Мавзу: Жисмоний тарбия мутахассисларининг касбий маҳоратларини такомиллаштириш


Жисмоний тарбиянинг физиологик асослари


Download 0.49 Mb.
bet45/53
Sana11.01.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1089178
TuriДиссертация
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   53
Bog'liq
406-15

Жисмоний тарбиянинг физиологик асослари фанидан магистр қуйидаги тушунча тасаввур ва билимларга эга бўлиши керак. Жисмоний ривожланиш ва шуғулланганлик даражасини баҳолаш мезонлари. Жисмоний машқлар билан шуғулланишнинг физиологик қонуниятлари. Мускул фаолиятини хусусиятлари ва уни организм физиологик тизимига таъсири.
Таянч ҳаракат аппаратный ўзига хос хусусиятлари. Организм тизимларини жисмоний юкламаларга мослашув жараёни. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишда организм имкониятлари ортиб бориши. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни асосий шакл ва жараёнлари. Мускул фаолиятининг интенсивлиги ва хусусиятлари. Жисмоний юкламалрни Таянч ҳаракат аппаратига оғир, ижобий ва салбий таъсири. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишда функционал қобилиятларни ривожлантириш. Жисмоний ишчанлик кўрсаткичларини таҳлил этиш. Юрак крн-томир тизими фаолияти кўрсаткичларини аниқдаш. Ҳар томонлама жисмоний ривожланишни кўрсаткичларини тадқиқот этиш ва ўргатиш. Ўқув ва ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишига йўналтириш ва саралаш.
Жисмоний тарбияни физиологик асослари фани бўйича назарий машғулотларда қуйидаги мавзулар ўрганилади ва таҳлил этилади. Мускул фаолияти жараёнида организмни физиологик асослари. Мускул фаолияти жараёнида физиологик жараёнларини бошқариш хусусиятлари. Мускул фаолиятининг хусусиятлари шакли ва интенсивлиги, куввати. Мускул фаолиятини ёш ва жинс хусусиятлари. Мускул фаолияти жараёнида физиологик ҳолатлар хусусиятлари. Жисмоний юкламаларга, мускул ва органлар тизимини мослашувининг физиологик асослари. Ҳар хил кувватдаги мускул ишини сон ва сифат кўрсаткичлари. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар функционал қобилиятлари тавсифи. Шуғулланганлик даражасини физиологик асослари ва уни баҳолаш мезонлари.
Жисмоний машқлар гигиенаси фани бўйича магистр қуйидаги тушунчага, тасаввурга эга бўлиши керак: Жисмоний тарбия машғулотларини ўтказишда гигиеник талаблар. Спорт иншоотлари ва спорт жихозларига қўйилган гигиеник талаблар. Жисмоний юкламаларни меъёрлаш. Жисмоний тарбия билан шуғулланувчилар шахсий гигиенаси, соғлом турмуш тарзини ташкил этиш. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг гигиеник асослари. Соғликни мустаҳкамлаш ва чиниқишда табиий омиллар ва гигиенанинг роли. Ишчанликни оширишда ва спортда юксак натижаларга эришишда гигиеник талабларни аҳамияти. Спорт турлари билан шуғулланишда гигиеник талаблар, жисмоний машқлар, спорт машқлари, спорт иншоотлари ва спорт жиҳозларига қўйиладиган гигиеник талаблар. Жисмоний ривожланиш таъсирини ўрганишда гигиеник талаблар. Спорт иншотларини гигиеник ҳолатини аниқлаш ва баҳолаш усуллари. Чиниқишнинг анъанавий шакллари ва усуллари. Ишчанлик ва спорт натижаларини оширишга қаратилган гигиеник талаблар. Жисмоний ривожланишни баҳолаш ва аниқлаш усуллари. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғуланишда ўқув, таълим ва тарбия жараёнини ташкил этишни гигиеник асослари.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling