Мавзу: жисмоний тарбияда илмий тадқИҚот ишлари м у н д а р и ж а
Download 415.5 Kb.
|
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯДА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ
Ҳаракат ритми деганда, атив мускул зўриқиши ва таранглашишининг маълум вақт ичида пассив ва кучсиз ҳаракат фазалари билан боғлиқ ҳолда намоён бўладиган характерли томонларини тушунамиз. Бу хусусият ҳар қандай тўлиқ ҳаракат актида мавжуд бўлади. Шундай қилиб,ҳаракат ритмининг фазода маълум вақт давомида зўриқишнингҳаракат тизими таркибида нисбатан тўғри ва ўз ўрнида уюштирилиши билан белгилашимиз мумкин.ҳар қандай, хатто нотўғри бажарилганҳаракат акти таркибидаҳам (ҳаракат бўлакларининг узун қисқалигига боғлиқ) маълумҳаракат ритми бор. Демак ритм рационал, тўғри, юқори натижага олиб келувчи ёки норационал, нотўғри, натижа самарасини пасайтирувчи бўлиши мумкин. Ритмни мажбурий шарти мавжудҳаракат таркибида кучли, уни бошқа бўлакларига нисбатан урғу берадиган, эoтиборга лойиқҳаракат таркибидагиҳодиса (ҳаракат)нинг борлиги уларнинг ўрин алмашинувини маълум вақт интервалида такрорланишидир.
Рационал спорт техникасини эгаллашнинг энг аҳамиятли кўрсаткичларидан бири жисмоний машқни бажаришда мускул зўриқишининг тўғри ва ўз вақтида навбатлашувига эришишдир.ҳаракатнинг акцент (эoтибор) берадиган қисмига энг кучли зўриқиш тўпланади. Бу зўриқишдан келиб чиққанҳаракат маълум вақт пассив давом этади. Акцент берилган даврнинг интенсивлиги қанчалик кучли бўлса, иш самараси шунча юқори бўлади,ҳаракатнинг пассив фазасидан тўлақонли фойдаланиш мумкин. Тренировкалар таъсиридан зўриқишнинг кескин куча-йиши ва пасайишиҳамдаҳаракатнинг актив ва пассив фаза-ларининг давомийлиги чўзилиши мумкин. Юқори малакали спортчилардаҳаракат ритми стандарт шароитда турғун харак-терда бўлади. Ҳар қандай аниқҳаракат фаолияти маълум шахс томонидан техник жиҳатдан юқори мақом даражасида бажарилса шу машқни бажаришдаги рационал ритм эoтиборимизга тушади. Лекин униҳар қандай ритмгаҳам абстрактҳолда қўллаш мумкин бўладиган «ритм» деб қараш нотўғридир.ҳар бир спортчини индивидуал хусусиятлари эвазигаҳаракатни бажаришда ўз ритми бўлади. Лекин ритмдаги вариация белгиланган чегарада ушбу фаолиятнинг асосий рационал структурасидан чиқмаслиги керак. Шунга кўра, ритмҳаракат фаолияти таркибидаги алоҳида-алоҳида элементларни бир бутун қилиб боғлайди,ҳаракатни тезлаштириш ёки секинлаштириш билан унинг умумий ритмик шакли ўзгармайди. Жисмоний машқларнинг ритмлари инсон томонидан онгли равишда рационал техниканинг обoектив қонунлари асосида шакиллантирилади ва бошқарилади. Таoлим жараёнида шуғулланувчи ёки ўқувчигаҳаракатнинг акцент берилган қисмларига вақтнинг қисқа муддатларида катта зўриқишни тўплаб, уни ишлатаолса, асосан ишлаётган мускул-ларни бирлаштириб уларга дам бериш имкони яратилади. Натижа эса яхши бўлади. Юқори малакали спортчилар, цирк артистлари машқ бажаришдаги ўзлари учун мослаб шакллан-тирган ритмлар асосидаҳаракатнинг акцент берадиган қисми-гагина катта зўриқишда бажарадилар. Ҳаракатларнинг кучи инсон жисми ёки унинг айрим қисмлариҳаракатига таъсир қиладиган ички ва ташқи кучларга бўламиз. Download 415.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling