Мавзу Йўл корхоналарида ёнғин хавфсизлиги ва уни ташкил этиш. 1-машғулот. Режа
Моддалар ўзидан ўзи ёнишга мойиллиги бўйича тўрт синфга бўлинган
Download 0.76 Mb.
|
ХФХдан 6-мавзу 1-2
Моддалар ўзидан ўзи ёнишга мойиллиги бўйича тўрт синфга бўлинган:
Биринчи синфга табиий ўсимликлар (пичан, қипиқ, сомон) тааллуқли. 60- 70 С да биологик жараён кимёвий оксидланиш жараёнига ўтиб, ўзидан ўзи ёниш билан якунианади. Иккинчи синфга торф ва кўмир киради. Нормал ҳароратда кўмир оксид- ланиб, қизиб, ўзидан ўзи ёниб кетади. Торф 60°С да қизиб оксидланади. Учинчи синфга ёғ ва мойлар киради. Таркибида тўйинмаган карбон водородли бирикмалар бўлган ўсимлик мойи ва ёғлар оксидланиш, полимерланиш хусусиятига эга. Ёғ-мой томчилари бўлган кийим-кечаклар ўзидан ўзи ёниб кетадиган хавфли даражада бўлиб, улар иш жойларидан ва хоналардан дарҳол йўқ қилиниши керак. Тўртинчи синфга кимёвий моддалар ва аралашмалар киради. Улар, ўз навбатида, уч гуруҳга бўлинган. Биринчи гуруҳга ҳаво билан тўқнашганда алангаланадиган моддалар киради. Масалан, оқ фосфор, фосфор, фосфор водороди, рух ва аллюминий чанги, арсин, стибин, фосфин, ёғоч, кўмир, кул, металлорганик бирикмалар. Фосфор галогенли бирикмалар металл билан бирикади, оксидланади. Оксидловчи билан аралашиб портлайди (селитра, хлорат, перекис). Парофорли моддалар — калий, калций, темир, натрий сулфидлари оксидланиб ўзидан ўзи ёниб кетади. Иккинчи гуруҳга сув билан аралашиб алангаланадиган моддалар киради. Масалан. ишқорий металлар, калций карбиди, ишқорий ва ишқорий ер металлар гидриди, калций ва натрий фосфорити, силанлар, натрий гидросулфиди ва бошқалар сув билан бирикиб, ёнадиган, алангаланадиган газлар ҳосил қилади. Металл карбидлари ҳам хавфли ҳисобланади. Учинчи гуруҳга органик моддалар билан қўшилганда алангаланишга олиб келадиган оксидловчилар киради. Масалан, кислород, галогенлар, азот кислотаси, барий ва натрий перекиси, калий перманганати, хром ангидриди, қўрғошин оксиди, селитра, хлорат, перхлоратлар, хлорли оҳак ва бошқалар. Ацетилен, водород, этилен хром билан аралашиб, нур таъсирида ўзидан ўзи ёнади ва портлайди. Юқорида айтилган барча хавфли кимёвий моддалар турига қараб омборларда алоҳида сақланиши ва кўрсатмаларга асосланиб ишлатилиши талаб қилинади. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling