Мавзу: жисмоний тарбияда илмий тадқИҚот ишлари м у н д а р и ж а


Download 415.5 Kb.
bet22/26
Sana13.05.2023
Hajmi415.5 Kb.
#1456288
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯДА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ

Бадий гимнастика – акробатика ва спорт гимнастикасидек спорт характерига эга. Вазифаси эса ўзининг махсус йўллари биланҳал этилади. Асосий машқлари мусиқа билан боғлиқдир. Уҳаракат координациясини,ҳаракат пластикасини ривожлан-тиради. Машқлар рақс характеридагиҳаракатлар тарзида бажа-рилади. Машқ мазмунига барча машқлар киради.
Гимнастиканинг қўшимча турларига спорт гимнастикаси, ишлаб чиқариш гимнастикаси, даволаш гимнастикаси кири-тилган.
Спорт гимнастикаси шуғулланаетган спортчига ўзи танлаган спорт турида ўз маҳоратини эгаллашга ёрдам беради. Спорт гимнастикаси машқлари умумий ва махсус тайёргарлик жараёнида қўлланилади. Ишлаб чиқариш гимнастикасининг асосий вазафаси ишчининг ишлаб чиқариш қобилиятини, меҳнат унумдорлигини оширишдир. Бу гимнастика ишчининг иш режимига киритилади. У халқ хўжалиги корхоналарида, муассасаларида физкулpтура танаффуси ва ишдан аввал гимнас-тика паузаси тариқасида олиб борилади.
Даволаш гимнастикаси саломатлик ва меҳнат қобилиятини тиклаш вазифасиниҳал қилади. Асосан, тана тузилиши камчиликлари,ҳаракат аппарати ишларини яхши йўлга қўйишда хизмат қилади. Дам олиш уйлари, санаториялар, касалхона-лардаги даволаш кабинетларида амалга оширилади.
Спорт сўзи аввалига ўйин маoносида тушинилар эди, кейинчалик эса кўнгил очиш воситаси деб қарала бошланган. Чунки шуғулланувчилар фақат ўзаро куч синашиб мусобақа-лашар эдилар. Хатто XIX асрнинг охири ХХ асрнинг бошла-ригача партада юқори натижаларга эришиш ёки мусобақада ғолиб чиқиш, кўнгил очиш, дам олиш воситаси деб қаралиб келинди. Узоқ вақтгача таoлим тарбия ишларида аҳамиятга эга бўлмаганҳаёт учун кераксиз нарса деб баҳо берилди. (Лесгафт, 1909; Эббер, 1925; Гаулгоффер ва Штрейхер, 1930). Спорт кўп қиррали маoнога эга бўлиб, ижтимоийҳаётнинг махсулидир. Жамиятда спорт билан шуғулланиш аҳамияти унинг жисмоний тарбия жараёни деб қабул қилинади. Спорт жамият мадания-тининг асосий элементи сифатида спорт маҳоратини ошириш,ҳаракат санoатини эгаллаш, жисмоний сифатларини ривожлан-тириш орқали жисмоний тарбия жараёнида восита тарзида қўлланилмоқда. Жисмоний тарбиядаҳаракат қобилиятини ривожлантиришнинг имконияти чексиз эканлигиҳозирги кунда сир эмас. Бунга далил ўрнатилаётган рекордлар, спорт натижа-ларидир. Спорт натижаси яхшилаш учун олиб борилаётган изланишлар, янги усулиятлар, воситалар, спорт тайёргарлиги мазмунини бойитмоқда. Бу эса кўплаб спортчи ва тренерларнинг жисмоний тарбия назарияси ва услубиётини янги илмий-амалий қонуниятлар билан бойитаётганлигидан далолат бермоқда.
Ҳозирги кунда спортга қўшни қардош мамлакатлар билан ўзаро дўстлик ваҳамжиҳатлик ўрнатишдек, мусобақалар пайтида чин инсонийликҳислатларини чуқурроқ намоён этишни юзага чиқариш вазифаси юклатилган.
Турли ижтимоий шароитда спортнинг айрим хусусиятлари бир-бири билан бутунлай зид келади, деб қаралади. Бунга собиқ совет спортининг мақсади ва вазифасиҳамда буржуа спортидаги профессионализмнинг мазмуни мисол бўла олади. Ривожланган мамлакатларда спорт билан кўпроқ ўқувчилар, талабалар, армия ва флот хизматчилари шуғулланадилар. Асосий сабаб спортҳарбий ваҳаётий тайёргарликдаги муҳим омилдир. Бундан ташқари уларда спортнинг иқтисодий роли асосий ўринни эгалайди.
Спортдан улар дам олиш, одам организмининг формаси, функциясини ўзгартириш учун эмас, яшаш, моддий неoмат яратиш учун шуғулланадилар.
Спортнинг тарихий ривожланиши шунга олиб келдики, унинг айрим турлари халқаро обрў қозонди,ҳаётий-зарурий аҳамият касб этди, жисмоний тарбия учун асосий восита сифатида тан олинди. Буларга: енгил атлетика, оғир атлетика, классик кураш, бокс, сузиш, баскетбол, футбол, гандбол, теннис, велоспорт, волейбол, сувда тўп ўйини, спорт гимнгастикаси ва бошқа Осиё, Оврупа, Жаҳон чемпионатлари Олимпиада ўйинлари дастурига кирган ва бошқа спорт турлари мансубдир.
Булардан ташқари бошқа турлар спортнинг миллий тур-лари деб аталиб (ҳаётий-амалий,ҳарбий-амалий ваҳ.к.) тарбия жараёнининг асосий воситаси тарзида фойдаланилмоқда.
Туризм – режа асосида олдиндан мўлжалланган саёҳат, экскурсия, поход, тоғга чиқиш ва сайрлардан иборатки, бунда бирор неoмат яратилмай, жисмоний қобилият ва жисмоний сифатларни ривожлантириш ва актив дам олишга йўналтирилган омил деб қаралади. Геологлар, гидрогеографларнинг саёҳатла-ридан маълумки, улар ўз саёҳатларини моддий қиймат яратишга мақсадида режалаштирадилар. Жисмоний тарбия жараёнида эса унинг хусусий томонларидан фойдаланилади.
Туристик саёҳатларда табиатнинг маълум тўсиқларидан ўтиш кишиларда ақлий, жисмоний, ахлоқий - эстетикҳислат-ларни тарбиялайди. Уларга жамоага муносабат, қўрқмаслик, куч, чидамлилик сифатларини ривожлантиради. Саёҳатда тоғ, дала-нинг турмуш тарзи, унда яшаш, меҳнат қилиш шароитга мослашиш малакаси ва кўникмалари ривожланади. Туризм бошқа жисмоний тарбия омилларига нисбатанҳаётий-амалий шароитда қўлланадиган жисмоний машқларга бой. Шунга кўра, уларҳаётийлиги ва амалийлиги билан фарқланади.
Жисмоний тарбия воситаси сифатида туризм қуйидаги асосий хусуситяларга эга:
1.ҳаётий-амалийлиги хусусияти. Мустақил фаолият, ташаббускорликни тарбиялайди. Раҳбарлик, бошқариш, мўлжал олиш, йўлни танлаш ва уни тўғри топиш,ҳаритани ўқий олишдек қатор малакаларни шакллантиради ва ривожлантиради.
2. Туризм жисмоний сифатлар ваҳаракатлар малакасини бараварига тарбиялайди, чунки унда ажратиб олинган мутахас-сисликка керак бўлганҳислатлар ривожланмайди.
3. Сафарга тайёрланиш ва сафар давомида барча фаолият,ҳаётий аҳамиятга эга бўлган юриш, югуриш, тўсиқлардан ошиш ва бошқаҳаётий-амалий машқлардан фойдаланилади.
4. Туризм шуғулланувчига маълум даражадаги жисмоний тайёргарликка эга бўлиш талабини қўймайди. Шуниси билан у спортга ўхшайди.
5. Туризм пайтида жисмоний машқлар организмга иқлим шароити (совуқ, иссиқ, шамол каби) ва маршрутининг релpе-фига қараб таъсир кўрсатади ва унинг таъсири турлича бўлиши мумкин.
6. Туризмда куч синашиш, мусобақалашиш асосий ўринни эгаллайди.
7. Туристик саёҳатлар катнашчилари ўзларининг ичлари-дан раҳбарни сайлаб оладилар. Раҳбар 16 ёшдан юқори, тажрибага эга бўлган киши бўлиши шарт. Туризмда раҳбарнинг ўзиҳам қатнашчилари билан иштирок этади. У маълум қўшимча вазифаларни бажаради: туристик саёҳат маршрутини, қатнаш-чилар таркибини, улар шахсини ўрганади, жиҳозларни кўриб чиқади ва амалий масаларниҳал қилади.
Саёҳат катнашчилари ёш сайёҳлар бўлса, уларга 19 ёшдан кичик бўлмаган мутахасис йўриқчи этиб тайинланади.
8. Туризм машғулотларининг асосий формаси походдир. Походда туризм пайтида билиш керак бўлган барча форма ва усулиятлардан фойдаланилади, бу биланҳаётий зарурийҳаракат малакалари шакллантирилади.
Машғулотда сузиш, тирмашиб чиқиш ваҳоказолар, шунингдек, топография билан ишлаш, тўсиқлардан ошишлар-нингҳаммаси ўзлаштирилади.
Туризмга жисмоний тарбия воситаси тарзида қаралади табиий тўсиқлардан ўтиш, юк кўтаришни жисмоний машқлар билан қўшиб олиб бориш тавсия этилади.
1960-90 йилларгача қатор муаллифлар (А.Д. Новиков, Л.П. Матвеев, Б.А. Ашмарин ва бошқалар) тарбия жараёнида қўлланилган машқларни тарихан шаклланган жисмоний тарбия тизимларидаги белгиларига кўра туркумладилар. Лекин тизим-ларнинг янгиланиши, тарбия жараёнида қўлланиладиган машқ-ларнинг такомиллашганларининг вужудга келиши, янги машқ-ларнинг тарихан қабул қилинган машқлар таркибига сиғмай қола бошладилар. Чунки хусусиятларига қараб улар гимнастика, ўйинлар, спорт ёки туризм машқларидан деярли фарқ қилар эди.


Download 415.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling