Мавзу: жисмоний тарбияда илмий тадқИҚот ишлари м у н д а р и ж а
Гигиеник омиллар жисмоний тарбия воситаси сифатида
Download 415.5 Kb.
|
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯДА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жисмоний машқларнинг таъсирини белгиловчи омиллар
Гигиеник омиллар жисмоний тарбия воситаси сифатида
Гигиеник омиллар шахсий ва жамоат гигиенаси талаб-ларини ўз ичига олиб, меҳнат гигиенаси, овқатланиш, дам олиш ва ташқи муҳитнинг зарарли факторлари ва бошқалар жисмоний машқларни бажариш (дарс, мустақил машқ қилиш, тренировка) машғулотларида гигиеник талаб ва нормаларга риоя қилишни тақазо этади. Улар жисмоний машқлар таъсирчанлигини, Самара-дорлигини оширишини илмий, амалий жихатдан исботлаган. Гигиеник шароитни етарли даражада таoминлаш, жисмо-ний тарбия учун фойдаланиладиган моддий-техник база, спорт анжомлари, жихозлар ва мавжуд кийим-бошнингҳолатига боғлиқ. Жисмоний машқлар, табиатнинг соғломлаштирувчи кучла-ри ва гигиеник омилларни рационал қўллаш инсон саломат-лигини мустаҳкамлайди ва жисмоний қобилиятларни ривожлан-тиради. Жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотлари инсонҳаётий фаолиятининг органик қисмига айлансагина жисмоний тарбия тизимининг соғломлаштирилишига йўналти-рилган принципни амалга оширишнинг имкони бўлади. Бошқа томондан, керак бўлган гигиеник нормаларга риоя қилинсагина жисмоний машқлар керак бўлган самарасини беради. Жисмоний тарбиянинг махсус воситасиҳисобланмасаҳам гигеник омиллар жисмоний тарбиянинг вазифасини тўлақонлиҳал қилиш учун аҳамият касб этади. Педагогик жараён қанчалик пухта ташкил-ланмасин, овқатланиш, уйқу кун тартибига риоя қилинмаса, шунингдек, машғулотлар тиббиёт талабларига жавоб бермай-диган жой ва жиҳозлар билан ўтказилса, улар албатта самарасиз бўлади. Мана шунинг учун мактаблардаги жисмоний тарбия дастурларига гигиенага оид билимлар мазмунини ифодаловчи назарий маълумотлар учун мавзулар тавсия қилинган. Улар жисмоний тарбия жараёнидан ташқаридаги инсоннингҳаётий фаолиятини ташкилловчи ва жисмоний тарбия жараёни тарки-бидаги воситалардир. Жисмоний машқларнинг таъсирини белгиловчи омиллар Ҳар хил жисмоний машқларнинг самараси турли хил ёки турли хилдаги жисмоний машқлар бир хил тарбиявий таъсир кўрсатиши амалиётда исботланган. Демак, бу жисмоний машқлар доимий бир хил таъсир хусусиятига эга эмаслигининг исботидир. Тарбия жараёнида жисмоний машқларнинг самарали таъсирини белгилай оладиган омилларни билиш педагогик жараённи бошқаришни осонлаштиради. Бу омиллар қуйдагича гуруҳланади: 1. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг шахсий тавсифи омили. Таoлим жараёни икки томонлама – ўқувчилар ўқийди, ўқитувчи ўқитади. Шунинг учун жисмоний машқларнинг таъсири кенг даражада ким ўқитаётганлигига ва кимларни ўқиётганлигига, ахлоқий сифатларига ва иқтидори (интеллекти)га, жисмоний ривожланганлигига ва тайёргарлиги даражасига, шунингдек, бирламчи бажара олиш малакаси, қизиқиши,ҳаракат фаоллигиҳамда бошқаларга боғлиқ. 2. Илмий омиллар – жисмоний тарбиянинг қонуниятла-рини томонидан англаниши меoёрини характерлайди. Жисмо-ний машқларнинг педагогик, психологик, физиологик хусусият-лари қанчалик чуқур ишлаб чиқилган бўлса, педагогик вазифа-ларниҳал қилиш учун улардан шунчалик самарали фойдаланиш мумкин. 3. Методик омиллар – жисмоний машқлардан фойдала-нишда амал қилинадиган жуда кенг қамровдаги талаблар гуруҳини умумлаштиради. Жисмоний машқни ўқитиш давомида ёки бошқа педагогик вазифаниҳал қилиш учун қўлланаётган усулият (жисмоний қабилиятни очсин, ўзлаштиришни осонлаштирсин) масалан, жисмоний қобилиятларни ривожлантиришда қуйидагиларҳисоб-га олинади, биринчидан жисмоний машқдан кутилаётган самара, яoни бу машқ билан қандай вазифалар (билим бериш, тарбиялаш, ёки соғломлаштириш)ниҳал қилиш; иккинчидан, жисмоний машқни тузилиши, статик ёки динамик машқми, циклик, ацикликҳаракатми ёки бошқасими; учинчидан, мумкин бўлган такрорлаш усулиятлари (бўлакларга ажратиб ёки машқни тўла бажариш билан ўргатиш мақсадга мувофиқми, такрор-лашлар оралиғида актив дам олишни қўллаш керакми ёки пассив дам олишни таoминлай оладими ваҳоказолар). Жисмо-ний машқларнинг бундай характеристикаси қўйилган педагогик вазифаларниҳал қилиш учун жисмоний тарбия воситалари ва методларини танлаш имконини беради. Жисмоний машқларнинг самараси оптимал юкламани белгилай олиш орқалигина бўлиши мумкин. Фаолиятда юклама-нинг давомийлигиҳамда унинг интенсивлиги, такрорлаш часто-таси (интервал ва дам), такрорлашлар оралиғидаги дам олиш-нинг характерига боғлиқ. Юкламани бошқаришда юқорида кўрсатилаётганҳолларнинг ўзаро муносабатиҳисобига олиниши шарт. Масалан, машқнинг бажарилиш давомийлигининг ортиши унинг интенсивлигининг пасайишига олиб келиши қонунияти билан белгиланган. Жисмоний машқнинг натижаси унинг ижро усулига боғлиқ. Масалан, арқонга уч усул билан тирмашиб чиқиш эркин усул билан тирмашиб чиқишдан самаралироқдир, чунки уч усул қўлланганда баландроққа чиқиш имкони бўлади. Жисмоний машқ бажаргандан сўнг организмда махсус функционал ўзгариш вужудга келади ва у маълум вақтгача организмда из қолдиради, сақланиб туради. Вужудга келган ўзгариш фонида кейинги машқнинг таъсир самараси янада бошқачароқ бўлиши мумкин. Дастлабки ва сўнги машқда машғулот самарадорлиги ортиши ёки пасайиши мумкин. Масалан, диққат учун машқлар навбатидаги қийин координация талаб қилувчиҳаракатларни бажаришни осонлаштирса, думбалоқ ошиш машқларидан сўнг мувозанат сақлаш машқларини ўзлаштириш қийинчиликларга сабаб бўлиши мумкин. Таъсирнинг оз ёки кучлилик даражаси ўзининг чуқурлиги ва даво-мийлиги, ўқувчиҳолати унинг жисмоний, ақлий тайёргарлиги ваҳоказоларга боғлиқ. Машқлар таъсирининг комплексини ишлаб чиқиш ҳаракат фаолиятининг асосий таъсири самарасини ҳисобга олишга имконият яратади. Жисмоний тарбия жараёни машқлар таъсири тизиминиҳар бир ёш гуруҳи учун ишлаб чиқишни тақазо этади. Хулоса Битирув малакавий ишимизни бажариш жараёнида, мавзунинг мазмунига дахлдор бўлган манбаларни ўрганиш, илмий таҳлил қилиш, уларга асосланган ҳолда кузатиш ва тажриба-синов ишларини олиб борганимизда ўзимиз учун кўп янгиликларни билиб олдик. Уларнинг таъсирида қуйидаги хулосалар чиқарилди: 1. Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси фани педагогика фанининг ютуқларига суяниб, ёшларнинг умумий ва жисмоний камолотлари муаммоларини ҳар томонлама ўрганган. Тегишли қонуният ва тамойилларни илмий асослаганлиги ҳамда уларни амалиётга тадбиқ этишнинг услубий жиҳатларини ҳозирги давр талабларига мослаштирган ҳолда ишлаб чиққанлиги аниқланди. 2. Ўзбекистон миллий истиқлолга эришганидан кейин жисмоний тарбия машғулотларининг мазмун-моҳиятига ўзгартиришлар киритиш зарурлиги сезилди. Бу борадаги ижобий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамоси сифатида Президент И.Каримов кўплаб янги ғояларни илгари сурди. Жаҳоннинг энг оммалашган жисмоний тарбия ва спорт соҳалари билан бир қаторда, халқимиз бой маданий меросининг ажралмас қисми бўлган ўзбек миллий ўйинлари тикланди ва дунё бўйлаб катта қизиқиш билан тарҳалиб бошлади. 3. Замонавий жисмоний тарбия мажмуалари, спорт иншоатлари барпо этилди ва ёшларимизнинг энг юқори савияда шуғулланишларига шароит яратилди. Жисмоний тарбия машғулотлари ёшларимизга миллий ва умуминсоний тарбия беришнинг зарур шартларидан бири бўлиб қолди. 4. Ўқувчи ёшларга жисмоний тарбия бериш муаммоси шахс камолотини жадаллаштирадиган ва тўла-тўкис бўлишини таъминлайдиган умуминсоний тарбиянинг ажралмас қисмидир. Педагогика фани тараққиётининг энг дастлабки даврларидан ўрганиб келинганлиги аниқланди ва янада такомиллашиб бориш кераклиги таъкидланди. 5. Улуғ алломаларнинг бизга қолдирган, илмий-назарий, бадиий, маоддий-маданий меросларидан жисмоний тарбиянинг илмий асослари билан бир қаторда ҳаётга татбиқ этиш тажрибалари ҳам қимматли маърифий аҳамият касб этади. Уларни ўрганиш ҳозирги давр ёшларини жисмоний ва маънавий баркамол инсонларга айлантиради. 6. Жаҳон ва рус олимлари жисмоний тарбия машғулотларининг илмий асосларини ўз даври ва халқи эҳтиёжи асосида ишлаб чиққанлари ўрганилди. П.Ф.Лесгафтнинг жисмоний таълим ҳақидаги илмий қарашлари ҳозирги кунда ўз аҳамиятини сақлаган ҳолда бизнинг шароитда ҳам фойдаланиш мумкин ва маълум даражада самара беради деб ҳисоблаймиз. 7. Жисмоний тарбия машғулотларининг таълим-тарбиявий моҳиятини илмий асослашда мустақилликка эришгандан кейин ўзбек олимлари баракали ишлар олиб бораётганликларини таъкидлашни маъққул топдик. 8. Ҳозирги давр педагогика фанининг долзарб муаммоларидан бири бўлган замонавий педагогик технологиялардан жисмоний тарбия машғулотларини ташкил этишда фойдаланиш яхши самара беришига ишонч ҳосил қилган ҳолда машғулотларни лойиҳалаштириш ва ўтказиш давр талабига айланганлиги аниқланди. Унинг илмий ечими махсус тадқиқот объекти бўлиши мумкин деб ҳисоблаймиз. 9. Жисмоний машқлар мазмунига қатор жараёнлар (механик, биологик, психологик ва башқалар) киради, яни уларнинг таъсирида харакат фаолиятини бажаришга бӯлган қобилят ӯсади. Шу билан бир қаторда жисмоний машқлар музминига машқ бажарганда содир бӯладиган функционал ӯзгаришлар 10. Техниканинг асосий звеноси - бу ушбу ҳаракатни асосий механизмини энг муҳим ва хал қилувчи қисмидир. Масалан: югуриб келиб баландликка сакрашни асосий звеноси депсиниб оёқни юқорига кӯтариб, тез бирлаштиришдан, улоқтириш учун охирги зӯр беришдан иборатдир. 11. Ўйинлар, гимнастика, спорт, туризм жисмоний тарбия тизимининг асосий омиллари сифатида тан олиниб келинган ваҳозирги кундаҳам машқлар классификацияси таркибида ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Кўпчилик олимларнинг фикрига қарама-қарши улароқ,ҳар доим ўзгаришда. Тарихий қабул қилинган жисмоний машқлар туркуми давр ўтиши билан ўз ўрнини ўзидан прогрессив бўлганларга бўшатиб бермоқда ёки ўша машқлар ривожланмоқда, такомиллаштирилмоқда. 12. Жисмоний тарбия машғулотларининг илмий асосларда ташкил этилиши жамиятимизнинг барча аъзоларини соғлом, фаол, ғайрат шижоатли бўлишларига таъсир этиш билан бирга профессионал спортчилар бўлишини, Ўзбекистонни дунёга танитишга ҳисса қўшишини амалга оширади. Фақат машғулотлар методик жиҳатдан тўғри ташкил этилиши, педагогика, психология ва жисмоний тарбия методикаси қонун-қоидаларига қатъий риоя этилиши зарур бўлади. Методик тавсиялар шуғулланувчининг жисмоний ҳолати, ривожланиш даражаси, олдига қўйган мақсад ва вазифаларини акс эттиради. Машғулотларнинг мазмуни, методлари, фойдаланилган воситалари ҳамда шакллари шуғулланувчининг ёши, жинси, маҳорат даражаларига мослаштирилиши керак. Битирув малакавий иши сифатида бажарган ишимиз келажакдаги жисмоний тарбия ўқитувчиси сифатидаги фаолиятимизда шубҳасиз фойда беришига умид қиламиз. Мавзунинг моҳиятига чуқурроқ кириб борганимиз сайин ҳали тадқиқ этилиши зарур бўлган жиҳатлари кўп эканлиги маълум бўлди. Download 415.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling