати билан бойлик тўплаш, йиғиш ва ўзига тўқ яшаш..
  • Навоий олинган бойликни уч қисмга бўлган:
  • биринчи қисмини кетган харажатларга,
  • иккинчи қисмини ўзининг ва оиласининг эҳтиёжларига,
  • учинчи қисмини эса аҳолининг ижтимоий манфаатларига сарфлашни тавсия этган.
  • иккинчи йўли бу – ўғирлик, таъмагирлик ва зўрлик ҳисобига бойлик орттиришдир. Навоий бундай бойлик орттириш номақбул усуллигини қайд қилади.
  • Навоий халқаро савдо соҳасида фаолият юритувчиларга нисбатан ижобий муносабатда бўлсада, мамлакат ичкарисида иш юритаётган савдогарлар, яъни олибсотарларга нисбатан салбий муносабатда бўлган. Унинг фикрича, олибсотарлар «ўзига фойда ва бошқаларга қахат истовчи ... арзон олиб қиммат сотиш», яъни халқни зарари ҳисобига фойда кўрувчилардир

Меркантилизм – бу муомала соҳасида иқтисодий қонуниятларнинг ривожланишига бўлган қарашлар тизими ва протекционизм принципларига асосланган бир қатор давлатларнинг иқтисодий сиёсатидир


Протекционизм- Давлатнинг ички бозорни чет эл рақобатидан химоя қилиш ва товар ишлаб чиқарувчиларни ташқи бозорга чиқишини рағбатлантиришга қаратилган иқтисодий сиёсатидир

Download 328.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling