Мавзу: жисмоний тарбияда илмий тадқИҚот ишлари м у н д а р и ж а
Табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари ва гигиеник омиллар
Download 415.5 Kb.
|
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯДА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ
Табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари ва гигиеник омиллар
Ҳаво, қуёш нури, сув жисмоний тарбия жараёнида табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари тарзида жисмоний тарбиянинг воситаси сифатида фойдаланилади.ҳаётий шароит, муҳит инсонни турли шароитда моддий неoмат яратиш, яшашга мажбур қилади. Бунга кўникиш, унга тайёр бўлиш муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун табиатнинг инoоми –ҳаво, сув, қуёш нури инсон иш қобилиятини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлашнинг асосий воситасидир. Жисмоний тарбия жараёни очиқ хавода, қуёш нури остида, сув ва бошқалардан фойдаланиб жисмоий машқлар бажариш самара беради. Чўмилиш, офтобда тобланиш,ҳавонинг иссиқ-совуғи жисмоний машқлар билан инсон организмига турлича таъсир кўрсатади. Машғулотлар давомида бу воситалардан тизимли фойдаланишнинг муҳим аҳамият касб этади. Ишни шундай ташкиллаш лозимки, жонажон Республика-мизнинг географик, иқлимий ва экологикҳолатиниҳисобга олиб барча вилоят ваҳудудларда табиатнинг соғломлаштирувчи кучларидан фойдаланишнинг илмий асосланган тизимини ишлаб чиқиш муаммосиҳал қилиниши лозим. Масалан, қуёш нуридан фойдаланишда соат 10.00 дан 12.00 гача алоҳида, 16.00-17.30 гача ёши, жинси ва бошқа индивидуал хусусиятлариниҳисобга олинмасдан тобланса унинг таъсири турлича бўлади. Жисмоний машқларнинг меoёри, юкламанинг умумий миқдори, машқнинг интенсивлигини эoтибордан четда қолдириш табиат-ни соғломлаштирувчи кучларидан фойдаланишда салбий нати-жаларга олиб келишни унутмаслигимиз лозим. Шуғулланувчиларга қуёш ваннаси, сувда чиниқишнинг назарий билимлари ва улардан тизимли фойдаланиш,ҳавонинг ўзгариши организмнинг иссиқ-совуққа, кескин ўзгаришларга тез мослашшиши индивиднинг ёшлигидан йўлга қўйишни самараси катта.ҳар томонлама чиниқтириш табиат омилларини турли жисмоний машқларни бажариш билан қўшиб олиб борилиши ташқи муҳитнинг салбий таъсирларига организмнинг қаршилик кўрсата олиш қобилиятини янада оширади. Жисмоний тарбия жараёнида эришилган чиниқишнинг самараси “кўчувчан” бўлади, яoни у инсоннинг бошқа фаолияти (асосан, меҳнат,ҳарбий хизмат)да намоён бўлади ва жисмоний тарбиянингҳаётий-амалийлигини оширади. Қолаверса, руҳий-иродавийҳислатлариниҳам кучайтиради. Айниқса, чайқалиш, тебраниш, меoёрсиз нагрузкага чидаш, вазнсизликҳолатига тез мослашишдек вазифалар осонҳал бўлади. Download 415.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling