Мавзу: жисмоний тарбияда илмий тадқИҚот ишлари м у н д а р и ж а


Download 415.5 Kb.
bet19/26
Sana13.05.2023
Hajmi415.5 Kb.
#1456288
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   26
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯДА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ

Ички кучга: а)ҳаракат таянч аппаратининг пассив кучи – мускулнинг эластиклиги кучи, мускулларни таранглашиш кучи, чўзилаолшлиги ва бошқалар; б)ҳаракат аппаратининг актив кучи – мускулни тортиша олиш кучи; в) реактив кучлар – тана мускуллари звеноларининг ўзаро муносабатида вужудга келади-ган юқори тезланишҳосил қиладиган тезланишҳаракатлари билан намоён бўладиган куч.
Ташқи куч: - инсон жисмига ташқаридан таъсир қилади-ган кучлар: а) тананинг ўз оғирлиги (вазни)дан вужудга келадиган куч; б) таяниш реакцияси кучлари; в) ташқи таъсир қаршилиги (сув,ҳаво)ни енгиш ва жисман ташқи таъсирга қарши (якка курашлар) куч намоён қилиш, инерция кучи ва бошқалар.
Ҳаракат кучи деб амалиётдаҳаракатдаги тананинг қисмини бирор ташқи обoектга жисмоний таъсири қабул қилинган. Бу атамадан баландликка сакрашда депсинишда кучи, самбо ва қиличбозликда рақибнинг қарши босими (жисмоний машқ динамикаси) тушунилади. Амалиётдаҳаркатнинг бир неча параметрини комплексли ифодаловчи умумлаштирувчи сифати-дагиҳаракатларданҳам фойдаланилади: а) тўғриҳаракатлар, қайсики йўналиши, амплитудаси тезлиги ва бошқалари билан қўйилганҳаракат вазифасига мос келади; б) нотўғриҳаракатлар, яoни қисман бўлсада, қўйилганҳаракат вазифасига мувофиқ бўлмаганҳаракатлар; в) тежамлиҳаракатлар, кўзланган мақсадга минимал даражада керак бўлганлари; г) тежамсизҳаракатлар, ортиқча, керак бўлмаган мускул зўриқиши орқали бажарила-диганҳаракатлар; д) жадаллик билан бажариладиганҳаракатлар; е) кучни яққол намоён бўлишини талаб этадиганҳаракатлар; ж) сустҳаракатлар сифат жиҳатидан айримҳаракатларни сўз билан ифодалаб бўлмайди, уларни бирор жонли зотҳаркатига қиёслаб тушунтирилади.
Жисмоний машқлар классификацияси

Жисмоний машқларни классификация қилиш уни туркумлаш, хиллаш демакдир. Жисмоний тарбия тизимларининг тарихий таҳлили шуни кўрсатадики, жамиятнинг ривожланиш босқичларида жисмоний машқлар танлаш ва туркумлашда ўша жамият учун прогрессив ва тарбия вазифасини бажаришга мос келадиганларигагина эoтибор берилган.


Тарихий ривожланишнинг турли босқичларида тарбиянинг мақсад ва вазифаси ўзгариб турган, демак, жисмоний тарбия тизимиҳам ўзгарган, бу эса унинг омилларинингҳам ўзгаришига сабаб бўлди.
Грецияда тарихий беш кураш – пентатлон, Гутс-Мутснинг табиийҳаракатлари, Песталоцци ва Шписнинг XVIII аср учун танланган «элементарҳаракатлари» ва бошқалар. Демак, давр ўзгариши билан жисмоний тарбия тизими, унинг вазифалари ва воситалари ўзгарди.
Шведларни педагогик гимнастикасида жисмоний машқлар анатомик хусусиятга қараб классификация килинди, чунки улар тизимининг асосий мақсади тана тузилишининг кўриниши яхшилаш эди. Бу эса жисмоний тарбия тизимининг йўналишини торроқ бўлишига олиб келди.
Чехларнинг «Сокол гимнастикаси» жисмоний машқлар-нинг ташқи формасига қараб спорт жиҳозида бажариладиган, спорт жиҳозисиз бажараладиган машқлар гуруҳлари деб туркум-ланади. Бунинг ижобий томони шундаки, пайдо бўлган янги жисмоний машқлар бу туркумларнинг бирида ўз ўрнини топар эди. Французларнинг Эбер системасида жисмоний машқлар қисқа утилитар мазмунига қараб: юриш, югуриш, сакраш, тирмашиб чиқиш, оғирлик кўтариш машқлари, улоқтириш, сузиш,ҳужум ваҳимоя қилиш машқлари деб туркумланди.
Австрия педагоглари классификациясиҳам кенг камровли эмас эди.
Жисмоний машқларнинг оригинал классификациясини рус анатоми, врачи, педагоги П.Ф.Лесгафт ишлаб чиқиб, мактаб ёшидагиларда жисмоний тарбияни амалга ошириш учун мўлжал-лади ва қуйидагича асосий гуруҳларга бўлди: 1. Содда машқлар. 2. Мураккаб машқлар ёки юкламанинг ортиши билан бажари-ладиган машқлар. 3. Фазодагиҳолатига ёки мускул ишининг бажарилиш вақтига кўра бажариладиган машқлар. 4. Техник жиҳатдан қийин, тизимли равишда бажариладиган машқлар. Машқларнинг туркумланиши кўрсатиб турибдики, П.Ф. Лесгафт классификацияси дидактик принципларга йўналтирилган. Лекин буҳам жисмоний тарбия тарихий омилларини тўлақонли ўз таркибига сиғдира олмаган.ҳозиргача тўлиқ илмий асосланган жисмоний машқлар классификацияси мавжуд эмас. Собиқ совет жисмоний тарбия тизимиҳам бу вазифани уддаламади.


Download 415.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling