Ёниш жараёнини шартли равишда қуйидаги турларга бўлиш мумкин:
1. Чақнаш-ёнувчи аралашманинг бир лаҳзада ёниб- ўчиши. Бунда ёнишнинг давом этиши учун аралашма тайёрланишининг имконияти йўқ.
2.Қиздириш натижасида ёнишнинг вужудга келиши.
3.Алангаланиш-ёнишнинг аланга олиб давом этиши.
4.Ўз-ўзидан ёниш-моддалар ичида асосан органик моддаларда рўй берадиган экзотермик реакцсиялар натижасида, ташқаридан қиздиришсиз ёнувчи аралашманинг ўз-ўзидан ёниб кетиши.
5.Ўз-ўзидан алангаланиш ўз-ўзидан ёнишнинг аланга билан давом этиши.
6.Портлаш-ўта тез ёниш кимёвий жараёнининг босим ва энергия ҳосил қилиш билан ўтиши.
7.Ёнувчи модда маълум ҳароратларда ўзидан ёнувчи буғлар ажратиб чиқариши натижасида алангаланиш таъминланса, бу ҳарорат алангаланиш ҳарорати деб юритилади.
Ёнғин чиқишининг асосий сабаблари:
- чекиш пайтида ёнғинга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш, ёнувчан моддалами ёқиш, гугурт билан ёритиш ва бошқалар. Бундай ёнғин умумий ёнғиннинг 26% ини ташкил қилади;
- болаларнинг ўт билан ўйнаши - 14 %;
- электр жиҳозларини бошқариш қоидаларини бузиш натижасида 13,5%;
- печка ва тутун қувурларининг нотўғри ўматилиши оқибатида — 8.5%;
- иситгич жиҳозларидан нотўғри фойдаланишда - 8,3%;
- электр мосламаларини монтаж қилиш қоидаларининг бузилиши - 5%;
- пайвандлаш ишларини бажаришда ёнғин хавфсизлик қоидаларининг бузилиши - 2,3%;
- технологик жиҳозлами бошқариш қоидаларининг бузилиши - 1.2% ни ташкил этади.
Ёнғин 3 фазада кўриниш беради:
Биринчи фазада (5 дан 30 дақиқагача) ҳарорат секин кўтарилади ва фазанинг охирида тез кўтарилади. Масалан, ёпиқ эшик ва деразалардан ёпиқ бўлиб ҳаво етишмаслиги натижасида ёнғин кичик миқёсда кечади, бунда иссиқлик йиғила бориб, кейинги фазанинг бошланишини таъминлайди.
Иккинчи фазада - аланга жадал тарқалиб, ҳарорат тез кўтарилади (ўзининг «мах» қийматига эришади). Бунда аланга иншоотнинг ташқари қисмига ҳам чиқиши кузатилади.
Учинчи фазада - ёнувчи нарсаларнинг ёниб бўлиши оқибатида ҳароратнинг пасайиши кузатилади.
Ёнувчи материаллар - қаттиқ, суюқ ва газсимон бўлиши мумкин. масалан. тахта, киноплёнка. нитротселлулоза, кимёвий эритувчи суюқликлар, водород, метан, пропан, кўмир ва ҳоказолар.
Оксидловчиларга - кислород, бром, хлор, натрий пероксиди, нитрат кислотаси, бертоле тузи киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |