Спорт фанларини ўқитиш услубиёти фанида қуйидаги мавзулар таҳлил этилади. Таълим муассасаларида спорт ўйинлари, енгил атлетика, гимнастика, сузиш ва миллий кураш машғулотлари ва дарсларини ташкил этиш услубиёти.
Гимнастика ва уни уцитиш услубиёти. Гимнастикани шаклланиши ва ривожланиши, Ўзбекистан жисмоний тарбия тизимида гимнастиканинг тутган ўрни. Гимнастика машғулотларида жароҳатланишни олдини олиш, таълим муассасаларида гимнастика дарсларини ташкил этишни режалаштириш ва бошқариш. Саф машқлари. Умумривожлантирувчи машқлар. Осилишлар ва таянишлар, мувозанат сакдаш машқлар, улоқтиришлар. Акробатика, оммавий гимнастика ҳаракатлари. Гимнастика бўйича спорт мусобақаларини ташкил этиш ва бошқариш. Гимнастика мусобақаларида ҳакамларнинг вазфаси. Гимнастика тренировкаларини ташкил этиш ва бошқариш. Гимнастик машқлар ўргатиш услубиёти.
Енгил атлетика ва уни уцитиш услубиёти. Енгил атлетикани шаклланиши ва тараққиёти. Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт тизимида Енгил атлетиканинг тутган ўрни. Енгил атлетика машқларининг техникасига ўргатиш. Енгил атлетика дарсларини ташкил этиш. Енгил атлетикачиларнинг умумий ва махсус тайёргарлиги. Енгил атлетика спорт тренировкаларини ташкил этиш. Таълим муассасаларида енгил атлетика машқларига ўргатиш услубиёти. Қисқа масофага, узоқ масофага, ўрта масофага югуришлар. тўсиқлар оша югуриш, эстафета югуришлари ва кросс югуришлар. Найза ва лаппак, граната, тўп улоқтириш, ядро итқитиш, узунликка ва баландликка сакраш. Енгил атлетика машғулотларини режалаштириш ва ўтказиш услубиёти. Енгил атлетика машғулотларини ташкил этиш ва бошқариш. Енгил атлетикада ҳакамлик. Енгил атлетика мусобақаларининг ҳужжатларини тузиш.
Спорт ўйинлари ва уларни уцитиш услубиёти. Спорт ўйинларни шаклланиш тарихи. Спорт ўйинларни Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимида тутган ўрни. Таълим муассасаларида спорт ўйинлар машғулотларини ташкил этиш. Баскетбол, Волейбол, Футбол, Гандбол ўйинлари техника ва тактикасини ўргатиш. Спорт ўйинлари мусобақаларини ташкил этиш ҳакамлик, мусобақа ҳужжатлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |