Жисмоний машқлар гигиенаси фани бўйича маъруза, амалий, семинар, тажриба машғулотларида муҳокама этиладган мавзулар: жисмоний машқлар ва спорт билан шуғулланишда қўйиладиган гигиеник талаблар. Таълим муассасаларида ишлаб чиқариш корхоналари, қишлоқ хўжалигида ташкил этиладиган жисмоний тарбия тадбирларига қўйиладиган гигиеник талаблар. Спорт иншоотлари, спорт жиҳозлари, спортчилар натижаларига қўйиладиган гигиеник талаблар. Жисмоний юкламаларда меъёрлаш ва бошқаришни гигиеник талаблари. Шахсий ва жамоат гигиенаси талаблари. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишда овкатланиш, дам олишга Қўйиладиган талаблар. Чиниқиш ва соғломлаштиришда табиат омилларини гигиеник таъсири. Соғлом турмуш тарзини ташкил этиш ва тарғибот этиш.
Жисмоний ривожланишни назорат қилиш ва спорт тиббиёти фани бўйича магистр қуйидаги тушунчаларга эга бўлиши керак. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишда тиббий назоратни аҳамияти ва хусусиятлари. Жисмоний ривожланганлик даражасини баҳолашни самарали услуб ва шакллари. Ўқувчилар ва талабаларни соғломлаштириш ва тикланиш усуллари шакллари ва йўллари. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар жароҳатланишини олдини олиш усуллари. Спорт натижаларини оширишни тиббий асослари. Спорт тиббиётида илмий тадқиқотлар ташкил этиш ва олиб бориш. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассислиги тайёрлашни тиббий асослари. Организмни қайта тикланишида жисмоний тарбия ва спортни аҳамияти. Кун тартибини ташкил этиш ва режалаштириш. Спорт тиббиётига оид маърузалар, амалий ва назарий машғулотлар олиб бориш. Спорт тиббиётига доир илмий тадқиқотлар ўтказиш ва натижаларни таҳлил этиш.
Жисмоний ривожланишини назорат қилиш ва спорт тиббиёти фанида муҳокама этиладиган маъруза, семинар, амалий ва тажриба машғулотларини мавзулари: спорт тиббиётига доир фанлар ва билимларни ташкил этиш. Жисмоний тарбия ва спорт билан пгугулланишда тиббий назоратни аҳамияти, хусусиятлари ва уларни ташкил этиш. Жисмоний ривожланишни баҳолашни усул ва шакллари. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларни функционал ҳолатини аниқдаш восита ва услублари. Ўқувчи ва талабаларни соғломлаштиришда жисмоний тарбия ва спортнинг роли. Жисмоний тарбия ва спорт билан пгугулланишда жароҳатланишни олдини олиш аҳамияти. Кун тартиби, воситалари ва спорт натижаларини оширишни услуб ва шакллари. Жисмоний ривожланишни назорат қилиш ва спорт тиббиётида илмий тадқиқотлар ташкил этиш ва ўтказиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |