Мавзу Йўл корхоналарида ёнғин хавфсизлиги ва уни ташкил этиш. 1-машғулот. Режа


Ёнғиннинг тарқаб кетиши сабаблари


Download 0.76 Mb.
bet5/12
Sana23.04.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1391914
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ХФХдан 6-мавзу 1-2

Ёнғиннинг тарқаб кетиши сабаблари.
- иншоотлар лойиҳасини ишлаб чиқишда йўл қўйилган хато ва кам чиликлар;
- иншоотлар қурилишида қурилиш меъёрлари ва қоидалари ҳамда давлат стандартига риоя қилмаслик;
- ёнғин назорати, газдан фойдаланишнинг назорат қилиш ходимлари томонидан кўрсатилган ёнғиннинг олдини олиш тадбирларининг бажарилмаслиги;
- болаларнинг ёнғин чиқишига олиб келувчи ўйинларига бепарволик;
- ёнғинга қарши курашда қўлланиладиган қутқарув воситаларининг камлиги сабаб бўлади. Демак, булардан кўринадики, ёнғинларнинг асосий сабабчилари фуқаролар ҳисобланади. Шунинг учун ҳам фуқароларга айтадиган тавсиямиз: «Ёнғиннинг олдини олиш уни ўчиришдан афзалроқдир».

Ёнғиннинг олдини олиш чора-тадбирлари.
- ташкилот ва муассасаларда доимий равишда текширувлар ўтказиш, ёнғин чиқиши ва портлашларга сабаб бўлувчи камчиликлами зудлик билан бартараф этиш;
- қурилиш меъёрлари ва қоидалари, давлат стандартларига доир махсус буйруқлами сўзсиз бажариш;
- мунтазам тарзда давлат махсус текширув идоралари томонидан кўрсатилган камчиликлами бартараф этиш ва уларга йўл қўймаслик;
- ёнғинни бартараф этиш чора-тадбирларини билиш, қолаверса, ёнгғнни ўчириш учун биринчи дақиқада бир пиёла, иккинчи дақиқада бир челак сув етарли бўлишини, учинчи дақиқада эса бир система сув ҳам етмай қолиши мумкинлигини ёдда сақлаш;
Мунтазам равишда аҳолини ёнғиннинг олдини олиш чора-тадбирларини бажаришга ва бошқалардан ҳам талаб қилишга ўргатиш.
Қурилиш ашёлари ва саноат иншоотларининг ёнғин хавфи бўйича тоифалари: Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги, одатда, уларнинг ўтга чидамлилик даражаси билан ифодаланади. Бу эса, ўз навбатида, уларда ишлатилган қурилиш ашёларининг ёнувчанлик хусусиятларига бевосита боғлиқ бўлади. Қурилиш ашёларининг юқори ҳарорат таъсиридан алангаланиб ёки чўғланиб ёниши натижасида парчаланиши уларнинг ёнувчанлигини билдиради. КМК 2.01.02-85 рақамли ёнғин хавфсизлиги меъёрида қурилиш ашёлари ёнувчанлик хусусиятлари бўйича учта гуруҳга бўлинган: ёнмайдиган, қийин ёнадиган ва ёнувчи гуруҳлар.
Ёнмайдиган гуруҳларга, аланга ёки юқори ҳарорат таъсирида ёнмайдиган ва кўмирланмайдиган қурилиш ашёлари киради, жумладан, буларга тош, бетон, темир-бетон, гипс, алебастр кабилар мисол бўла олади. Бундай ашёлардан яратилган қурилмалар, ёнмайдиган қурилмалар деб юритилади.
Қийин ёнувчи гуруҳларга ёнувчи ва ёнмайдиган ашёлар аралашмасидан ташкил топган қурилмалар, яъни таркибида 8% дан кўпроқ органиқ бирикмалари бўлган асфалт бетон ва гипсли бетон қурилмалар ва ҳажм оғирлиги 900 кг/м3дан ошмаган сомонли лой қоришмалари, антипирен суюқлиги билан чуқур шимдирилган ёғоч қурилмалар, шунингдек. фибролит ҳамда полимер ашёлар киради. Бундай ашёлар иштирокида яратилган қурилмалар, қийин ёнадиган қурилмалар деб қабул қилинган.
Ёнувчи гуруҳга, юқори ҳарорат манбайи таъсиридан ёнадиган ва манба йўқолгандан кейин ҳам чўғланиб ёниши давом этадиган, яъни ёнмайдиган ва қийин ёнувчи ашёларнинг талабларига жавоб бер- майдиган, органик ашёлар киради. Олов ёки юқори ҳарорат таъсиридан муҳофазаланмаган ёнувчи ашёлардан ясалган қурилмалар ёнувчи деб аталади.

Саноат иншоотларининг ёниш ва портлашга мойиллик даражасини аниқлашдан мақсад уларда содир бўлажак ёнғин ва портлашлар оқибатида юзага келувчи бузилишларни ва одамларга хавфли ва даҳшатли таъсирнинг олдини олишдан иборат. Саноат иншоотларининг ёниш ва портлашга мойиллиги, уларнинг қандай ашёлардан қурилганлиги ва уларда мавжуд ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган ёки сақланадиган хом- ашёларнинг ёнувчанлик хусусиятлари билан белгиланади.



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling