Мавзу: жисмоний тарбияда илмий тадқИҚот ишлари м у н д а р и ж а


Жисмоний машқларни ҳаракат сифатларини ривожлантиришига қараб классификациялаш


Download 415.5 Kb.
bet23/26
Sana13.05.2023
Hajmi415.5 Kb.
#1456288
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯДА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ

2.2. Жисмоний машқларни ҳаракат сифатларини ривожлантиришига қараб классификациялаш

Ҳозирги кунда жисмоний машқларҳаракат фаолиятдаги хусусий белгиларга қараб, яoни жисмоний сифатларни – кучни, тезликни, чидамлиликни, чаққонликни, бўғинларҳаракатчанли-гини ва мускуллар эгилувчанлигини намоён қилишига қараб янги педагогик туркумини амалиётда шакллантириб гуруҳларга ажрата бошладилар.


Бу туркумдаги машқлар жисмоний сифатларни алоҳида ажратиб олиб тарбиялаш ёки жисмоний тайёргарликдаги нуқсонларни алоҳида ажратиб олиб ривожлантириш учун қўлайдир. Бошқа томондан эса, у ёки бу жисмоний машқни бажариш учун қандай сифатлар лозимлигини олдиндан билиш (куч, тезлик талаб қиладиган ва бошқа сифатларни танлаш) имконини беради.
Жисмоний ривожланиш, жисмоний тайёргарлик, жисмо-ний сифатларни тарбиялашига кўра билим (маълумот) бериш вазифалариниҳал этиш учун бажариладиган жисмоний машқлар туркуми шаклланди:
- асосий (ёки мусобақа), яoни ўқув дастурлари асосида ўрганилиши лозим бўлган фаолиятлар.
- йўлланма берувчи машқлар яoни нерв мускул зўри-қиши, ташқи томондан ўхшашлиги,ҳаракат таркибидаги айрим элементларнинг яқинлиги билан ўзлаштирилиши лозим бўлганҳаракатларни ўзлаштирилишини осонлаштирувчи жисмоний машқлардир.
Бу туркумдаги машқларнинг характерли томони шундаки,ҳаракат малакасини ривожлантириш ва жисмоний сифатларни такомиллаштириш сунoий равишда ажратилади. Аслида бу жараён бир-бирини тақазо этади ва ўзаро узвий боғлиқ. Булар таoлимнингҳар қайси этапи учун етакчи вазифаниҳал этишга ёрдам берадиган машқларни танлаш учун имконият беради.
Жисмоний машқларни алоҳида мускул гуруҳларини ривожлантиришга қараб классификациялаш.
Алоҳида мускул гуруҳларини ривожлантиришига қарабҳам жисмоний машқлар туркумлана бошланди: бўйин, елка камар, бел-ёнбош,ҳаракат таянч аппарати мускуллари ва бошқаларни ривожлантирувчи машқлар. Бу туркумдаги жисмоний машқлар ичида жисмлар билан, жисмсиз бажариладиган, индивидуал, жуфт бўлиб, ўтирган, ётганҳолда амалга ошириладиган, эгилув-чанлик ва кучни ривожлантириш машқлари бўлиши мумкин.
Спорт турлари бўйича жисмоний машқларни туркумлаш. Ўз навбатида,ҳар бир спорт тури ўз машқларининг индивидуал классификациясига эга: спорт ўйинлари футбол, баскетбол ваҳоказолар.
Юқорида қайд қилинган жисмоний машқларни жисмоний машқларнинг педагогик классификацияси дебҳам атай бошладилар.
Биомеханикада статик, динамик, циклик, ациклик, комбинациялаштирилган,ҳаракатнинг тузилиши ёки бажаришҳолатига қараб туркумланган жисмоний машқлар деб гуруҳлана бошланди.
Физиологияда – максимал, субмаксимал, меoёрдаги ва меoёрдан катта қувватни талаб қилиб бажариладиган машқлар деб номланган туркумидан жисмоний тарбия амалиётида фойдаланилмоқда.

Download 415.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling