Биринчи поғона — бу бинонинг охирги қаватида жойлашган барча хоналарда одамларнинг йўлакка чиқиш ҳаракатидир.
Иккинчи поғонага одамларнинг хонанинг чиқиш эшигидан то зиапоягача бўлган масофани босиб ўтиши учун мўлжалланган ҳаракати киради. Бунда ҳаракатланувчи оқим йўлак бўйлаб ўтади. Агар бино бир қаватли бўлса, эвакуация иккинчи поғонадан сўнг тугаши мумкин.
Учинчи поғонага одамларнинг юқори қаватнинг зинапояга келишидан то биринчи қаватдаги зинапоядан чиқиш эшигигача бўлган масофани босиб ўтиш учун қилинган ҳаракати киради.
Тўртинчи поғонага одамларнинг зинапоядан тушгандан кейин айвон ва йўлаклар орқали ташқарига чиқиш эшигигача бўлган масофани босиб ўтишига қаратилган ҳаракати киради.
Эвакуация йўллари деб, бино ва иншоотларда хавфли ҳолат юзага келганда. одамларни бино ичида жойлашган доимий иш жойидан, қисқа вақт ичида ташқарига олиб чиқадиган элементлар тизимига айтилади. Бундай элементларга одамларни доимий иш жойидан энг қисқа йўл билан ташқарига олиб чиқадиган йўналиш бўйлаб жойлашган йўлаклар, даҳлиз, зинапоялар ва майдончалар, дарвозахоналар, чиқиш эшиклари ва бошқалар киради.
Эвакуация вақтида бинодан чиқиш эшиклари иккитадан кам бўлмаган ҳолда лойиҳалаштирилади. Хоналардан чиқиш эшиклари ва бинодан чиқиш дарвозалари бир-биридан маълум масофада узоқлаштирилган бўлади.
Биноларнинг ер ости қаватларидан эвакуация қилишда одамларнинг ҳаракат йўналиши бўйлаб,ёнувчи ашёлар сақланадиган омборхоналар мавжуд бўлмаса, умумий зинапоя орқали чиқишларига рухсат этилади. Агар ертўлада бундай омборлар мавжуд бўлса ва бу омборлар учун алоҳида чиқиш йўли асосий эвакуация йўлидан ўтда ёнмайдиган девор билан тўсилган бўлсагина, улардан эвакуация қилишда умумий зинапоядан фойдаланишга рухсат берилади.
Ёнғинга қарши тўсиқлар ёнғин содир бўлган жойларда оловни бинонинг бошқа қисмларига тарқаб кетмаслигини таъминлаш учун хизмат қилади. Улар умумий ва маҳаллий тўсиқлардан иборат бўлади. Умумий тўсиқлар оловни бинонинг ҳажми бўйича тарқалишидан муҳофаза қилади. Бундай тўсиқларга ёнғинга қарши деворлар ва юк кўтариш қобилиятига эга бўлган эшик ва деразасиз деворлар, томёп- ғич плиталар, ҳимоя ҳудудлари, сексиялар ва оралиқлар мисол бўлади.
Ўтни ўчириш деганда, ёниш учун зарур бўлган учта омилнинг бирини бартараф этиш йўлида қилинадиган ҳаракат тушунилади. Яъни ёнишни тўхтатиш учун қуйидаги ҳаракатларни бажариш керак бўлади:
ёнғин ҳудудига кислород кириш йўлини тўсиш ёки ёнувчи модда миқдорини камайтириш, яъни тўсиқ қўйиш;
ёнувчи манба ҳудудини ёки ёнаётган модда ҳароратини, иссиқликни ютадиган, аммо ўзи ёнмайдиган совутқич моддалар ёрдамида кескин пасайтириш, яъни совутиш;
ёнувчи суюқ моддаларни ўтда ёнмайдиган моддалар (газ ёки сув) билан суюлтириш.
Мамлакатимизда ёнғин офатига қарши Республика Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) қошида ёнғин муҳофазаси бошқармаси раҳбарлик қилади ва, ўз навбатида, унинг қуйи бўғин (вилоят, туман) тармоқлари ҳам фаолият кўрсатади. Ёнғинга қарши муҳофаза бошқармаси бўғимларига, ёнғинга қарши ҳимоялаш билан боғлиқ бўлган комплекс омилларни бошқариш юклатилган.
Ёнғинни олдини олиш:
Do'stlaringiz bilan baham: |