Мавзу Йўл корхоналарида ёнғин хавфсизлиги ва уни ташкил этиш. 1-машғулот. Режа


Ўқитувчи ёнғин вақтида қуйдагиларни бажаришга мажбур


Download 0.76 Mb.
bet12/12
Sana23.04.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1391914
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
ХФХдан 6-мавзу 1-2

Ўқитувчи ёнғин вақтида қуйдагиларни бажаришга мажбур:


Ёнғинни ўчириш гуруҳига - ёнғинли ҳудуддан одамларни, моддий ресурсларни олиб чиқиш ва ёнғинни ўчириш юклатилган.


Сув билан таъминлаш гуруҳи - сув насосларига тўхтовсиз сув келиб туришини таъминлаш, агар улар сув ҳавзаларига ўрнатилмаган бўлса. қўл билан ишловчи насослар ёрдамида сув таъминотини ташкил қилиш юклатилган. Агар насослар бўлмаганда челак ва бошқа идишлардан фойдаланилади.
Ҳимоя қилувчи гуруҳи - ёнғин бўлаётган жой атрофида жойлашган обектларни Ҳимоя қилиш ишларни бажаришади. Бу гуруҳ томонидан зарур ҳолларда қўшни бино ва қурилмаларнинг ёнувчи конструкциялари ечиб олинади ва бу билан ёнаётган обект ўртасида узилиш (очиқ масофа) ҳосил қилинади, натижада ёнғиннинг бошқа объектларга тарқалиб кетиши тўхтатилади.
Қоровуллаш гуруҳи - ўт ўчириш гуруҳига одамларни, моддий ресурсларни хавфсиз жойга кўчиришда ёрдамлашади ва уларнинг муҳофазасини таъминлайди. Бу гуруҳ аъзолари шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсата билишлари зарур.
Тез ёнувчи ёқилғилар ва мойлар сақланадиган идишлар ҳамда омборхоналардаги ёнғинни ўчириш учун ўтга қарши кўпик ҳужумини ташкил қилиш ва нефт маҳсулотларини ёнаётган резервлардан захира қисмларига қайта ҳайдаш керак. Система оғзиларини ва идиш тешикларидан чиқаётган оловни қопқоқ ёки ҳўл брезент билан ёпиб ўчириш керак.
Тўкилган суюқ ёқилғилардан пайдо бўлган майда ёнғинлар кўпикли ўт ўчириш жиҳозлари билан бартараф қилинади ҳамда қум, тупроқ, кигиз ва ҳўл брезентлар ёрдамида ўчирилади.
Ёнғин ўчоғига яқин турган ёнилғи идишлари тезда сув билан совутилиши керак, ёқилғилар эса хавфли ҳудуддан узоқлаштирилиши лозим.
Ўрмон, буғдойзор ва толали нарсалар ғарамларини ўчиришнинг афзаллик томони, оловни яккалашдир. Ўрмонлар ва буғдойзорлардаги ёнғинларни яккалашда, атрофи 4 метр кенглик ёнаётган жойлар плуглар билан ҳайдаб амалга оширилади ва устига сув ёки ёнғинга қарши эритмалар сепилади.

Назорат саволлари.

1. Ёнғин чиқишининг қандай шарт-шароитлари мавжуд?


2. Ёнғин неча фазада кетади?
3. Ёнғин офатида қандай салбий таъсирлар юзага келади?
4. Қурилиш ашёлари ёнувчанлиги бўйича неча гуруҳга бўлинади?
5. Ёнғин офатида ҳаво ҳарорати қандай рол олйнайди?
6. Ёнғин қандай воситалар ёрдамида ўчирилади?

Катта ўқитувчи Қ.О.Мўминов.
Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling